Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадиярова Дилшода Умирзоковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳомиладорликнинг турли даврларида темир метаболизмининг хусусиятлари (экспериментал изланиш)», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/В1147.
Илмий раҳбар: Азимова Севара Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Илясов Азиз Саидмуродович, биология фанлари доктори, профессор; Яриев Алишер Алимжонович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир метаболизмининг озуқанинг миқдори, таркиби ҳамда ҳомиладорликнинг турли муддатларига боғлиқ хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир метаболизми озуқа миқдори ва таркибига, қон зардобидаги темир кўрсаткичларининг динамикаси эса ҳомиладорликнинг турли муддатларига боғлиқ ҳолда кескин ўзгариши исботланган;
темир метоболизмида иштирок этувчи ферритин миқдори озиқланиш туридан қатъий назар, ҳомиладорлик муддати ошиши билан камайиб бориши, трансферрин ва умумий оқсил миқдори ортиб бориши асосланган;
куннинг турли вақтларида темир ва рух препаратларини бир-биридан алоҳида берилганда, рух препаратини темирга бўлган синергизм хусусиятининг шаклланиши ҳамда 14-21-кунлик ҳомиладорлик муддатида  қондаги темир миқдорининг нисбий барқарорлиги туфайли бу даврда темир ва темирни сўрдирувчи препаратларнинг самарадорлиги пасайиши исботланган;
ҳомиладорликнинг турли муддатларида темир метаболизмини баҳолаш мезони сифатида қон зардобидаги темир ва HIF-1α нисбатидан фойдаланиш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 2024 йил 19 февралдаги 12-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 25 декабрдаги 13896-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: темир метаболизми озуқа миқдори ва таркибига, қон зардобидаги темир кўрсаткичларининг динамикаси эса ҳомиладорликнинг турли муддатларига боғлиқ ҳолда кескин ўзгариши исботлангани Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 140-сон ҳамда Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхандарё филиали бўйича 01.11.2023 йилдаги 67-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар асосида берилган тавсияларнинг акушерлик амалиётига жорий этилиши натижасида, ҳомиладорликнинг турли муддатларида темир метаболизмини аниқлашга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланиши ҳамда объективлиги таъминланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: эксперимлентал тадқиқотда озуқанинг миқдори ва таркибига боғлиқ ҳолда ҳомиладорлар қонида аниқланган темир кўрсаткичларидан фойдаланишни лаборатория амалиётида тадбиқ этилиши ҳомиладорликда темир метаболизмининг бузилишини олдини олиш, самарадорлигини ошириши ва лаборатория текширувлари вақтини қисқартириши билан изоҳланади. Хулоса: тжрибада ҳомиладорлар озуқасининг миқдори ва таркибига боғлиқ қондаги темир кўрсаткичларини аниқлашда биокимёвий текширув усулларидан фойдаланиш темир метаболизмини баҳолашда самарадорлиги исботланиб, лаборатория текширувларига тадбиқ этилиши текширув маблағларини иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: темир метаболизмида иштирок этувчи ферритин миқдори озиқланиш туридан қатъий назар, ҳомиладорлик муддати ошиши билан камайиб бориши, трансферрин ва умумий оқсил миқдори ортиб бориши асослангани Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 140-сон ҳамда Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхандарё филиали бўйича 01.11.2023 йилдаги 67-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижаларининг озуқа турига ва ҳомиладорликнинг турли муддатларига боғлиқ ҳолда темир метаболизмида иштирок этувчи омилларнинг кўрсаткичларини ишончли тарзда аниқлашга имкон берган. Бундан ташқари, озуқасига темир ва рух препаратлари қўшиб берилган гуруҳларда темир метаболизмида иштирок этувчи омилларнинг миқдори нисбатан секин камайиши ферретин ва гемоглобин миқдорининг юқори кўрсаткичда бўлганлиги ва эритроцитлар миқдорининг охирги муддатларда ортиши асослаб берилган. Бу эса ўз навбатида, ҳомиладорликнинг турли муддатларида қон таҳлили хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Шу муносабат билан, қўшимча ёки такрорий қон таҳлили ўтказишнинг олди олинган, яъни таҳлил ўтказиш муддатини қисқартирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: темир метаболизмида иштирок этувчи ферритин миқдорининг озиқланиш туридан қатъий