Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаттарова Согдиана Сабитджановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир атлетикачиларнинг ўта машқланганлигини эрта аниқлаш ва унинг олдини олиш самарадорлигини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4622.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Алламуратов Шухратилла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Нуруллаева Наргиза Муҳтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оғир атлетикачиларни ўта машқланганлигини олдини олиш учун баҳолаш механизмини ишлаб чиқишда табақалаштирилган ёндашувнинг назарий жиҳатдан асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир атлетикачиларда ташқи ва ички юкламаларнинг таъсирини аниқлашда ўта машқланганлигини баҳолашга қаратилган марказий ҳамда периферик тизимнинг диагностика кўрсаткичларини машғулотларга киритиш ҳисобига мусобақаларда юқори натижадорлик имкониятлари оширилган;
оғир атлетикачиларнинг шикоятларини субъектив баҳолаш асосида юкламалар даражаси бўйича ҳар бир фазада максимал куч зўриқиши билан боғлиқ комплекс тайёргарликни метаболик жараёнлар тезлигидан келиб чиққан ҳолда дам олишнинг меъёрий омиллари ҳамда шиддат кўрсаткичларини баҳолаш имконияти оширилган;
машғулотни режалаштириш услубияти оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик даврида организм захираларини психофункционал самарадорлиги тананинг юкламаларга мослашиш реакцияси ижтимоий аспекда аниқланган вазиятда омилларни ўта машқлаганлиги машғулот турларини ва жисмоний фаолиятга мослашиш белгиларини баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
оғир атлетикачиларнинг ўқув-машғулот жараёнида ўта машқлаганлигини баҳолаш ва олдини олишда комплекс тайёрлаш усуллари (функционал гипоксик тест)ни машғулотга киртириш орқали ўқув-машғулот ва мусобақа жараёнини коррекциялаш механизми такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғир атлетикачиларни ортиқча машқланганлигига кейинчалик уни самарали олдини олиш билан дифференциал диагностик ёндашув қоʻллаш боʻйича тажрибалар давомида олинган илмий натижалар асосида:
оғир атлетикачиларда ташқи ва ички юкламаларнинг таъсирини аниқлашда ўта машқланганлигини баҳолашга қаратилган марказий ҳамда периферик тизимнинг диагностика кўрсаткичларини машғулотларга киритиш ҳисобига мусобақаларда юқори натижадорликка эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт диетологияси ва фармакологияси” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2023-йил 10-июндаги 222и/Ч-сон буйруғи асосида ЎҚ-0000080 рақамли гувоҳнома). Натижада, оғир атлетикачиларда ташқи ва ички юкламаларнинг таъсирини ўртача 12-15% га оширишга эришилган; 
оғир атлетикачиларнинг шикоятларини субъектив баҳолаш асосида юкламалар даражаси бўйича ҳар бир фазада максимал куч зўриқиши билан боғлиқ комплекс тайёргарликни метаболик жараёнлар тезлигидан келиб чиққан ҳолда дам олишнинг меъёрий омиллари ҳамда шиддат кўрсаткичларини баҳолаш имконияти оширишга қаратилган меёрлари Олимпия ва Паралимпия заҳира спортчиларни тайёрлаш маркази ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 22-августдаги 03-01/04/20/8570-сон маълумотномаси). Натижада, дам олишнинг меъёрий омиллари ҳамда шиддат кўрсаткичларини баҳолаш имконияти 56 %га пасайтиришга эришилган;
машғулотни режалаштириш услубияти оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик даврида организм захираларини психофункционал самарадорлиги тананинг юкламаларга мослашиш реакцияси ижтимоий аспекда аниқланган вазиятда омилларни ўта машқлаганлиги машғулот турларини ва жисмоний фаолиятга мослашиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт диетологияси ва фармакологияси” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2023-йил 10-июндаги 222и/Ч-сонли буйруғи асосида Ў Қ -0000080 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўта машқлаганлиги машғулот турларини ва жисмоний фаолиятга мослашиш даражаси 12-18%га ошганлиги аниқланган;
оғир атлетикачиларнинг ўқув-машғулот жараёнида ўта машқлаганлигини баҳолаш ва олдини олишда комплекс тайёрлаш усуллари (функционал гипоксик тест)ни машғулотга киритириш орқали ўқув-машғулот ва мусобақа жараёнини коррекциялаш механизми бўйича таклиф ва тавсиялар  Олимпия ва Паралимпия заҳира спортчиларни тайёрлаш маркази ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 22-августдаги 03-01/04/20/8570-сон маълумотномаси). Натижада, оғир атлетикачиларнинг ўқув-машғулотларига комплекс тайёрлаш 10%га оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish