Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиева Чарос Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имконияти чекланган талаба қизларнинг ҳаракатланиш имкониятларидан келиб чиқиб жисмоний сифатларини  оширишда табақалаштирилган ёндашув”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3233.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc. 33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор; Шахриддинова Лайло Нурхоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган талаба қизларнинг ҳаракатланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда  уларнинг жисмоний сифатларини оширишда табақалаштирилган ёндошувнинг самарадорлигини тажрибада текшириш ва назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жисмоний имконияти чекланган талаба қизларни жисмоний сифатларини ривожлантириш учун нозология турлари бўйича мавжуд бўлган  гавда қисмлари ҳамда функсионал кўрсаткичларини  бир вақтнинг ўзида ҳам зўриқтириб ҳам тиклантирувчи машқларни  оширишга қаратилган табақалаштирилган машғулот моделини  ишлаб чиқиш ҳисобига такомиллаштирилган;
имконияти чекланган талаба қизларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун тикловчи ва ривожлантирувчи машғулотлар ҳар бир асосий сифатларни ривожлантиришга қаратилган (максимал тезлик ҳаракатларини аероб тикланувчи ва анаероб ривожлантирувчи каби) “5 блокли машқлар” мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракат тайёргарлиги  мақсадли ошириш имконияти кенгайтирилган; 
имконияти чекланган талаба қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда нозология турлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳар бир машққа нисбатан организмга тушадиган юклама кўрсаткичи бўйича  комбинатсиялашган машғулот тузилмасини ишлаб чиқиш ҳисобига махсус ҳаракат тайёргарлиги такомиллаштирилган; 
жисмоний имконияти чекланган талаба қизларнинг курслар бўйича асосий нозологияларнинг еттита турларини қамраб олган мажмуавий антропометрик кўрсаткичлари бўйича (ортиқча вазнга эга бўлган каби) меъёрий талабларни ишлаб чиқиш ҳисобига жорий ва босқичли назорат қилиш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имконияти чекланган талаба қизларнинг харакатланиш имкониятларидан келиб чиқиб жисмоний сифатларини оширишда табақалаштирилган ёндашув асосида олинган илмий натижалар асосида: 
жисмоний имконияти чекланган талаба қизларни жисмоний сифатларини ривожлантириш учун нозология турлари бўйича мавжуд бўлган  гавда қисмлари ҳамда фунсионал кўрсаткичларини бир вақтнинг ўзида ҳам зўриқтириб ҳам тиклантирувчи машқларни оширишга қаратилган табақалаштирилган машғулот модели “Адаптив ва соғломлаштириш жисмоний тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан 302-0960 рақамли гувоҳнома). Натижада тиклантирувчи машқларни қўллаш имконияти 14%га яхшиланган;
имконияти чекланган талаба қизларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун тикловчи ва ривожлантирувчи машғулотлар ҳар бир асосий сифатларни ривожлантиришга қаратилган (максимал тезлик ҳаракатларини аероб тикланувчи ва анаероб ривожлантирувчи каби) “5 блокли машқлар” мажмуаси “Адаптив жисмоний тарбия ва параспорт” талабаларининг машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 21-ноябрдаги 12429-сонли гувоҳнома). Натижада жисмоний сифатларни мақсадли ривожлантириш имконияти такомиллаштирилган;
имконияти чекланган талаба қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда нозология турлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳар бир машққа нисбатан организмга тушадиган юклама кўрсаткичи бўйича комбинатсиялашган машғулот тузилмаси “Адаптив ва соғломлаштириш жисмоний тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан 302-0960 рақамли гувоҳнома). Натижада “Адаптив жисмоний тарбия ва параспорт” талаба қизларининг жисмоний имкониятлари 12-13% га яхшиланган;
жисмоний имконияти чекланган талаба қизларнинг курслар бўйича асосий нозологияларнинг еттита турларини қамраб олган мажмуавий антропометрик кўрсаткичлари бўйича (ортиқча вазнга эга бўлган каби) меъёрий талабларни ишлаб чиқиш ҳисобига жорий ва босқичли назорат қилиш бўйича таклифлар “Адаптив жисмоний тарбия ва параспорт” талабаларининг машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 21-ноябрдаги 12429-сонли гувоҳнома). Натижада жисмоний тайёргарлиги 12-14 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish