Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжамкулов Саҳомиддин Зоировичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинганекстраксион фосфат кислотасини тозалаб, фторли тузлар ва фторсизлантирилган фосфорли ўғитлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.DSc/Т696.
Илмий маслаҳатчи: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жуманиёзов Мақсуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор; Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори; Эргашев Дилмурод Адилжанович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқумнинг ювиб куйдирилган фосфор консентратидан олинган экстраксион фосфат кислотасини фторсизлантиришда бир вақтда силикатни циклга қайтариб На2СиФ6, (НҲ4)2СиФ6, НаФ, CаФ2 ни синтез қилиш ҳамда На2СиО3 ва На2ҲПО4 эритмаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МҚ ЮКФКдан олинган ЭФКни технологик омилларга боғлиқ ҳолда 6Ф:2На нисбатда ишқорий металл тузлари ёрдамида фторсизлантириш жараёни ишлаб чиқилган;
илк бор СиО2:Ф нинг турли нисбатларида фторсизлантириш, ишқорсизлантириш даражаларига ва ЭФК таркибига технологик омилларнинг таъсири қонуниятлари аниқланган;
фтордан тозаланган ЭФКдан қаттиқ На2СиФ6 ни ажратиб олишнинг асосий технологик кўрсаткичлари аниқланган;
На2СиФ6 ни НаОҲ билан гидролизлаш, НаФ ни На2СиО3 дан ажратиш, НаФ қолдиқларидан қўшимча тозалаш ва CаФ2, На2СиО3 эритмаларини олиш жараёнларининг асосий технологик кўрсаткичлари аниқланган;
технологик кўрсатгичларга боғлиқ холда 0,02-0,04 кг/т миқдорида сирт фаол моддалар – ПАА қўлланилганда, ФФЧнинг қуюқлашиш ва филтрлаш тезлиги мос равишда 2,3-8,0 ва 1,7-1,9 марта ортиши исботланган;
консентрланган фторид тузлари ва натрий фосфат суюқланмасини олиш билан технологик кўрсаткичларнинг кенг оралиқдаги ўзгаришида ФФЧнинг кислотали-термик парчаланиш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор ЭФКни фторсизлантириш жараёнида ҳосил бўлган ФФЧни кислотали-термик парчаланишининг кинетик хусусиятлари кенг оралиқли ўзгаришларда аниқланган ҳамда жараённинг тезлик доимийликлари ва фаоллашув энергиялари ҳисоблаб чиқилган;
натрий фосфат суюқланмасини ЭФК эритмасига ўтказиб олишнинг мақбул шароитлари аниқланган ва ЭФК ни фторсизлантиришда циркуляцион айланма эритма сифатида фойдаланиш учун кислотага ўтказилган натрий фосфат эритмаси олинган;
фторли тузлар ва На2СиО3 олиш билан ФФЧни ЭФК билан кислотали-термик парчалаш натижасида ажралиб чиққан фторли газларни (ҲФ, СиФ4) натрий, аммоний гидроксидлари ва натрий карбонат эритмалари билан абсорбсиялаш ёрдамида тозалаш усули ишлаб чиқилган;
МҚ ЮКФКдан олинган ЭФКни фторсизлантириш учун ташқаридан реагент қўшмасдан натрий силикат ва фосфат эритмаларини циклга қайтариш орқали фторсизлантирилган аммофос, моноаммонийфосфат, фторли тузлар ва натрийнинг силикат ҳамда фосфатли эритмаларини олишнинг технологик схемалари, моддий баланслари ва ишлаб чиқаришнинг технологик режим меъёрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
МҚ ЮКФКдан олинган ЭФКни ишқорий металл тузлари билан фторсизлантириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
На2СиО3 циклга қайтариш орқали МҚ ЮКФК олинган ЭФКни фторсизлантириб, фторсизлантирилган ЭФК ва На2СиФ6 ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖ да фторсизлантирилган ЭФК ишлаб чиқаришда амалиётда қўлланилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2024 йил 1 майдаги 49-сонли маълумотномаси). Натижада, фторсизлантирилган ЭФК ва унинг асосида аммофос, озуқабоп моноаммонийфосфат ҳамда На2СиФ6 олиш имконини берган.
ЭФКни фторсизлантириб олинган фторфосфатли чўкмани ишқорий гидролизлаб НаФ, СаФ2 ва На2СиО3 эритмасини олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖ да амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2024 йил 1 майдаги 49-сонли маълумотномаси). Натижада, фторфосфатли чўкмадан натрий, калсий фторидлари ва натрий силикат эритмаси олинган, улардан охиргиси ЭФКни фторсизлантириш босқичига қайтарилиб, шу асосида ташқаридан кислотада эрийдиган кремний бирикмаларини қўшмасдан ёпиқ цикл яратиш имконини берган.
фторфосфатли чўкмани кислотали термик парчалаб, фторли тузлар ва натрий фосфат ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖ да амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2024 йил 1 майдаги 49-сонли маълумотномаси). Натижада, фторли газларни абсорбсиялаш орқали натрий, аммоний ва калсийнинг фторли тузлари ва фторсизлантириш босқичига қайтариладиган натрий фосфат эритмасини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish