Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакбаев Ҳикматилла Исматуллаевичнинг 
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хитой Халқ Республикаси ташқи сиёсатида Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари омили (ҳудудий муаммоларни ҳал этиш контекстида)”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ss261
Илмий раҳбар: Каримова Наталя Эрмановна, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: 
Тошкент давлат шарқшунослик университети,  DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02. 
Расмий оппонентлар: Касимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори, профессор. Сиддиқова Марғуба Илҳомжон қизи, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори PhD, 
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хитой Халқ Республикасининг Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари билан мавжуд бўлган ҳудудий баҳсларни бартараф этишга қаратилган ташқи сиёсий стратегиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хитой Халқ Республикасининг Жанубий-Шарқий Осиёдаги ташқи сиёсий манфаатлари, унинг асосий йўналишлари, ХХР ва минтақа давлатларининг ўзаро алоқаларидаги муаммолар, “Бир макон, бир йўл” ва “Катта меконг” лойиҳаларининг минтақа барқарорлиги ва тараққиётига кўрсатадиган геостратегик таъсири Хитой ташқи сиёсий стратегиясига кўра асослаб берилган;
Жанубий-Шарқий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда Хитой диаспорасининг конструктив ва деструктив ўрни, давлатлараро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга таъсири, шунингдек, Хитой диаспорасининг ХХРнинг ривожланишидаги халқ дипломатияси ва “Хитой-2035” стратегиясига кўра муҳим аҳамият касб этгани исботланган;
Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудларни икки ва кўп томонлама дипломатик ва ўзаро келишилган шартномалар асосида ҳал этишга қаратилган Қўшма комиссия тузиш зарурияти, шу билан бирга Жанубий Хитой денгизи ва Тайван атрофидаги харбий-сиёсий ҳолатнинг ривожланиш истиқболлари бўйича “бир мамлакат – икки тизим”, милитаристик ва статус-кво каби эҳтимолий ссенарийлар асослаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида кўзда тутилган халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш асносида АСЕАН давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий алоқаларнинг юқори даражадаги самарадорлигини ошириш, икки минтақа ўртасидаги боғлиқлик асосларини такомиллаштириш, Марказий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ўртасида кўп томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришда ташқи ишлар вазирлари даражасида СА + СЕА (Марказий Осиё + Жанубий-Шарқий Осиё) форматини ишлаб чиқиш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Хитой Халқ Республикаси ташқи сиёсатида Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари омили (ҳудудий муаммоларни ҳал этиш контекстида)” мавзусида олиб борилган тадқиқот иши давомида олинган натижа, амалий таклиф ва тавсиялардан:
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида кўзда тутилган халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш асносида АСЕАН давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий алоқаларнинг юқори даражадаги самарадорлигини ошириш, икки минтақа ўртасидаги боғлиқлик асосларини такомиллаштириш, Марказий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ўртасида кўп томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришда ташқи ишлар вазирлари даражасида CА+СЕА (Марказий Осиё + Жанубий-Шарқий Осиё) форматини ишлаб чиқиш заруриятига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг АСЕАН давлатлари  билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2023-йил 19- июндаги 08-09/24234 сонли далолатномаси). Натижа вазирликнинг  фаолиятида ХХР ва АСЕАН давлатлари билан муносабатлари самарадорлигини ортишига хизмат қилган. 
Хитой Халқ Республикасининг Жанубий-Шарқий Осиёдаги ташқи сиёсий манфаатлари, унинг асосий йўналишлари, ХХР ва минтақа давлатларининг ўзаро алоқаларидаги муаммолар, “Бир макон, бир йўл” ва “Катта меконг” лойиҳаларининг минтақа барқарорлиги ва тараққиётига кўрсатадиган геостратегик таъсири Хитой ташқи сиёсий стратегиясига кўра асослаб берилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг ахборот-таҳлилий ва илмий тадқиқот фаолиятининг асосий йўналишлари доирасидаги илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот-таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, Хитой ташқи сиёсатининг ҳудудий масалаларни ҳал этиш муаммоларини таҳлил қилиш, эксперт шархларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2023-йил 28-июлдаги 05-4/708- сонли маълумотномаси). Натижа институтнинг Хитой Халқ Республикаси ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлиқ илмий фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 
Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудларни икки ва кўп томонлама дипломатик ва ўзаро келишилган шартномалар асосида ҳал этишга қаратилган Қўшма комиссия тузиш зарурияти, шу билан бирга Жанубий Хитой денгизи ва Тайван атрофидаги харбий-сиёсий ҳолатнинг ривожланиш истиқболлари бўйича “бир мамлакат – икки тизим”, милитаристик ва статус-кво каби эҳтимолий ссенарийлар асослаб берилган хулосалардан ҳамда  Жанубий-Шарқий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда Хитой диаспорасининг конструктив ва деструктив ўрни, давлатлараро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга таъсири, шунингдек, Хитой диаспорасининг ХХРнинг ривожланишидаги халқ дипломатияси ва “Хитой-2035” стратегиясига кўра муҳим аҳамият касб этгани борасидаги хулосалардан “Узрепорт” телеканалининг халқаро муносабатлар таҳлилига бағишланган “Аспект” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Узрепорт” телеканалининг 2023-йил 10-майдаги маълумотномаси). Натижа Хитой ташқи сиёсатини аҳолининг кенг қатламига тушунтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish