Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллоев Ахадхон Абдуллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш: Тожикистон ва Ўзбекистон қонунчилиги ва амалиётининг қиёсий таҳлили”, 12.00.08. – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu959.
Илмий раҳбар: Хакимов Комил Бахтиярович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор, Абзалова Хуршида Мирзиятовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тожикистон ва Ўзбекистон қонунчилигида вояга етмаганлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-психологик асосларини ташкил этувчи нормаларни, илмий ва амалий концептуал ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган маҳкумларнинг меҳнати иложи борича, улар ихтисослигини ҳисобга олган ташкил этилиши лозимлиги асослантирилган;
маҳкумларни ҳар чорак якуни бўйича комиссия томонидан белгиланадиган ахлоқан тузалганлик мезонлари сифатида унинг меҳнатга виждонан муносабати, меҳнат меъёрларига риоя қилиши, мустақил ишлаш кўникмаларини онгли равишда ривожлантириши, ўрганиш ва касб-ҳунар эгаллашга қизиқиши инобатга олиниши лозимлиги асослантирилган;
вояга етмаганлар ўртасида криминоген зарарланиш хавфини камайтириш учун ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида профилактика инспекторлари, раислар ва хотин-қизлар масалалари бўйича фаоллар ишини ташкил этиш, ижтимоий ночор оилалар аҳволини ўрганиш, назорациз қолган вояга етмаганларни аниқлаш механизмларининг жорий қилиниши асослантирилган;
вояга етмаган маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда улар ҳуқуқларини эркин амалга оширишларига кўмаклашиш, уларни ижтимоий мослаштиришда электрон давлат хизматларидан, жумладан, нотариал хизматлардан фойдаланишлари учун имконият яратилиши зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этишда Тожикистон ва Ўзбекистон қонунчилиги ва амалиётининг қиёсий таҳлили боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг жинси, ёши, соғлиғи, меҳнатга лаёқати ва иложи бўлса, мутахассислигини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга жалб этиш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–817-сон Қонунининг 2-моддаси олтинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмитасининг 2023-йил 20-августдаги 08/1-32-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган вояга етмаганларни жинси, ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатга лаёқати ва мутахассислигини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга жалб этишга хизмат қилган;
жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумларни ҳар чорак якуни бўйича комиссия томонидан белгиланадиган ахлоқ тузатиш йўлида шакллантириш мезонлари сифатида маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабати, белгиланган меҳнат меъёрларига риоя қилиши, мустақил ишлаш кўникмаларини онгли равишда ривожлантириш, ўрганиш ва касб-ҳунар эгаллашга қизиқиши инобатга олиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–817-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексини 971-модда билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмитасининг 2023-йил 20-августдаги 08/1-32-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши маҳкумларнинг меҳнатга виждонан муносабатини тузатиш мезонларидан бири сифатида белгиланишига хизмат қилган;
вояга етмаганлар ўртасида криминоген зарарланиш хавфини камайтириш учун ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида профилактика инспекторлари, раислар ва хотин-қизлар масалалари бўйича фаоллар ишини ташкил этиш, ижтимоий ночор оилалар аҳволини ўрганиш, назорациз қолган вояга етмаганларни аниқлашнинг изчил механизмига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 3-августдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги Низомнинг 13-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлилий ва ҳуқуқий таъминлаш департаментининг 2023-йил 20-сентябрдаги 12/1-30-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини оширишга, шунингдек вояга етмаганлар ўртасида криминоген зарарланиш хавфини минималлаштириш, вояга етмаганларнинг назорациз ва қаровсиз қолишинининг олдини олишга хизмат қилган;
вояга етмаган маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда улар ҳуқуқларини эркин амалга оширишларига кўмаклашиш, уларни ижтимоий мослаштиришда маҳкумларга электрон давлат хизматларидан, жумладан нотариал хизматлардан фойдаланиш учун алоҳида хона ажратиш, ушбу хоналарни веб-камера ва глобал интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозлаш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 24-октябрдаги 453-сон буйруғи билан тасдиқланган Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 781-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот департаменти ҳуқуқий таъминлаш бошқармасининг 2023-йил 25-сентябрдаги 33/01-01/1916-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда вояга етмаганлар ҳуқуқларини эркин амалга оширишларига кўмаклашиш, уларни ижтимоий мослаштириш, хусусан уларнинг ўз мол-мулкини тасарруф этиш, жазони ижро этиш муассасаларида нотариал тасдиқлаш орқали битимлар тузиш бўйича фуқаролик ҳуқуқлари тўлиқ таъминланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish