Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Сарвар Қахрамоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интеллектуал сенсор тизимларидан фойдаланган ҳолда спорт курашида координацион ва техник-тактик ҳаракатларининг интеграцияси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped233.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Дадабоев Одилжон Жалолидинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт курашида мусобақа фаолияти хусусиятларининг таҳлили асосида интеллектуал сенсор тизимларидан фойдаланган ҳолда спорт курашида координацион ва техник-тактик ҳаракатларининг интеграциясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт курашида мусобақа фаолияти кўрсаткичларини инновацион воситалар билан оператив назорат қилиш орқали спортчиларнинг координацион қобилиятлари даражасини ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлигини аниқлашга қаратилган ва мусобақалар қоидалари ўзгаришига мослашадиган [“МУБИН ЗАСК” интеллектуал сенсор технологияси] самарали услубларни ишлаб чиқиш ҳисобига спорт кураши назарияси ва амалиётида курашчилар фаолиятини тезкор баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
малакали курашчиларнинг координацион қобилиятини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлигини оширишга қаратилган “ЗС” спорт ускунасида яккаликда ҳамда жуфтликда бажариладиган махсус машқларни бажариш орқали спортчиларнинг координацион ва техник-тактик тайёргарлигини юқори савияда ушлаб туриш эвазига мусобақа ва машғулот жараёнларини тезкор бошқариш имконияти кенгайтирилган;
спорт курашида координацион қобилиятларни ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш учун “ЗК” спорт ўлчов ускунасидан самарали фойдаланишда вазн кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳисобига махсус жисмоний ва техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичларини ошириш имкониятлари кенгайтирилган; 
курашчиларнинг машғулот жараёнини бошқаришда бир вақтнинг ўзида жисмоний тайёргарлик даражаси ҳамда координацион қобилиятларни мақсадли ривожлантиришга қаратилган кураш гиламида масофадан комплекс бошқариш ҳисобига яккаликда ва жуфтликда олиб бориладиган машғулотларни мураккаб вазиятда самарадорлик кўрсаткичларини ошириш имкониятлари такомиллаштирилган; 
спорт курашида мусобақа фаолияти тақвим режасидан келиб чиқиб тайёргарлик, мусобақа ҳамда ўтиш даврлари учун мўлжалланган техник-тактик, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик юкламаларини тақсимланиш ҳисобига йиллик тайёргарлик машғулотларини тузиш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали курашчиларнинг машғулотлар жараёнларида координацион қобилиятларини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлигини ошириш бўйича услубият, тажриба ва тадқиқот натижалари асосида:
спорт курашида мусобақа фаолияти кўрсаткичларини инновацион воситалар билан оператив назорат қилиш орқали спортчиларнинг координацион қобилиятлари даражасини ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлигини аниқлашга қаратилган ва мусобақалар қоидалари ўзгаришига мослашадиган [“МУБИН ЗАСК” интеллектуал сенсор технологияси] Ўзбекистон спорт курашлари миллий терма жамаоси ўқув-машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 28-апрелдаги буйруғига асосан 03-01/04/20/3995 рақамли гувоҳнома). Натижада 2022-2023 ўқув йилида халқаро кураш турлари назарияси ва услубиёти кафедраси талабалари қуйидаги натижаларни қайд этишди: эркин кураш спорт туридан 8 та медал, шундан халқаро мусобоқаларда 1 та Ўзбекистон чемпионатида 7-та; самбо спорт туридан 16 та медал, шундан халқаро мусобоқаларда 10 та, Ўзбекистон чемпионатида 6-та; юнон-рум курашидан 12 та медал, шундан халқаро мусобақаларда 7 та, Ўзбекистон чемпионатида 5 та медалларни қўлга киритишган;
малакали курашчиларнинг координацион қобилиятини ривожлантириш ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлигини оширишга қаратилган “ЗС” спорт ускунасида махсус машқларни бажариш орқали спортчиларнинг координацион ва техник-тактик тайёргарлигини юқори савияда ушлаб туриш эвазига мусобақа ва машғулот жараёнларини тезкор бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчилари машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 28-апрелдаги буйруғига асосан 03-01/04/20/3995 рақамли гувоҳнома) Натижада курашчиларнинг координацион қобилиятларини ривожлантириш ва техник-тактик тайёргарлиги даражаси 15%га яхшиланган;
спорт курашида координацион қобилиятларни ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш учун “ЗК” спорт ўлчов ускунасидан самарали фойдаланиш ҳамда уни баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳисобига махсус жисмоний ва техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичларини ошириш имкониятлари Республика Олий спорт маҳорати мактабининг спортчилари ўқув-машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 28-апрелдаги буйруғига асосан 03-01/04/20/3995 рақамли гувоҳнома). Натижада курашчиларнинг техник-тактик ва жисмоний тайёргарлиги бўйича кўрсаткичлар (Р<0,05) даражасида яхшиланган;
курашчиларнинг машғулот жараёнини бошқаришда бир вақтнинг ўзида жисмоний тайёргарлик даражаси ҳамда координацион қобилиятларни мақсадли ривожлантиришга қаратилган (кураш гиламида яккаликда ва жуфтликда каби) машғулотларни масофадан комплекс бошқариш ҳисобига мураккаб вазиятда самарадорлик кўрсаткичларини ошириш имкониятлари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари машғулот ва мусобақа жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил  28-апрелдаги буйруғига асосан 03-01/04/20/3995 рақамли гувоҳнома) Натижада курашчиларнинг мусобақа фаолияти кўрсаткичлари 16%га яхшиланган;
спорт курашида мусобақалар тақвим режасидан келиб чиқиб тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш даврлари учун мўлжалланган техник-тактик, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик юкламаларини фоизда оптимал нисбатларда қўллаш ҳисобига йиллик тайёргарлик машғулотларини тузиш методикаси Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчилари машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил  28-апрелдаги буйруғига асосан 03-01/04/20/3995 рақамли гувоҳнома) Натижада Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчилари томонидан халқаро мусобақаларда 2 та бронза, Ўзбекистон чемпионатларида 8 та олтин, 6 та кумуш, 8 та бронза медаллари қўлга киритилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish