Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Уктам Бердимуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Минтақа саноатини туманлараро конвергенсиялаш механизмини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12–“Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2748  
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худаёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01.
Расмий оппонентлар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф  Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада саноатини туманлараро конвергенсиялаш орқали Қашқадарё вилояти туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақада туманлар ўртасидаги тафовутни камайтириш юзасидан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоятида саноат корхоналарини  конвергенциялаш орқали ривожланган тармоқ саноати турларини минтақада жорий этиш механизми асослаб берилган;
минтақа хўжалик юритувчи субъектларни конвергенциялаш ёрдамида вилоят саноат ишлаб чиқариш улуши 22,6 фоиздан 24,2 фоизга, хизматлар ҳажмининг ЯҲМдаги улуши 32,7 фоиздан 34,6 фоизга ошиши ҳисобланиб,  паст  ривожланган  ҳудудларида  иқтисодий фаолликни  ошириш  мақсадида илмий техник фаолият, инновацион тадбиркорлик йўналишлари асосида, интеллектуал салоҳиятнинг миқдорий ва сифат ўзгаришлари динамикаси бўйича  туманлараро конвергенсиялаш боъйича таклифлар берилган;
туманлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги фарқларини камайтириш мақсадида минтақавий тенгсизлик даражаси ва унинг динамикаси табақаланишининг турли статистик характеристикалари ва  ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларни аниқлаш, туманларни конвергенсиялаш орқали ривожлантириш архитектураси ишлаб чиқилган;
минтақа туманларини конвергенциялаш ёрдамида туманлараро ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва бошқаришнинг прогноз вариантлари ишлаб чиқилган ва қолоқ туманларни нисбатан юқори суръатларда ривожланишини эътиборга олган ҳолда Қашқадарё вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан ҳар бир туманини хўжалик юритувчи субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2024-2028-йилларгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноатини туманлараро конвергенсиялаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада туманлар ўртасидаги тафовутни камайтириш юзасидан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоятида саноат корхоналарини  конвергенциялаш орқали ривожланган тармоқ саноати турларини минтақада жорий этиш механизми асослаб берилганлиги, Қашқадарё вилояти Китоб туманида саноатни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 02-12-3877-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларни қўллаш асосида минтақа саноат тузилмасини ривожлантиришда конвергент технологияси қўланилиши бўйича самарадорликка эришилган;
минтақа хўжалик юритувчи субъектларни конвергенциялаш ёрдамида вилоят саноат ишлаб чиқариш улуши 22,6 фоиздан 24,2 фоизга, хизматлар ҳажмининг ЯҲМдаги улуши 32,7 фоиздан 34,6 фоизга ошиши ҳисобланиб,  паст  ривожланган  ҳудудларида  иқтисодий фаолликни  ошириш  мақсадида илмий техник фаолият, инновацион тадбиркорлик йўналишлари асосида, интеллектуал салоҳиятнинг миқдорий ва сифат ўзгаришлари динамикаси бўйича  туманлараро конвергенсиялаш боъйича  таклифи Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқаририш ва бандлик бошқармаси амалиётида жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 02-12-3877-сонли маълумотномаси). Таклифлар юзасидан минтақавий меҳнат унумдорлигининг ўртача қийматидан юқори даражага олиб чиқишда асос сифатида фойдаланилган.
туманлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги фарқларини камайтириш мақсадида минтақавий тенгсизлик даражаси ва унинг динамикаси табақаланишининг турли статистик характеристикалари ва  ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларни аниқлаш, туманларни конвергенсиялаш орқали ривожлантириш архитектураси ишлаб чиқилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 12-июлдаги “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида” ги 333-4-0-Қ/21-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 02-12-3877-сонли маълумотномаси). Натижада, Шахрисабз шахрида жойлашган Оқсаёй туристик обектларига туристларнинг ташриф буюришини инобатга олиб, ушбу ҳудудга қўшни бўлган ҳудудлар Китоб, Шахрисабз, Яккабоғ Қамаши туманларининг ўсиш нуқталари сифатида туризм соҳаси олинган бўлиб, асосий эътибор ва кучни шу соҳага қаратиш орқали иқтисодиётда ўсишга эришилиши асосланган;
минтақа туманларини конвергенциялаш ёрдамида туманлараро ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва бошқаришнинг прогноз вариантлари ишлаб чиқилган ва қолоқ туманларни нисбатан юқори суръатларда ривожланишини эътиборга олган ҳолда Қашқадарё вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан ҳар бир туманини хўжалик юритувчи субъектлари томонидан маҳсулот (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 02-12-3877-сонли маълумотномаси). Олинган натижада асосида Қашқадарё вилояти аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми 2023-йилга нисбатан 2024-йилда 1,03 баробарга ёки 3 фоиз ошиши  ҳамда 2028-йилда бу кўрсаткич 5,48 баробар ошиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1,16 баробар ёки 16 фоиз ошган, 2028-йилга келиб эса 2,88 баробар ошиши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish