Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипов Фарҳод Тўрахоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний тайёргарлигини оширишнинг табақалаштирилган модулли технологияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Ped131.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02. 2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Иштаев Жавлон Мавлонбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбийага ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний таййоргарлигини оширишнинг табақалаштирилган модулли технологийасини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жисмоний тарбийага ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний таййоргарлигини ошириш учун организмнинг жисмоний юкламага мослашишини аниқлаш мақсадида берилайотган ҳар бир юкламада юрак уришидаги ўзгаришларни аниқлашга қаратилган фаол ортостатик назорат синовини киритиш ҳисобига машғулотларни табақалаштирилган ҳолда ташкил қилиш имконийати кенгайтирилган; 
олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний тайёргарлигини табақалаштиришда юкламанинг парсиал ҳажмларини аниқлаш ҳамда функсионал тежамкорлик ва барқарорликни оширишга қаратилган модулли технологияни киритиш ҳисобига машғулотни тезкор режалаштириш ва узвийлигини таъминлаш имконияти кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари талабалари таййоргарлигининг модул кўрсаткичларидан келиб чиқиб, воситаларни танлашда юкламалар йўналиши ва таъсир этиш хусусийати бўйича индивидуал жисмоний машқларни қўллаш ҳамда жисмоний сифатларни мақсадли ривожлантиришга қаратилган табақалаштирилган блок-схемани ишлаб чиқиш ҳисобига интеграл таййоргарлик такомиллаштирилган;
жисмоний тарбийа машғулотлари жарайонида талабаларнинг юрак-қон томир тизимининг жисмоний юкламаларга реаксийасини аниқлаш мақсадида ҳар бир машқда юрак қисқариш сони (тинч ҳолатда ва белгиланган юкламадан кейин) кўрсаткичларининг тикланиш тезлигини аниқлаш ҳисобига юкламаларни меъйорлаш имконийати оптималлаштирилган; 
олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний таййоргарлигини ошириш учун турли шиддат зоналарида бажариладиган юкламаларда максимал юрак қисқариш сонини аниқлаш моделини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот таъсир йўналиши бўйича жисмоний юкламаларни тақсимлаш имконийати оптималлаштирилган; 
 жисмоний тарбийага ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларининг “жисмоний ривожланиш”, “жисмоний таййоргарлик” ва “функсионал ҳолат” кўрсаткичларини табақалаштирилган ҳолда мониторинг қилишга асосланган модулли технологийани ишлаб чиқиш ҳисобига таййоргарликнинг турли томонларини ахборот технологийаларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган режимда кузатиш ва ахборот олишни инновацион дастури такомиллаштирилган.    
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабалари жисмоний тарбийасининг табақалаштирилган модулли технологийасини ишлаб чиқиш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида: 
жисмоний тарбийага ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний таййоргарлигини ошириш учун организмнинг жисмоний юкламага мослашишини аниқлаш мақсадида берилайотган ҳар бир юклама таъсирида юрак уришидаги ўзгаришларни аниқлашга қаратилган фаол ортостатик назорат синови талаблари “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси (футбол)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университетининг 2023 йил 26 июндаги 91-сон буйруғига асосан 25-рақамли гувоҳнома). Натижада, юкламадан кейин функсионал ҳолатнинг қайта тикланиш кўрсаткичи ўғил болаларда 36,8% га, қизларда 28,2% га йахшиланган; 
олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний тайёргарлигини табақалаштиришда юкламанинг парсиал ҳажмларини аниқлаш ҳамда функсионал тежамкорлик ва барқарорликни оширишга қаратилган модулли технологийаси “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси (футбол)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университетининг 2023 йил 26 июндаги 91-сон буйруғига асосан 25-рақамли гувоҳнома). Натижада тик турган ҳолатда олдинга эгилиш тести бўйича эгилувчанлик ўғил болаларда 24,1% га, қизларда 22,2% га йахшиланган;
олий таълим муассасалари талабаларини таййоргарлигини оширишнинг модул кўрсаткичларидан келиб чиқиб, воситаларни танлашда юкламалар йўналиши ва таъсир этиш хусусийати бўйича индивидуал жисмоний машқларни қўллаш орқали жисмоний сифатларни мақсадли ривожлантиришга қаратилган табақалаштирилган блок- схема Урганч давлат университети жисмоний тарбийа машғулотлари жарайонига  қилинган (Ўзбекистон Республикаси Йошлар сийосати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 27 декабрдаги 03-01/04/20/12656-сон маълумотномаси). Натижада, функсионал таййоргарлик ўғил болаларда 11,1% га, қизларда 10,7% га йахшиланган;
жисмоний тарбийа машғулотлари жарайонида талабаларнинг юрак-қон томир тизимининг жисмоний юкламаларга реаксийасини аниқлаш мақсадида ҳар бир машқда юрак қисқариш сони кўрсаткичларининг тикланиш тезлигини аниқлаш услубияти Бухоро давлат университети жисмоний тарбийа машғулотлари жарайонига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Йошлар сийосати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 27 декабрдаги 03-01/04/20/12656-сон маълумотномаси). Натижада, ўғил болаларда турникда тортилиш 26,9%га, қизларда қўлларни букиб ёзиш 18,5% га ошган;
олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун турли шиддат зоналарида бажариладиган машққа нисбатан максимал юрак қисқариш сони кўрсаткичлари асосида юкламаларни шиддат зоналари бўйича тақсимлаш модели Урганч давлат университети талабаларининг жисмоний тарбийа машғулотлари жарайонига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Йошлар сийосати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 27 декабрдаги 03-01/04/20/12656-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний ривожланиш  модули бўйича кўрсаткичлари ўғил болаларда 17,4% га, қизларда 16,6% га йахшиланган;  
жисмоний тарбийага ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларининг “жисмоний ривожланиш”, “жисмоний таййоргарлик” ва “функсионал ҳолат” кўрсаткичларини табақалаштирилган ҳолда мониторинг қилишга асосланган модулли технологийа Урганч давлат университети талабаларининг жисмоний тарбийа машғулотлари жарайонига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Йошлар сийосати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 27 декабрдаги 03-01/04/20/12656-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний таййоргарлиги ўғил болаларда 14,2% га, қизларда 17,2% га ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish