Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Улугбек Косимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда ташқи иқтисодий фаолият ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Iqt194.
Илмий маслаҳатчи: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолияти ҳисоби ва таҳлилининг концептуал асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун «Чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» шаклини жорий этиш ва уни ҳисоб сиёсатига киритиш асосланган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг комплекс таҳлил методологияси маҳсулот (иш, хизмат)лар этказиб беришнинг халқаро инкотермс қоидаларига асосланган кўрсаткичлар гуруҳини киритиш орқали такомиллаштирилган;
хорижий инвестициялар иштирокидаги хўжалик субъектларининг капиталдаги улушига мувофиқ фаолиятга таъсир этишнинг назорат (C≥50%), ахамиятли (50%≥C≥20%) ва ахамияциз (20%≥C≥0%) сценарийлари асосида  биргаликдаги фаолият самарадорлигини активлар, тушум ва соф фойда ўртасидаги 1<ИА<ИТ<ИСФ алоқадорликда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;  
ташқи иқтисодий фаолиятни хўжалик юритувчи субъектларнинг операцион, инвестицион ва молиявий йўналишларига таъсирини «юқори» (0,75≤И1≤1,00), «ўртача» (0,50≤И2≤0,74) ва «паст» (0,00≤И3≤0,49) даража тоифаларига ажратилган ҳолда баҳолаш таклиф этилган;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг операцион, молиявий ва инвестицион фаолияти бўйича валюта маблағларининг 1,0 бирликка ўзгариши таъсирида соф фойда қийматининг 0,65 бирликка ўзгариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ташқи иқтисодий фаолият ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун «Чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» шаклини жорий этиш ва уни ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи Ўзбекистон Респйбликаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда «Технолог» акциядорлик жамиятининг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 октябрдаги 06/17-01-35/228-сон ва «Технолог» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 2 августдаги № 01-03/249-сон маълумотномалари). Натижада, ташқи иқтисодий фаолият субъектларида талаб юқори бўлган, сифатли ва ишончли маълумотларни шакллантириш, ахборотларнинг шаффофлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш орқали монетар моддаларнинг курс фарқларидан юзага келадиган 4 фоиз қўшимча харажатларни бартараф этишга эришилган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг комплекс таҳлил методологияси маҳсулот (иш, хизмат)лар этказиб беришнинг халқаро инкотермс қоидаларига асосланган кўрсаткичлар гуруҳини киритиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Савдо-саноат палатасини «Ташқи савдо операциялари мониторингини ташкил этиш регламенти»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил  4 апрелдаги 11/03-15-3779-сон маълумотномалари). Натижада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг экспорт-импорт ва реекспорт-реимпорт фаолияти бўйича маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархининг 12 фоизга пасайиши ҳамда самарадорликни таъминланишига эришилган;
хорижий инвестициялар иштирокидаги хўжалик субъектларининг капиталдаги улушига мувофиқ фаолиятга таъсир этишнинг назорат (C≥50%), ахамиятли (50%≥C≥20%) ва ахамияциз (20%≥C≥0%) сценарийлари асосида  биргаликдаги фаолият самарадорлигини активлар, тушум ва соф фойда ўртасидаги 1<ИА<ИТ<ИСФ алоқадорликда баҳолаш таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг «2022 йил ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил  12 октябрдаги 06/17-01-35/228-сон ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 4 апрелдаги 11/03-15-3779-сон маълумотномалари). Натижада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият субъектларида операцион, молиявий ва инвестицион фаолият бўйича прогноз кўрсаткичларини шакллантириш ва самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш орқали йиллик даромадни 9 фоизга оширилишига эришилган;
ташқи иқтисодий фаолиятни хўжалик юритувчи субъектларнинг операцион, инвестицион ва молиявий йўналишларига таъсирини «юқори» (0,75≤И1≤1,00), «ўртача» (0,50≤И2≤0,74) ва «паст» (0,00≤И3≤0,49) даража тоифаларига ажратилган ҳолда баҳолаш таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг «Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари рейтингини аниқлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 октябрдаги 06/17-01-35/228-сон ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 4 апрелдаги 11/03-15-3779-сон, «Технолог» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 2 августдаги № 01-03/249-сон маълумотномалари). Натижада, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг даврий рейтингини аниқлаб бориш, хорижий инвесторларни хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолият натижалари тўғрисидаги зарур ахборотлар билан таъминлаш ва халқаро бозорларда товар айланмаларини 1,5 баробарга оширишга эришилган;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг операцион, молиявий ва инвестицион фаолияти бўйича валюта маблағларининг 1,0 бирликка ўзгариши таъсирида соф фойда қийматининг 0,65 бирликка ўзгариши таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва «Технолог» АЖнинг «Ички аудитни ташкил этиш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 октябрдаги 06/17-01-35/228-сон, «Технолог» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 2 августдаги № 01-03/249-сон маълумотномалари). Натижада, «Технолог» АЖнинг валюта маблағларидан фойдаланишда самарасиз йўналишларга инвестиция киритмаслик ҳисобидан корхона соф фойдасини 8 фоизга оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish