Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродов Абдурафик Эгамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаракатли ўйинлар орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг чаққонлик сифатини ривожлантириш”. Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.04 - “Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped/3234.
Илмий раҳбар: Холмуродов Лазиз Зарифбоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Инаятович, биология фанлари доктори, профессор; Хуррамов Жасур Куйлиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаракатли ўйинлар ёрдамида тайёрлов гуруҳидаги мактабгача ёшдаги болаларнинг чаққонлик сифатини ривожлантириш услубиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тайёрлов гуруҳи мактабгача ёшдаги болаларнинг ёшга хос жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган жуфт оёқда турган ва ярим ўтирган ҳолда юқорига сакраш машқлар мажмуаси ва унда бажариладиган қайта тикланишга кўмаклашувчи (нафас тизимининг қўзғалувчанлигини пасайтириш) каби соғломлаштирувчи машқларни машғулотлар жараёнига киритиш ҳисобига организм функсионал имкониятлари оширилган;
тайёрлов гуруҳи мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида чаққонлик сифатини ривожлантириш учун “Шарни сакраб ол” ҳамда “Товушни эшит ва бажар” каби ҳаракатли ўйинларни махсус жисмоний машқлар мажмуаси таркибига киритиш ҳисобига болаларда йирик моторикани ривожлантириш имконияти оширилган;
тайёрлов гуруҳи болаларининг кундалик ҳаракат фаоллигини оширишга қаратилган ҳафта кунлари кесимида жисмоний машқлар мажмуасига киритилган “Сўқмоқ бўйлаб, Оёқлар учида юринг” ҳаракатли ўйинлардан сайрлар давомида фойдаланиш ҳисобига болаларнинг чаққонлик сифатини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
болаларда ҳаракат фаоллигини ошириш имконияти мактабга тайёрлов ёшдаги болаларнинг чаққонлик сифатини ривожлантиришга қаратилган технология таркибида бўлган воситалар интенсивлиги ва ҳаракатли ўйинлар “Айёр тулки”, “Қуёнлар” вариативлигини қўллаш ҳисобига кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабга тайёрлов гуруҳидаги болаларнинг чаққонлик сифатини ривожлантиришга қаратилган жисмоний машқлар ва ҳаракатли ўйинлар мажмуасини қўллаш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
тайёрлов гуруҳи мактабгача ёшдаги болаларнинг ёшга хос жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган жисмоний машқлар мажмуаси ва унда бажариладиган қайта тикланишга кўмаклашувчи (нафас тизимларининг қўзғалувчанлигини пасайтириш) каби соғломлаштирувчи машқларни машғулотлар жараёнига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти (Жисмоний сифатларнинг умумий таснифи)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 4-майдаги 285-сонли буйруғига асосан 285-075 рақамли гувоҳномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тайёргарлик даражаси 7,6% га яхшиланган;
тайёрлов гуруҳи мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида чаққонлик сифатини ривожлантириш учун ҳаракатли ўйинларни махсус жисмоний машқлар мажмуаси таркибига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 45-сонли мактабгача таълим ташкилотининг мактабга тайёрлов гуруҳидаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 25-октябрдаги 06-01/06/13/7093-сон маълумотномаси). Натижада, мактабга тайёрлов гуруҳидаги болаларнинг ҳаракатларни аниқ бажариш самарадорлиги 9,7% га яхшиланган;
тайёрлов гуруҳи болаларининг кундалик ҳаракат фаоллигини оширишга қаратилган ҳафта кунлари кесимида жисмоний машқлар мажмуасига киритилган ҳаракатли ўйинлардан сайирлар давомида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти (Жисмоний сифатларнинг умумий таснифи)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 4-майдаги 285-сонли буйруғига асосан 285-075-рақамли гувоҳномаси). Натижада, тайёрлов гуруҳи болаларнинг ҳаракат фаоллиги 9,9% га ошган;
мактабга тайёрлов ёшдаги болаларнинг чаққонлик сифатини ривожлантиришга қаратилган модул таркибида бўлган воситалар интинсивлиги ва ҳаракатли ўйинлар қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қибрай туманидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 25-октябрдаги 06-01/06/13/7093-сон маълумотномаси). Натижада, мактабга тайёрлов гуруҳидаги 6-7 ёшли болаларнинг чаққонлик сифати ривожланиши умумий хисобда 10,5% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish