Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердимуратов Марат Эсемуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): «Соcиаллиқ трансформаcия шараятинда жаслардин мийнет базарина масласиwи (Қарақалпақстан Республикаси мисалинда)» 22.00.01-Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3. PhD/S98
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оʻзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини оıрганиш ва истиқболли кадрларни таёрлаш институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори (DSc) Матибаев Тасболат Балтабаевич, социология фанлари фалсафа доктори, (PhD) Палваниязов Алишер Юсупбаевич.
Етакчи ташкилот: “Ижтимойи фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон шароитида ёшларни меҳнат бозорига мослаштиришнинг халқаро тажрийбалари таҳлили асосида меҳнат бозорига мослашишига кўмаклашиш механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“шахс-жамият-давлат” учлигида Қорақалпоғистон шароитидаги меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мослашиш компетенцияларини ёшларда шакиллантиришда шахснинг маънаъвий интеллектуал ривожланишини кенгайтиришнинг устувор юналишлари аниқланган;
ишсизликни индивид даражасида (этакчи мотивларнинг трансформациялашувини кузатиши) ҳамда ижтимойи даражада (ижтимойи онг сатхида кечаётган ўзгаришлар) кечисини социодинамик тарзда баҳолаш асосида фаолиятларини олиб боришларини юлга қўилиши асослаб берилган;
Қорақалпоғистон меҳнат бозорида ёшлар сегментини шакиллантириш асосида таълим ва бандлик соҳасида мутахассисликлар ва  касбларнинг мослашувчанлиги ва универсаллигини кенгайтиришни юлга қўйилиши социологик асослантирилган;
ҳаётга энди кириб келаётган ёшларни ташқи меҳнат бозорига эмас, балки ички меҳнат бозорига интеграциялашда ҳорижий тилларни пухта ўзлаштириши, беш муҳим ташаббуснинг камида икки юналишида касби-комилликга эришиш орқали муаян фаолиятга мақсадли юналтириш социологик асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий трансформация шароитида ёшларининг меҳнат бозорига мослашуви (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида) боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
“шахс-жамият-давлат” учлигида Қорақалпоғистон шароитидаги меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мослашиш компетенцияларини ёшларда шакллантиришда шахснинг маънавий-интеллектуал ривожланишини кенгайтиришнинг устувор йўналишлари аниқланганлигидан замонавий меҳнат бозори мутахассислардан нафақат профессионал билим ва кўникмаларни, балки ўзгарувчан шароитларга тез мослаша олиш, жамоада ишлаш, самарали мулоқот қилиш, муаммоларни ҳал этиш кўникмасини ҳам талаб қилади. Бу мақсадни амалга ошириш учун ёшларда мустақиллик, мас'улият, муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашиш, таваккал қила олиш, вақтни тўғри йўлга қўйиш каби шахсий фазилатларни шакллантириш учун шароит яратиш зарур. Шунингдек, ёшларнинг таълим олиш ва малакасини ошириш имкониятини таъминлаш, шунингдек, ёш мутахассисларга зарур тажриба ва билим олишга ёрдам берадиган мураббийлик ва амалиёт дастурларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Умуман олганда, меҳнат бозорининг ёшлар сегментини шакллантириш замонавий жамият тараққиётининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Ёшларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли мослашуви касбий ва шахсий ривожланиши учун шарт-шароит яратилганлиги, шунингдек, ўқитиш ва мураббийлик дастурларини қўллаб-қувватланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси “Ишга марҳамат” моно марказларида касб-ҳунарга эга бўлган ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича бўш иш ўринлари билан таъминлашда амалий ёрдам бериб, ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор рухида тарбиялашда, миллий ўзликни англашни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эгалигини, тадқиқот материаллари социологик йўналишида тайёрланаётган китоблар ва илмий-методик қўлланмалар мазмуни хар томонлама бойитиш ва савиясини кўтаришга самарали фойдаланиш мумкинлигини тасдиқлаб, Нукус шаҳри “Ишга марҳамат” моно марказининг 2023 йил 27 сентябр' кунги 13/02-01/97 сонли далолатномаси берилган;
ишсизликни индивид даражасида (этакчи мотивларнинг трансформациялашувини кузатилиши) ҳамда ижтимоий даражада (ижтимоий онг сатҳида кечаётган ўзгаришлар) кечишини социодинамик тарзда баҳолаш асосида фаолиятларини олиб боришларини йўлга қўйилиши асослаб берилганлигидан; Ижтимоий трансформация шароитида ёшларининг меҳнат бозорига мослашуви Қорақалпоғистон Республикаси мисолида замонавий меҳнат бозоридаги ёшлар ишсизлигининг индивид ва ижтимоий даражаларида трансформациялашувин кузатиш ва ижтимоий он сатқида кечаётган ўзгаришларни социодинамик тарзда баҳолаш асосида Қорақалпоғистон меҳнат бозоридаги мавжуд вазият таҳлил қилиниб, ёшларни меҳнат бозорига муваффақиятли мослашувига тўсқинлик қилувчи асосий муаммолар аниқланди. Диссертация доирасида амалий социологик тадқиқотлар асосида жамоатчилик фикрини ўрганиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Сҳимбой, Амударё, Беруний туманларида социологик сўровномалар ўтказилиб, натижалари, ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги халал берувчи тўсиқларни аниқлаш механизмини ишлаб чиқишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 25-сентябрдаги 13/00-01/08-2093-сонли далолатномаси);
Қорақалпоғистон меҳнат бозорида  ёшлар сегментини шакллантириш асосида таълим ва бандлик соҳасида мутахассисликлар ва касбларнинг мослашувчанлиги ва универсаллигини кенгайтиришни йўлга қўйилиши социологик асослантирилганлигидан меҳнат бозорининг ёшлар сегменти бугунги жамиятда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Университет ва коллежларнинг талабалари ва битирувчилари иш ва мартаба имкониятларини қидирмоқда. Диссертация хулосалари ва таклифлари асосида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти мисолида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида талаба ёшларнинг амалиёт ўтаётган корхоналаридаги амалиёт ўташ жараёни, шунингдек талаба ёшларнинг амалиёт ўташ жойларида ишга қабул қилиш жараёнларини ёритувчи мавзуларда Оммавий ахборот воситалари орқали 2023 йил 1- майдаги диссертант томонидан тузилган «Медиа-режа» асосида 2023 йил 02-09 май  оралиғида талаба-ёшларни меҳнат бозорига мослашув имкониятлари мавзусидаги материаллари «Ассалаума алейкум Қарақалпақстан» кўрсатувини ҳамда «Хабар» дастурларини тайёрлашда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясида кенг фойдаланилган. (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023 йил 25-сентябрдаги 05-22/475-сонли далолатномаси);
ҳаётга энди кириб келаётган ёшларни ташқи меҳнат бозорига эмас, балки ички меҳнат бозорига интеграциялашда хорижий тилларни пухта ўзлаштириши, беш муҳим ташаббуснинг камида икки йўналишида касби-комилликга эришиш орқали муайян фаолиятга мақсадли йўналтириш социологик асослантирилганлиги  маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги  Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган юл харитасининг К).Л).М) бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2023 йил 25 сентябрдаги 02-09/2219-сон далолатномаси). Ушбу натижалар ёшларни меҳнат бозорига мослаштириш жараёнларида ўз самарасини кўрсатган. Шунингдек  кӯшимча равишда Ӯзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги диссертация ишидаги хулоса ва илмий янгиликлардан фойдаланганлиги тӯғрисида маълумотнома олинган (17.10.2023 йил. 4-13-21-2929-сонли маълумотнома), ва «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ӯрганиш Марказининг 17.10.2023 йилги 01-16/186- сонли диссертация доирасида ишлаб чиқилган амалий натижаларни «Ижтимоий фикр»Республика жамоатчилик фикрини ӯрганиш Марказида амалиётга жорий этилганлиги ҳақида далолатнома мавжуд.

Yangiliklarga obuna bo‘lish