Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Аслиддин Аскар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биринчи тартибли хотирали эластиклик тенгламалар системаси учун тескари масалалар”, 01.01.02-Дифференциал тенгламалар ва математик физика (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № Б2023.4.PhD/FM946 
Диссертация бажарилган муассаса номи: В.И. Романовский номидаги Математика институте ва Россия Фанлар академияси Владикавказ илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Дурдиев Дурдимурод Қаландарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ашуров Равшан Раджабович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Эргашев Тухтасин Гуламжанович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки ва уч ўлчамли интегро-дифференциал қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системасидан интеграл ҳадлар ядроларини аниқлаш ечиш усулларини қуриш ва бу тескари масала ечимининг ягоналиги ва мавжудлигини исботлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
икки ўлчамли қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системаси учун тескари масала ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган;
вертикал қатламли муҳитда уч ўлчамли қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системаси учун бошланғич-чегаравий масала ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги кўрсатилган;
изотроп муҳитда қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системаси учун хотирани аниқлаш тескари масаласи бир қийматли ечилиши исботланган;
анизотроп муҳитда тетрагонал кўринишли эластиклик модулига эга қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системаси учун ядрони топиш тескари масалаласи ечимининг глобал мавжудлиги ва ягоналиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биринчи тартибли хотирали гиперболик тенгламалар системаси учун тескари масалаларга оид олинган илмиу натижалар асосида:
қовушқоқ-эластиклик интегро-дифференциал тенгламалар системаси учун ядрони аниқлаш усулларидан 122041100096-4 рақамли “Социологияда, геофизикада ва муҳандислик фанларида математик моделлаштириш” мавзусидаги хорижий фундаментал лойиҳада вертикал қатламли изотроп муҳитлардаги қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системасидан ўрама кўринишидаги ядрони аниқлаш тескари масалаларида фойдаланилган (Россия Фанлар академиясининг Владикавказ илмий маркази Федерал давлат илмий муассасаси Федерал илмий маркази филали Жанубий математика институтининг, 2023 йил 13 октябрдаги №81-сонли маълумотномаси, Россия Федерацияси). Илмий натижанинг қўлланилганлиги вертикал қатламли изотроп муҳитлардаги қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системасидан ўрама кўринишидаги ядрони аниқлаш ва унинг глобал мавжудлик ва ягоналигини исботлаш имкони берган;
изотроп муҳитда қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системаси учун кўчиш векторини ва хотира функсиясини аниқлаш усулларидан АААА-А19-119072290002-9 рақамли “Камчаткадаги табиий офатлар - зилзилалар ва вулқон отилиши” мавзусидаги хорижий лойиҳада икки ва уч ўлчамли қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системасидан ядро матрицасини анишлашда фойдаланилган (Витус Беринг номидаги Камчатка давлат университетининг 2023 йил 13 ноябрдаги №54-12-сонли маълумотномаси, Россия федерацияси). Илмий натижанинг қўлланилганлиги ядрони аниқлаш масаласининг мавжудлиги ва ягоналигини исботлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish