Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаев Иқболжон Бурхонжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белбоғли курашчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичида ўқув юкламасини режалаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3919.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc. 33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Маруф Мўйдинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Артиқов Зохид Собиржонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади белбоғли курашчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичидаги ўқув юкламаларини режалаштиришда техник-тактик ҳаракатларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
белбоғли курашда мезоцикл таркибидаги ҳажмли ва шиддатли микроциклларда усулларни қаршиликсиз катта ҳажмда бажартириш ҳамда  мусобақа олди тайёргарлик босқичида кичик ҳажмда юқори шиддатли мусобақа вазиятларини қисман модделлаштириш ҳисобига техник усуллар такомиллаштирилган;
белбоғли курашда мураккаб ҳужум ҳаракатларини бошлашдан олдин чалғитувчи ҳаракатлар вариантини қўллаб, рақиб ҳужумини бузиш орқали қулай динамик ҳолатни шакллантиришга  қаратилган тактик ҳаракат  элементларини киритиш ҳисобига беллашувни ўз фойдасига ҳал қилиш  имконияти оширилган;
белбоғли курашчиларни  мусобақа олди мезоциклида тайёрлаш учун асосий таянч усулларни қўллашда дастлаб ҳимояланиш орқали қулай вазиятда қарши ҳужум усуллари кетма-кетлигини комбинатсиялаш (шоҳ усулни қўллаб ўнг томонга ҳужум қилиш қулай бўлган спортчиларга нисбатан чап тарафдан ҳужумни бошлаш) ҳисобига мусобақаларда техник усулларни ноқулай тарафга бажариш имконияти оширилган;
умумий тайёргарлик босқичида жисмоний сифатларни  ривожлантиришга қаратилган катта ҳажмдаги ишни самарали бажариш учун  белбоғли курашчиларга кўпроқ таълуқли  сифатларни тарбиялаш ва  усулларни бажаришда юқори даражада иштирок этувчи мушак гуруҳларини танлаб ривожлантриш ҳисобига курашчиларнинг мусобақа фаолиятида бажарадиган асосий ҳаракатлари такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Белбоғли курашчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичидаги ўқув юкламаларини режалаштиришда техник-тактик ҳаракатларни оптималлаштириш  юзасидан  ўтказилган тажрибалар асосида:
белбоғли курашда мезоцикл таркибидаги ҳажмли ва шиддатли микроциклларда усулларни қаршиликсиз катта ҳажмда бажартириш ҳамда  мусобақа олди тайёргарлик босқичида кичик ҳажмда юқори шиддатда мусобақа вазиятларини модделлаштириш бўйича таклифлар Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази белбоғли курашчиларнинг ўқув-машғулот жараёнларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 04-01/04/20/8183-сон маълумотномаси). Натижада,  ўқув-машғулотлар  жараёнида “Тизза ёрдамида кўтариб ташлаш” усулини бажариш 14,1-16,8 % га самарадорлигига эришилган;
белбоғли курашда мураккаб ҳужум ҳаракатларини бошлашдан олдин чалғитувчи ҳаракатлар вариянтини қўллаб рақиб ҳужумини бузиш орқали қулай динамик ҳолатни шакллантиришга  қаратилган тактик ҳаракат  элементларини қўллаш бўйича назарий-амалий маълумотлар «Белбоғли кураш назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғига асосан 106-018 рақамли гувоҳнома). Натижада,  ўқув-машғулотлар  жараёнига “Кўкракдан ошириб ташлаш” усулини бажариш самарадорлиги 13,7-16,4% га оширилган;
белбоғли курашчиларни  мусобақа олди мезоциклда тайёрлаш учун асосий таянч усулларни қўллашда дастлаб ҳимояланиш орқали қулай вазиятда қарши ҳужум усуллар кетма-кетлигини комбинатсиялаш бўйича таклифлар Чирчиқ шаҳар спорт мактабидаги белбоғли курашчиларнинг машғулотлар жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 04-01/04/20/8183-сон маълумотномаси). Натижада, “Тизза ёрдамида тўсиб ташлаш” усулини бажариш  самарадорлиги 13,6-15,9% га оширишга эришилган;
умумий тайёргарлик босқичида жисмоний сифатларни  ривожлантиришга қаратилган катта ҳажмдаги ишни самарали бажариш учун  белбоғли курашчиларга кўпроқ таълуқли  сифатларни тарбиялаш ва  усулларни бажаришда юқори даражада иштирок этувчи мушак гуруҳларини танлаб ривожлантриш бўйича таклифлар «Белбоғли кураш назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғига асосан 106-018 рақамли гувоҳнома). Натижада, техник ҳаракатларни бажариш учун асосий жисмоний сифатлар 19% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish