Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназарова Ёрқиной Оллабергановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хизматчиси касбий маданияти ривожланишининг фалсафий-концептуал таҳлили”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданиятшунослик ва маданият фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Fal68.
Илмий маслаҳатчи: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нарбаева Танзила Камаловна, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат хизматчиси касбий маданиятини ривожлантириш жараёнининг фалсафий-концептуал таҳлилини амалга ошириш орқали давлат хизмати самарадорлигини оширишга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро прогрессив тажриба ва миллий стратегик ривожланиш мақсадларининг фалсафий таҳлили асосида давлат хизматлари соҳасида кадрлар сиёсатини амалга оширишнинг самарали механизмларини давлат хизмати тизими, мақоми ва ижтимоий мотивларига кўра узлюксиз такомиллаштириб бориш зарурати ҳамда давлат-хизмат муносабатларига кўра давлат хизматчисининг касбий маданиятини ривожлантиришга таъсир қилувчи омилларнинг ижтимоий аҳамияти далилланган;
давлат хизматчилари касбий маданияти ривожининг когнитив заруратини (ижтимоий онгга ва давлат имижига таъсири) очиб бериш орқали давлат хизматларини инсонпарварлаштириш ва жамиятда ҳалол муносабатлар муштараклигини шакллантиришнинг праксиологик, функсионал, коммуникатив ёндашувларнинг концептуал асослари такомиллаштирилган;
давлат хизматида касбий маданият асосларини учта (миллий, муайян давлат ташкилоти, индивидуал) даражасига кўра давлат хизматчиларининг касбий-ахлоқий бузилишини юзага келтирувчи сабаблар, ички ва ташқи омиллар ва уларнинг белгилари фалсафий жиҳатдан аниқлаштирилган ҳолда касбий маданият мезонлари, ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракат (ҳаракацизлик)ларни давлат хизматининг нуфузига салбий таъсирини олдини олишнинг асосий воситалари (касбий-ахлоқий ва психологик сифатларни кузатиб бориш, инсон ресурсларини бошқариш тузилмалари ва Одоб-ахлоқ комиссиялари) аниқланган;
жаҳоннинг иқтисодий-сиёсий жиҳатдан юқори даражада ривожланган давлатларининг кадрлар хизматини ташкил этиш соҳаси трансформациясининг фалсафий таҳлили асосида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий чораларига кўра давлат хизматчиси касбий маданиятини ривожлантиришнинг инновацион, акмеологик ва аксеологик механизмлари ишлаб чиқилган;
хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшлари имкониятларидан фойдаланиб, давлат хизматчилари ўртасида соғлом рақобат, касбий маданиятни ривожлантириш механизмини (ўз-ўзини ривожлантириш, малакасини ошириш, ислоҳотлардаги реал иштирокини аниқлаш, иш натижадорлигини баҳолаш ва рағбатлантириб бориш) жорий этишнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий афзалликлари асосланган;
касбий-ҳуқуқий саводхонликни ошириш, корпоратив этикани шакллантириш ва меритократия тамойили асосида профессионал давлат хизматчисини тарбиялаш ва шахсий жавобгарликни иш бирлигида намоён қилиш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат хизматчиси касбий маданияти ривожланишини фалсафий-концептуал таҳлилини тадқиқ этиш асосида:
халқаро прогрессив тажриба ва миллий стратегик ривожланиш мақсадларининг фалсафий таҳлили асосида давлат хизматлари соҳасида кадрлар сиёсатини амалга оширишнинг самарали механизмларини давлат хизмати тизими, мақоми ва ижтимоий мотивларига кўра узлюксиз такомиллаштириб бориш зарурати ҳамда давлат-хизмат муносабатларига кўра давлат хизматчисининг касбий маданиятини ривожлантиришга таъсир қилувчи омилларга оид таклифлардан 2022-йил 8-авгусдаги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2023-йил 5-декабрдаги №20-224/23-сонли маълумотномаси). Хусусан, ушбу қонуннинг 12-модда (ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариши, давлат органи томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига, хизматга оид ахборот билан ишлаш тартибига, шунингдек давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бошқа қоидаларга риоя этиши; ўзининг касбий компетенсиясини мунтазам равишда ошириб бориши), 17-модда (Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари) ва 42-модда (Давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенсиясини узлюксиз равишда ошириш)ларида давлат фуқаролик хизматчилари давлат органининг нуфузини туширишга олиб келиши ёки унинг ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳаракатлардан (ҳаракацизликдан), шу жумладан, ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳар қандай шаклдаги камситишдан, нохолисликдан ёки кимгадир нисбатан алоҳида муносабатда бўлишдан тийилиши лозимлиги, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва мустақил таълим олиши касбий компетенсиясини узлюксиз равишда оширишнинг асосий шаклларидан бири эканлиги белгилаб қўйилди. Натижада давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенсиясини ошириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш тизимида эътиборга олиниши ҳамда ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариши, давлат органи томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига, хизматга оид ахборот билан ишлаш тартибига, шунингдек давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бошқа қоидаларга риоя этиши касбий маданиятни ривожлантиришга таъсир этишда ҳисобланган омилларни норматив-ҳуқуқий жиҳатдан бойитиш имконини берган;
давлат хизматида касбий маданият асосларини учта (миллий, муайян давлат ташкилоти, индивидуал) даражасига кўра давлат хизматчиларининг касбий-ахлоқий бузилишини юзага келтирувчи сабаблар, ички ва ташқи омиллар ва уларнинг белгилари фалсафий жиҳатдан аниқлаштирилган ҳолда касбий маданият мезонлари, ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракат (ҳаракацизлик)ларни давлат хизматининг нуфузига салбий таъсирини олдини олишнинг асосий воситаларига қаратилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 12-15-113-сонли маълумотномаси). Хусусан, ушбу қарорнинг 2-боби (Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари), 4-бобини (Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш (профилактика) чораларини кўриш) ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклифлар давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотларда хизмат қилаётган давлат хизматчиларининг касб маданиятини ривожлантиришга, шахсий жавобгарлик ва маъсулиятини ошишига, ҳалол, адолатли ва камтар бўлишига, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилишига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг касбий-ахлоқий бузилишини баҳолаш, уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш механизмларини белгиловчи услубий ва ташкилий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшлари имкониятларидан фойдаланиб, давлат хизматчилари ўртасида соғлом рақобат, касбий маданиятни ривожлантириш механизмини (ўз-ўзини ривожлантириш, малакасини ошириш, ислоҳотлардаги реал иштирокини аниқлаш, иш натижадорлигини баҳолаш ва рағбатлантириб бориш) жорий этишнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий афзалликларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-мартдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 101-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 10-ноябрдаги 12-15-111-сонли маълумотномаси). Хусусан, юқоридаги таклифлар асосида ушбу қарорнинг 3-банди (хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларида ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш)да белгиланган вазифалар билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро обрў-эътиборини янада мустаҳкамлашда ватандошлар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси учун ёш кадрлар ва мутахассисларни тайёрлашга ватандошларнинг салоҳиятини жалб этиш имкониятлари белгилаб берилди. Натижада хориждаги ватандошларнинг таълим олиш ва касбий маҳоратларини ошириш, шунингдек, уларнинг ўз тарихий Ватанининг илмий, маданий ва ижтимоий ҳаётида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудида ватандошларнинг касбий, шу жумладан, тадбиркорлик, сармоядорлик, илмий, маърифий ва маданий фаолиятини амалга ошириши учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш имконини берган;
жаҳоннинг иқтисодий-сиёсий жиҳатдан юқори даражада ривожланган давлатларининг кадрлар хизматини ташкил этиш соҳаси трансформациясининг фалсафий таҳлили асосида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий чораларига кўра давлат хизматчиси касбий маданиятини ривожлантиришнинг инновацион, акмеологик ва аксеологик механизмлари ҳамда касбий-ҳуқуқий саводхонликни ошириш, корпоратив этикани шакллантириш ва меритократия тамойили асосида профессионал давлат хизматчисини тарбиялаш ва шахсий жавобгарликни иш бирлигида намоён қилиш методикасига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 14-сон Фармонининг 3-банди 15-хатбошиси (соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш, тизим ташкилотларга ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш) ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 23-февралдаги №ДМ85044755-сонли маълумотномаси). Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолият йўналишлари доирасида мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётга жорий этилиши ва ижросини таъминланиши бошқарув механизмларининг самарадорлиги ва давлат хизматларининг сифатини оширишга имкон берган;
давлат хизматлари соҳасида кадрлар сиёсатини амалга оширишнинг самарали механизмларини давлат хизмати тизими, мақоми ва ижтимоий мотивларига кўра узлюксиз такомиллаштириб бориш зарурати ҳамда давлат-хизмат муносабатларига кўра давлат хизматчисининг касбий маданиятини ривожлантиришга таъсир қилувчи омилларга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 22-сентябрдаги “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 492-сон қарори билан тасдиқланган “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларига оид маълумотлар ва ҳужжатларни “ҳрм.аргос.уз” электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 23-февралдаги №ДМ85044755-сонли маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижалари асосида олинган таклиф-тавсиялар давлат хизматчиларининг бошқарув ва касбий кўникмаларини ўсишига, уларнинг малакасини доимий равишда ошириб боришга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлашга ҳамда уларда юксак касбий маданиятни, жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантиришга хизмат қилган;
давлат хизматчилари касбий маданияти ривожининг когнитив заруратини (ижтимоий онгга ва давлат имиджига таъсири) очиб бериш орқали давлат хизматларини инсонпарварлаштириш ва жамиятда ҳалол муносабатлар муштараклигини шакллантиришнинг праксиологик, функсионал, коммуникатив ёндашувларнинг концептуал асослари ҳамда касбий-ҳуқуқий саводхонликни ошириш, корпоратив этикани шакллантириш ва меритократия тамойили асосида профессионал давлат хизматчисини тарбиялаш ва шахсий жавобгарликни иш бирлигида намоён қилиш методикасига доир таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 27-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4365-сон қарорининг 6-банди “а” кичик банди 2-3-хатбошиларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдланилган. Шунингдек, ушбу таклиф-тавсиялардан “Республикаси ижро этувчи органлари, тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг раҳбарлари ва ўринбосарларининг соҳадаги профессионал билим ва кўникмаларини ошириш” юзасидан тайёрланган ўқув-амалий қўлланмани “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш масалалари” ва “Раҳбар кадрларнинг профессионал компетенсияларига оид халқаро талаблар ва тавсиялар: кадрлар салоҳиятини ривожлантиришнинг халқаро таълим дастурлари имкониятлари” номли қисмларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2023-йил 3-декабрдаги №01-05/1236-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф-тавсиялардан Давлат бошқаруви академияси томонидан фойдаланилиши натижасида вазирлик ва идоралар Марказий аппаратлари ҳамда Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларининг бошқарув кадрлари учун ташкил этилган курсларнинг ташкилий ва дастурий методологияси такомиллаштирилган;
касбий-ҳуқуқий саводхонликни ошириш, корпоратив этикани шакллантириш ва меритократия тамойили асосида профессионал давлат хизматчисини тарбиялаш ва шахсий жавобгарликни иш бирлигида намоён қилиш методикасига оид таклиф-тавсиялари “5А720000 – Бошқарув” мутахассислигининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 1-ноябрдаги №02/02-02-150-сонли маълумотномаси). Шунингдек, ушбу мутахассислик учун тайёрланган “Этика. Эстетика” номли ўқув қўлланма тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган 68-007-сонли гувоҳнома). Натижада давлат хизмати соҳаси учун мутахассисларни тайёрлашда давлат хизматининг фалсафий жиҳатларини ўрганишнинг концептуал, назарий ва услубий асослари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish