Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзанов Шодиёр Сирлибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус электрон ускунасидан фойдаланган ҳолда белбоғли курашчиларнинг тезкор-куч сифатини ривожлантириш ва баҳолаш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатига олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped2335. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муасаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Усманходжаев Талат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор.
 Расмий оппонентлар: Алламуротов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор, Алиев Искандар Бахрамович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади малакали белбоғли курашчи-талабаларда куч турларини тренажёр ёрдамида ривожлантириш ва уларни объектив баҳолашда электрон ўлчов ускунасидан фойдаланиш афзаллигини тажрибада асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали белбоғли курашчи талабаларда рақибни кўтариб ташлаш фаоллигини таъминловчи максимал ва портловчи кучни ривожлантиришга қаратилган рақибни мувозанатдан чиқариш учун максимал куч билан тренажор ускунасининг дастагини пастга босиш ва қисқа вақт ичида катта кучни кўрсатувчи портловчи куч билан дастакни юқорига кўкраккача икки қўллаб кўтариш воситаларини қўллаш ҳисобига куч тайёргарлиги оширилган;
малакали белбоғли курашчиларда рақибни мувозанатдан чиқариш, уни кўтариш фаоллигини таъминлашга қаратилган модификациялаштирилган машқлар ва электрон (ПДСКБ-ШЕР) ўлчов тренажоридан фойдаланиб максимал куч кўрсаткичларини аниқлашда айланма ҳаракат юкламалари билан бажартириш ҳисобига курашчиларни куч тайёргарлигини объектив баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали белбоғли курашчиларда рақибни мувозанатдан чиқариш, уни кўтариб ташлаш фаоллигини таъминловчи максимал ва портловчи кучни талаб этадиган ёнбош чап ва ўнг томонга кўтариб ташлаш қайтарма усулда рақибни айлантиришда бир вақтнинг ўзида катта кучни талаб этиладиган ҳамда юқори амплитудаги статокинетик машқлар  мажмуасини қўллаш ҳисобига куч тайёргарлиги такомиллаштирилган;
малакали белбоғли курашчиларнинг асосий мусобақаларга тайёрлаш учун мушак қисқариши ва кучланиш асосида юклама қаршилигини енгишга қаратилган мураккаб координацион консентрик машқларни бажариш, уни бир маъромда ушлаб туришда эса эксенррик машгʻулотларни киритиш ҳисобига куч сифатини турли хил режмда ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали белбоғли курашчи-талабаларда куч турларини тренажёр ёрдамида ривожлантириш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
малакали белбоғли курашчи талабаларда рақибни кўтариб ташлаш фаоллигини таъминловчи максимал ва портловчи кучни ривожлантиришга қаратилган рақибни мувозанатдан чиқариш учун максимал куч билан тренажор ускунасининг дастагини пастга босиш ва қисқа вақт ичида катта кучни кўрсатувчи портловчи куч билан дастакни юқорига кўкраккача икки қўллаб кўтариш воситалари ЎзДЖЦУ, белбоғли кураш ихтисослиги бўйича таҳсил олувчи курашчи-талабаларнинг ўқув-машғулот жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 11-апрелдаги 04-01/04/20/3290-сон маълумотномаси). Натижада, қарши ҳужумда муваффақиятли бажарилган техник усуллар самарадорлиги 13,46% га ошганлиги аниқланган;
малакали белбоғли курашчиларда рақибни мувозанатдан чиқариш, уни кўтариш фаоллигини таъминлашга қаратилган модификациялаштирилган машқлар ва электрон (ПДСКБ-ШЕР) ўлчов тренажоридан фойдаланиб максимал куч кўрсаткичларини аниқлашда айланма ҳаракат юкламалари билан бажарилиш ҳисобига курашчиларни куч тайёргарлигини обектив баҳолаш имкониятларини ошириши бўйича таклиф ва тавсиялар ЎзДЖЦУ, белбоғли кураш ихтисослиги бўйича таҳсил олувчи курашчи-талабаларнинг ўқув-машғулот жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 11-апрелдаги 04-01/04/20/3290-сонл маълумотномаси). Натижада, педагогик тажриба давомида малакали белбоғли курашчиларда кучланиш турлари компъютерлаштирилган ўлчов ускунаси ёрдамида баҳоланганида  пастга босилган максимал куч 3,67% дан 12,24% га, юқорига кўтарилган максимал куч 4,10% дан 9,75% гача ўсганлиги аниқланган; 
малакали белбоғли курашчиларда рақибни мувозанатдан чиқариш, уни кўтариб ташлаш фаоллигини таъминловчи максимал ва портловчи кучни талаб этадиган ёнбош чап ва ўнг томонга кўтариб ташлаш қайтарма усулда рақибни айлантиришда бир вақтнинг ўзида катта кучни талаб этиладиган ҳамда юқори амплитудаги статокинетик машқлар мажмуасини ўқув-машғулотларга жорий этиш бўйича амалий тавсиялар «Кураш турлари ва уни ўқитиш турлари методикаси» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентиябрдаги 302-сонли буйруғига асосан 302-0554-рақамли гувоҳнома). Натижада, тадқиқот якунида тажриба гуруҳи курашчи-талабаларининг мусобақа фаолиятига техник тайёргарлиги 3,95-5,41% дан 12,75-10,67%га ва 5,36-9,52% дан 13,33-18,0% га, шу усулни вестибулокинетик юклама таъсирида бажаришда манекенни кўтариб ташлаш вақти ва ҳажми 5,39-6,37% дан 9,78-11,54% га ва 8,33-12,5% дан 18,52-26,83% гача оширишга эришилган;
малакали белбоғли курашчиларнинг асосий мусобақаларга тайёрлаш учун мушак қисқариши ва кучланиш асосида юклама қаршилигини енгишга қаратилган мураккаб координацион консентрик машқларни бажариш, уни бир маъромда ушлаб туришда эса эксенррик машгʻулотлар жараёнига тадбиқ қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар «Кураш турлари ва уни ўқитиш турлари методикаси» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентиябрдаги 302-сонли буйруғига асосан 302-0554-рақамли гувоҳнома). Натижада тадқиқот якунида тажриба гуруҳи курашчи-талабаларининг қўллар-бел мушакларининг кучланиш турлари ва рақибни турли томонлардан (ёки томонларга) кўтариб ташлаш қобилиятларининг статокинематик юкламалар таъсирида ўсиш суръатлари мувофиқ равишда 7,56% дан 13,46% гача ва 12,75% дан 18,0% гача ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish