Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамуратов Санжарбек Хусинбай ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёғ-мой саноати пахта соапстоки ва оқава сувини қайта ишлашнинг ресурстежамкор технологияси», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4145.
Илмий раҳбарлар: Сагдуллаева Дилафруз Саидакбаровна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Алимов Умарбек Кадирберганович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги PhD.03/31.03.2023.Т.66.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сатторов Карим Қаршиевич, техника фанлари доктори, доцент; Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта соапстокини совунлаш ва оқава сувларни Марказий Қизилқум (МҚ) карбонатли фосфоритлари асосида фосфорли ўғитларга утилизация қилишнинг ресурстежамкор технологиясини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта соапстокининг ультратовуш таъсири остида каустик сода билан совунланишининг мақбул режими аниқланган;
совунланиш жараёнининг кинетик константаналарининг (совунланиш реакцияси константасининг тезлиги, кутилаётган фаолланиш энергияси) қонуниятининг ўзгаришининг ҳарорат ва вақтга боғлиқлиги исботланган;
пахта соапстокини ультратовуш  ёрдамида 0,2% эркин ишқорийликка эга 96% совунланиш даражасига етказилиши анъанавий усулга нисбатан вақтни 1,2 соатга қисқартирилишига имконияти яратилган;
Марказий Қизилқум фосфоритлари ва коагулянтларни қўллаш орқали нордон оқава сувни нейтраллаш ва тозалашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
фосфор тутувчи минерал ўғит ва органик минерал ўғит таркибидаги фосфорнинг ўзлашувчан шаклларининг дастлабки фосфор уни ва минераллашган массага нисбатан мос равишда 1,73 дан 2,88 гача, 3,39 дан 3,59 гача ва 1,77 дан 5,11 гача  марта ортиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ультратовушли таъсирни жалб қилган ҳолда совун елими, ХЁК, шунингдек нордон оқавани утилизация ва ҚМГ билан компостлаш йўли орқали қайта ишлаб ФМЎ ва ОМЎ олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
пахта соапстокини ультратовуш таъсирида такомиллаштирилган совунлаш йўли билан совун елим олиш технологияси “Urganch yog’-moy” АЖнинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Uzyog´moysanoat” уюшмасининг 2023 йил 11 декабрдаги КС/3-539-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик ва энергия ресурсларини камайтириш ва ювиш воситаларини олиш учун ёғ кислоталари ишлаб чиқариш қувватини ошириш имконини беради;  
паст навли МҚ фосфоритларни оқава сув билан қайта ишлаш асосида ФМЎ ишлаб чиқариш технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК-АЖнинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК-АЖнинг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-06-03/608-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни утилизация қилиш билан олинадиган ва кузда шудгор остига ишлатилатишда самарадорлиги янада юқори бўладиган бирламчи фосфорли ўғитни олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish