Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Зухра Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Каттақўрғон сув омборининг атроф тупроқ қопламига таъсири ва уни бошқариш”, 03.00.13-Тупроқшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx829
Илмий раҳбар: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/5.05.2023.B/Qx.01.17
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Артикова Ҳафиза Туймуродовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Каттақоърғон сув омбори атроф тупроқларининг эволюцияси ва гидроген трансформациясини аниқлаш, геоахборот дастурлари ёрдамида мавзули картографик моделлар ва комплекс ёндашув асосида иккиламчи гидроморфизм диагностик мезонларини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор арид минтақаси шароитида, Каттақоърғон сув омбори атроф ерлари мисолида, комплекс ёндашувлар асосида тупроқларнинг шаклланишнинг оъзига хос хусусиятлари, ҳозирги ҳолати ва уларнинг гидроген трансформацияси аниқланган;
гидроген трансформацияга учраган тупроқларнинг диагностик коърсаткичлари, шоърланганлик даражаси ва типи, физик-кимё хоссалари оъзгариши қонуниятларига асосланган, ГАТ технологиялар ёрдамида тематик картографик моделлар яратилган;
Каттақоърғон сув омбори атроф тупроқлари антропоген омиллар таъсирида тупроқлардаги кечаётган жараёнларнинг генетик жиҳатлари, трансформацион ва эволюцион оъзгаришлари натижасида янги тупроқ генетик гуруҳлари шаклланганлиги, автоморф тупроқлардан ярим-автоморф, ярим-гидроморф ва гидроморф режимига оътганлиги аниқланган;
илк бор геоахборот технологиялар асосида дистанцион маълумотларга ишлов бериш ҳамда атрибутив маълумотлардан фойдаланиш асосида Каттақоърғон сув омбори атроф тупроқларида иккиламчи гидроморфизм жараёнларини аниқланган ва 1:25000 миқёсида ҳудуд тупроқлари намланиши харита-схемаси тузилган ҳамда гидроген трансформациянинг индикатор мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каттақоърғон сув омбори ҳудудида тарқалган тупроқларнинг ҳозирги ҳолати ва уларнинг сув омбори таъсири боъйича олинган илмий натижалар асосида:
Каттақоърғон сув омбори ҳудуди 1:25000  миқёсда жами 77747 гектар майдонда тарқалган тупроқларнинг ҳозирги ҳолатига намланиш харита-схемаси тузилиб, қишлоқ хоъжалиги самарадорлигини оширишда фойдаланиш учун  тавсия сифатида амалиётга жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 декабр №02/022-5072-сон маълумотномаси). Натижада, автоморф тупроқларда тупроқ унумдорлиги ва маҳсулдорлиги ҳамда қишлоқ хоъжалик экинларини (ғалла, мойли ва дуккакли донли) илмий асосланган ҳолда жойлаштириш ҳамда ҳосилдорлигини мунтазам ошириб бориш учун тизимли агротехник тадбирларни қоъллаш имконини берган;
Каттақоърғон сув омбори атрофи ерларида шаклланган тупроқларнинг гуруҳи ва миқдори аниқланиб, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 декабр №02/022-5072-сон маълумотномаси). Натижада, яримавтоморф оътлоқи-боъз, шунингдек, яримгидроморф боъз-оътлоқи тупроқлардан қишлоқ хоъжалигида истиқболли  фойдаланиш мақсадида томчилатиб суғориш орқали интенсив боғдорчиликни барпо этиш, намликни сақлаш эвазига коъп йиллик дарахтзорлар ва оърмончиликни ривожлантириш имконини берган;
Каттақоърғон сув омбори ҳудуди боъйича тузилган  1:25000 миқёсда намланиш харита-схемасида Нуробод тумани ҳудудидаги қоъриқ ва лалми ерларига қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 декабр №02/022-5072-сон маълумотномаси). Натижада, қоъриқ ва лалми ерлардан чорвачиликда ем-хашак ва оърмончиликда самарали фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish