Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусинов Дилшод Султановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ўсишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 –Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.PhD/Iqt3213
Илмий раҳбар: Артиков Зокир Сайфиддинович, PhD, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Рахматилло Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Кулиевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  хизмат  кўрсатиш соҳасида иқтисодий ўсишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллашитириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ўсишни устувор даражада меҳнат унумдорлигини ошириш, жами суъбектлар вертикал ва горизонтал  интеграциясини оптимал чуқурлаштириш, янги ва инновацион хизмат турларини кенгайтириш ва истеъмолни индивидуллаштириш кабиларга кўра таъминлаш асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасини стратегик ривожлантиришни бошқариш ва иқтисодий ўсишга ёндашув инсон капиталини такрор ишлаб чиқаришга оид инновациялар устуворлиги ва технологик маҳсулот ва инсон капитали  инвестициялари (инновациялари) мувозанатига кўра такомиллаштириш ҳамда интенсив (Ир>1) ва экстенсив (Ир<1) омиллар мутаносиблиги зарурати асосаланган;
соҳада инновацион лойиҳалар самарадорлигига ёндашув инновация гуруҳлари таркибида хизматлар истеъмол қийматини ошириш, инновацион турларни ўзгартириш, меҳнат шароитларини яхшилашга устуворлик бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга кўра такомиллшатирилган;
Самарқанд вилоятида хизматлар соҳасининг иқтисодий ўсиш даражаси ва жами кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ўсишининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ўсишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўича олинган илмий натижалар асосида: 
хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ўсишни устувор даражада меҳнат унумдорлигини ошириш, жами суъбектлар вертикал ва горизонтал  интеграциясини оптимал чуқурлаштириш, янги ва инновацион хизмат турларини кенгайтириш ва истеъмолни индивидуллаштириш кабиларга кўра таъминлаш таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “2023-2024 йилларда ркспубликада хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 04/30-2-324-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида мавжуд имкониятларни ишлаб чиқаришга тўлароқ жалб этиш, норационал жараёнларни бартараф этиш ва иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллардан максимал фойдаланишга кўра соҳани самарали ривожлантириш имконият-ларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини стратегик ривожлантиришни бошқариш ва иқтисодий ўсишга ёндашув инсон капиталини такрор ишлаб чиқаришга оид инновациялар устуворлиги ва технологик/маҳсулот ва инсон капитали  инвестициялари (инновациялари) мувозанатига кўра такомиллаштириш ҳамда интенсив (Ир>1) ва экстенсив (Ир<1) омиллар мутаносиблиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “2023-2024 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривож-лантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 04/30-2-324-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида 2022 йилда иқтисодий ўсиш даражасининг умумий индексини 1,06 коеффициентга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
соҳада инновацион лойиҳалар самарадорлигига ёндашув инновация гуруҳлари таркибида хизматлар истеъмол қийматини ошириш, инновацион турларни ўзгартириш, меҳнат шароитларини яхшилашга устуворлик бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга кўра такомиллшатириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “2023-2024 йил-ларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 04/30-2-324-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион лойиҳаларни реализация қилиш асосида юқори технологик, фан сиғими юқори хизматларнинг рақобат устунлигини таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида хизматлар соҳасининг иқтисодий ўсиш даражаси ва жами кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ўсишининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудий хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 04/30-2-324-сон маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичлари Самарқанд вилоятида жами хизматлар ҳажми ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги инвестициялар ҳажмини муайян даражада ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish