Sayt test rejimida ishlamoqda

Матчанов Русланбек Азатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ИИВ Академияси курсантларида тезкор-куч сифатларини жанговор самбо махсус машқлари ёрдамида такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5307.
Илмий раҳбар: Умаров Жамшид Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Одилжон Жалолидинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Нуримов Зафар Раҳмонбердиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар вазирлиги Академияси билим юрти курсатларни тайёрлаш тизимида педагогик назоратни ташкил қилиш самарадорлигини тажрибада текшириш ва назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсантларнинг жанговор-жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини шакллантиришда умумий ва махсус машқлардан тузилган ҳаракатлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган техник ҳаракатларга яқинлаштирувчи махсус машқлар мажмуасидан фойдаланиш ҳисобига курсантларнинг куч-чидамкорлик сифатлари жанговор самбо спорт тури бўйича машқлар такомиллаштирилган;
курсантларнинг ўқув-машғулот жараёнларидаги ҳаракатларини такомиллаштиришда машғулотлардаги жанговар самбо техник ҳаракатларни ўргатишда табақалаштирилган мажмуалардан таркиб топган дастурни оптималлаштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига жанговор самбо техник ҳаракатларидан фойдаланиш имкониятларидан келиб чиқиб тезкор-куч сифатларини тарбиялаш усуллари кенгайтирилган;
курсантларнинг ўқув-машғулотлар жараёнларидаги иш-ҳаракат фаолиятларини шакллантиришда, жанговор самбо махсус техник ҳаракатларини бажаришдаги самарадорлик даражасини оширишда сараланган ёрдамчи махсус машқлар билан тизимлаштирилган дастурни ўқув-машғулотларга жорий қилиш ҳисобига курсантларни жанговор тайёргарликларидаги беллашувларда самбо техник ҳаракатлар такомиллаштирилган;
курсантларнинг жанговор тайёргарлигини такомиллаштиришга мослаштирилган жанговор самбо машқлари меёрланган техник ҳаракатларни тизимлаштириш ёрдамида ташкиллаштирилган ўқув-машғулотларни олиб бориш ҳисобига курсантларни жисмоний тайёргарлик имкониятлари оширишга қаратилган машқлар имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курсантларни махсус жисмоний сифатларини такомиллаштиришда жанговор самбо спорт турларининг техник ҳаракатларга ўргатиш самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
курсантларнинг жанговор-жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини шакллантиришда умумий ва махсус машқлардан тузилган ҳаракатлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган техник ҳаракатларга яқинлаштирувчи махсус машқлар мажмуасидан фойдаланиш ҳисобига курсантларнинг куч-чидамкорлик сифатлари жанговор самбо спорт тури бўйича машқлар такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Академиясининг ўқув-машғулот жараёни фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 21-сентябрдаги 03-01/04/20/9794-сон маълумотномаси). Натижада Самбо спорт турининг техник усулларини бажариш аниқлилиги 9%га ва тактик ҳужум ҳаракатлари 4%га ошган;
курсантларнинг ўқув-машғулот жараёнларидаги ҳаракатларини такомиллаштиришда машғулотлардаги жанговар самбо техник ҳаракатларни ўргатишда табақалаштирилган мажмуалардан таркиб топган дастурни оптималлаштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига жанговор самбо техник ҳаракатларидан фойдаланиш имкониятларидан келиб чиқиб тезкор-куч сифатларини тарбиялаш усуллари кенгайтирилганлигига оид таклифлар Тошкент Шаҳар ИИБ ходимларининг жанговар тайёргарликни ошириш машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ИИБ Бош бошқармасининг 2023-йил 31-майдаги 27/6-1206-сон далолатномаси). Натижада Самбо спорт турининг техник усулларини бажариш аниқлилиги 12%га ва тактик ҳужум ҳаракатлари 6%га ўсган;
 курсантларнинг ўқув-машғулотлар жараёнларидаги иш-ҳаракат фаолиятларини шакллантиришда, жанговор самбо махсус техник ҳаракатларини бажаришдаги самарадорлик даражасини оширишда сараланган ёрдамчи махсус машқлар билан тизимлаштирилган дастурни ўқув-машғулотларга жорий қилиш ҳисобига курсантларни жанговор тайёргарликларидаги беллашувларда самбо техник ҳаракатлар такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Академиясининг ўқув-машғулот жараёни фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 
21-сентябрдаги 03-01/04/20/9794-сон маълумотномаси). Натижада Самбо спорт турининг техник усулларини бажариш аниқлилиги 9%га ва тактик ҳужум ҳаракатлари 4%га такомиллаштирилган;
курсантларнинг жанговор тайёргарлигини такомиллаштиришга мослаштирилган жанговор самбо машқлари меёрланган техник ҳаракатларни тизимлаштириш ёрдамида ташкиллаштирилган ўқув-машғулотларни олиб бориш ҳисобига курсантларни жисмоний тайёргарлик имкониятлари оширишга қаратилган машқлар имконияти кенгайтирилганлигига оид таклифлар Тошкент Шаҳар ИИБ ходимларининг жанговар тайёргарликни ошириш машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ИИБ Бош бошқармасининг 2023-йил 31-майдаги 27/6-1206-сон далолатномаси). Натижада Самбо спорт турининг техник усулларини бажариш аниқлилиги 12%га ва тактик ҳужум ҳаракатлари 6%га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish