Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамзаев Номоз Жавлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар ва саноат чиқиндилари асосида минерал қўшимчали портландцемент ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4384.
Илмий раҳбар: Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Адинаев Хидир Абдуллаевич, техника фанлари номзоди, доцен.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий минерал қўшимчалар ва саноат чиқиндилари асосида портландцемент олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўшимчаларнинг олинган портландцемент асосида тайёрланган бетон маҳсулотлари мустаҳкамлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Чўянкон” темир рудаси портландцемент ишлаб чиқаришда металлургия шлаклари ўрнида қўлланилган ва цемент хомашёсига қўшиладиган руданинг мақбул миқдори аниқланган;
клинкерга 10% “Хонжиза” бойитиш фабрикаси флотация чиқиндилари ва 10% оҳактош қўшиб олинган цемент қоришмаси ва бетон намуналарининг физик-механик хоссалари анъанавий қўшимчали портландцементдан 2-5% гача яхшиланиши исботланган;
клинкерга Кампиртепа гранит минерали кукуни ва оҳактошни 8:1:1 нисбатда қўшиб портландцемент олиш усули ишлаб чиқилган;
“Чўянкон” темир рудаси, “Хонжиза” бойитиш фабрикаси флотация чиқиндилари ҳамда гранит минерали кукуни асосида портландцемент ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минерал қўшимчалар ёрдамида портландцемент олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўшимчаларнинг олинган портландцемент асосида тайёрланган бетон маҳсулотлари мустаҳкамлигига таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий минерал қўшимчалар ёрдамида портландцемент олиш технологияси Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 2024 йил 18 апрелдаги 04-24/01-00476-сон маълумотномаси). Натижада, минерал қўшимчалар ёрдамида янги таркибли портландцемент олиш имконини берган;
маҳаллий минерал қўшимчалар ёрдамида портландцемент олиш технологияси Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 2024 йил 18 апрелдаги 04-24/01-00476-сон маълумотномаси). Натижада, минерал қўшимчалар ёрдамида янги таркибли портландцемент олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish