Рустамов Шерзод Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориш тизимларидаги марказдан қочма насосларнинг янги конструктив параметрларини ва ишлаш режимларини ишлаб чиқиш», 05.09.06– Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т.621.
Илмий раҳбар: Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Шавкат Хударгенович, техника фанлари доктори, профессор; Шакиров Бахтияр Махмудович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориш тизимидаги марказдан қочма насосларнинг конструкциясини такомиллаштириш орқали эксплуатацион кўрсаткичларини оширишни таъминлайдиган ва кавитацион ейилишини камайтириш ҳамда сув юриш йўлидаги гидравлик жараёнларни яхшилаш учун рационал иш режимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конструкцияси ўзгартирилган марказдан қочма насос ишчи ғилдирагига сувнинг кириш ҳамда чиқиш бурчакларини ҳисоблаш усули орқали насоснинг янги характеристикалари ишлаб чиқилган;
марказдан қочма насос ишчи деталларининг минимал ейилишини ҳисоблаш усули орқали, уларнинг рационал иш режимини танлаш методикаси ишлаб чиқилган;
янги конструкцияли марказдан қочма насоснинг сув оқадиган қисмида сувнинг бир текисда ҳаракатини таъминлайдиган рационал иш режими ишлаб чиқилган;
парракли насослар назарияси бўйича деталларнинг минимал ейилишини ҳисоблаш усули орқали марказдан қочма насосларнинг янги конструкцияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориш тизимларидаги марказдан қочма насосларнинг конструкцияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
конструктив параметрлари такомиллаштирилган, ишлаш режимлари ишлаб чиқилган янги марказдан қочма насос конструкциясига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган («Центробежный насос», №FAP 00940-2013й.). Натижада суғориш тизимларидаги марказдан қочма насосларнинг ишчи ғилдирагидаги кавитацион ейилишни камайтириш имкони яратилган.
ишчи ғилдирагига сув оқимининг кириш радиуси, ишчи ғилдирак парракларининг кириш ва чиқиш бурчаклари ўзгартирилган янги марказдан қочма насос Сув хўжалиги вазирлиги тизимига, хусусан Вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали таркибидаги Олот насос станциясида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 майдаги 01/9-169-сон маълумот-номаси). Натижада марказдан қочма насосларнинг сув оқадиган қисмидаги ишчи қисмларини ҳимоя қилиш имконияти яратилган;
марказдан қочма насос ишчи деталларининг минимал ейилишини ҳисоблаш ва уларнинг рационал иш режимини танлаш усули “SUVMASH” Акциядорлик жамиятида жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 майдаги 01/9-169-сон маълумотномаси). Натижада янги конструкция асосида яратилган марказдан қочма насоснинг фойдали иш коэффиценти (ФИК) 5%га ошириш имкони яратилган.