назар, ҳомиладорлик муддатлари ошгани сари камайиши, трансферрин ва умумий оқсил миқдорининг ортиши асослаб берилгани темир метаболизмини лаборатория текширувлари ёидамида ташхислаш жараёнида қўшимча қон таҳлили ўтказишни зарурияти юзага келмаслиги билан изоҳланади. Хулоса: тажрибада темир метаболизмида иштирок этувчи ферритин миқдорининг озиқланиш туридан қатъий назар, ҳомиладорлик муддатлари ошган сари камайиши трансферрин ва умумий оқсил миқдорининг ортиши кўрсаткичларидан темир метаболизмини баҳолашда фойдаланиш самарадорлиги умумий биокимёвий кўрсаткичлар билан исботланиб, қўшимча текширувлар ва харажатларини камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: куннинг турли вақтларида темир ва рух препаратларини бир-биридан алоҳида берилганда, рух препаратини темирга бўлган синергизм хусусиятининг шаклланиши ҳамда 14-21-кунлик ҳомиладорлик муддатида  қондаги темир миқдорининг нисбий барқарорлиги туфайли бу даврда темир ва темирни сўрилтирувчи препаратларнинг самарадорлиги пасайиши исботлангани Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 140-сон ҳамда Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхандарё филиали бўйича 01.11.2023 йилдаги 67-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижаларининг акушерлик амалиётига жорий этилиши натижасида темир ва рух препарати қўшиб берилган гуруҳда ҳомиладорликнинг барча муддатларида қондаги темир миқдорининг консентратсияси қолган барча гуруҳларга нисбатан барқарорлигини сақланишини ишончли тарзда аниқлаш имкон берган. Бундан ташқари, ҳомиладорликнинг 14-21-кунлик муддат оралиғида қондаги темир миқдори кўрсаткичларининг деярли ўзгармаслигини ушбу муддатларда темир метаболизмига ушбу препаратларни қабул қилишнинг самараси камайиши асосланган. Бу эса ўз навбатида, лаборатория хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: темир ва рух препаратлари бир-биридан алоҳида куннинг турли вақтларида берилганда, рух препаратини темирга бўлган синергизм хусусиятининг шаклланиши ҳамда ҳомиладорликнинг 14-21-кунлик муддатида қондаги темир миқдорининг нисбатан ўзгармаслиги туфайли ушбу муддатда темир ва темирни сўрилтирувчи препаратларнинг самарадорлиги пасайиши исботлаб берилгани, ушбу муддатда қўшимча сарф ҳаражатларни камайиши билан изоҳланади. Хулоса: темир ва рух препаратлари бир-биридан алоҳида куннинг турли вақтларида берилганда, рух препаратини темирга бўлган синергизм хусусиятининг шаклланиши ҳамда ҳомиладорликнинг 14-21-кунлик муддатида қондаги темир миқдорининг нисбатан ўзгармаслиги туфайли ушбу муддатда темир ва темирни сўрилтирувчи препаратларнинг самарадорлиги пасайиши қонда темир миқдорини нормада бўлишини таъминлашда қўшимча сарф ҳаражатларни бартараф этиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладорликнинг турли муддатларида темир метаболизмини баҳолаш мезони сифатида қон зардобидаги темир ва HIF-1α нисбатидан фойдаланиш тизими такомиллаштирилгани Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 140-сон ҳамда Республика оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхандарё филиали бўйича 01.11.2023 йилдаги 67-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари бўйича турлича озиқлантирилган гуруҳларда қон зардобидаги темир ва гипоксия индуцибел омили HIF-1α ни ҳомиладорликнинг турли муддатларидаги динамикаси ишончли аниқлаш имконини беради ва ҳомиладорликнинг 7-14-21-28 кунлик муддатларида қондаги темир ва HIF-1α ни аниқлаш учун хизмат қилади. Турлича озиқлантирилган гуруҳларда ҳомиладорликнинг турли муддатларида қондаги темир ва HIF-1α ни аниқлаш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар, лаборатория амалиётига жорий этилиши натижасида, текширув хулосаларининг объективлиги ва ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорликнинг турли муддатларида темир метаболизмини баҳолаш мезонлари сифатида қон зардобидаги темир ва HIF-1α гипоксия-индуцибел омилининг нисбатидан фойдаланиш тизимини жорий қилиш такрорий текширувларни талаб этмаслиги ҳисобига бюджет маблағларини иқтисод қилиш билан изоҳланади. Хулоса: қонда гипоксия-индуцибел омили HIF-1α миқдорини билган ҳолда ҳомиладор организмда темир метаболизми ва гипоксия жараёнларининг қай даражада кетаётганлигини, уни назорат қилиш орқали қўшимча текширувларни ва лаборатор текширувларнинг ҳаржатларини камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish