Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшназаров Суннатилло Тўлқин ўглининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бюджет жараёнида давлат молиявий назорати ва уни ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3015
Илмий раҳбар: Мансуров Мансур Алишерович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Давлат молияси тизимида бюджет жараёнида давлат молиявий назоратини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бюджет жараёнида давлат назорати тизимининг самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналиши сифатида бюджет ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолиятини доимий мониторинг қилиш таклиф этилган;
молия-хўжалик операцияларининг қонунийлиги ва асослилигини, уларнинг бухгалтерия ҳамда молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тарзда ва тўғри акс эттирилишини ҳужжатлар асосида аниқлаш учун тафтиш, муайян даврдаги айрим ҳаракатларини (операцияларини) ёки фаолиятининг муайян йўналишини назорат қилиш учун текшириш ўтказилиши асослантирилган;
молиявий назоратнинг натижадорлиги, хақиқийлиги ва самарасини текшириш ҳамда баҳолашни назарда тутувчи миллий самарадорлик аудитини жорий этиш ва молиявий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши хавфи юқори бўлган назорат объектларида профилактика ишларини олиб бориш таклиф этилган;
бюджетни шакллантириш, шунингдек, бюджет маблағларини сарфланишида ва давлат харидларини амалга оширишда бюджет қонунчилиги талабларига риоя қилинишини олдиндан аниқлаш ва текширишни “..назоратчи-тафтишчи” дастурида амалга ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет жараёнида давлат молиявий назоратини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
бюджет жараёнида давлат назорати тизимининг самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналиши сифатида бюджет ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолиятини доимий мониторинг қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги низомнинг саккизинчи бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг 2023 йил 10 августдаги 02401-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши асосида кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш имконияти яратилади;
бюджетни шакллантириш, шунингдек, бюджет маблағларини сарфланишида ва давлат харидларини амалга оширишда бюджет қонунчилиги талабларига риоя қилинишини олдиндан аниқлаш ва текширишни “назоратчи-тафтишчи” дастурида амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги низомнинг тўққизинчи бандининг “г” қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг 2023 йил 10 августдаги 02401-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида давлат молиявий назорати жумладан, бюджет назорати такомиллаштириш ва унинг оптималлаштириш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда бюджет назоратини самарадорлигини оширишнинг ягона концепциясини шакллантириш таклифи берилган;
молиявий назоратнинг натижадорлиги, хақиқийлиги ва самарасини текшириш ҳамда баҳолашни назарда тутувчи миллий самарадорлик аудитини жорий этиш ва молиявий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши хавфи юқори бўлган назорат обʼектларида профилактика ишларини олиб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги низомнинг тўққизинчи бандининг “б” қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг 2023 йил 10 августдаги 02401-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олишиниши натижасида, бюджет ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолиятининг мониторинг жараёни такомиллашди;
молия-хўжалик операцияларининг қонунийлиги ва асослилигини, уларнинг бухгалтерия ҳамда молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тарзда ва тўғри акс эттирилишини ҳужжатлар асосида аниқлаш учун тафтиш, муайян даврдаги айрим ҳаракатларини (операцияларини) ёки фаолиятининг муайян йўналишини назорат қилиш учун текшириш ўтказилиши таклифи “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-856 сонли Қонуннинг 31 моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитасининг 2023 йил 21 сентябрдаги 04/1-13-26-3599-сонли маълумотномаси). Ушбу нормаларни киритилиши натижасида, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг шаффоф ва ошкоралиги таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish