Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллажонов Асрорбек Абдураҳмон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишчи валларининг диаметрлари ҳар хил бўлган валикли машина учун тишли–ричагли дифференциал узатиш механизмининг таҳлили ва синтези”, 05.02.02 –Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т2097.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдукаримов Абдусалам, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мамахонов Азам Абдумажидович, техника фанлари доктори, доцент; Собиров Холхужа Аббозович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ишчи валларининг диаметрлари ҳар хил бўлган валикли машина учун тишли–ричагли дифференциал узатиш механизмини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўн ярим маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида валикли машина учун ўқлараро масофаси ўзгарувчан турли диаметрли ишчи валларининг контакт нуқталаридаги чизиқли тезликлар тенглигини таъминлайдиган тишли–ричагли дифференциал узатиш механизмининг такомиллашган конструксияси ишлаб чиқилган (ИАП 07413);
тишли–ричагли дифференциал узатиш механизми характерли нуқталарининг чизиқли ва бурчак тезлик, тезланишлари, узатиш нисбатини ифодаловчи ҳамда валикли машина ишчи валларининг контакт нуқталаридаги чизиқли тезликларни тенглигини асословчи математик модел тишли ғилдиракларнинг диаметрларини турлича бўлганлигини ва ишчи валлар ўқлараро масофаси ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
тишли–ричагли дифференциал узатиш механизми етакчи ва етакланувчи тишли ғилдиракларининг ўқлараро масофаси ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда узатиш механизмнинг ричаглар орасидаги реакция кучлари аниқланган ва уларни ортишига сабаб бўлувчи ричаглари орасидаги бурчакни камайтириш шартини асословчи аналитик ифода ишлаб чиқилган;
ишчи валлар диаметрлари ва улар орасидаги кафолат тирқишини, босим бурчаклари ва механизм ҳолатининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тишли ғилдиракларининг диаметрлари ҳар хил тишли–ричагли дифференциал узатиш механизмини синтезлаш масаласининг асосий шартлари ва методикаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишчи валларининг диаметрлари ҳар хил бўлган валикли машина тишли-ричагли дифференциал узатиш механизми ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
турли диаметрли ишчи органларидан бири қўшимча қўзғалувчан, ишчи валлари орасидаги масофаси ўзгарувчан технологик машиналарнинг техник ечимига Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк маркази томонидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП 01634 “Валикли универсал машина”). Натижада, илмий асосланган тишли–ричагли дифференциал узатиш механизми билан жиҳозланган чарм маҳсулотларига механик ишлов берувчи ресурс ва энергиятежамкор валикли машин конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган тишли–ричагли дифференциал узатиш механизми билан жиҳозланган чарм маҳсулотларига механик ишлов берувчи ишчи валларининг диаметрлари ҳар хил бўлган валикли машина Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги “ГОЛД ЛЕАҲТЕР ЭХПОРТ ИМПОРТ” МЧЖ ва Уйчи туманидаги “НАФИС–ЧАРМ” МЧЖ, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги “ПРЕМИУМ ЛЕАҲТЕР” МЧЖларга жорий этилган (“ЎЗЧАРМСАНОАТ” уюшмасининг 9-октябр 2023-йилдаги маълумотномаси). Натижада, тишли–ричагли дифференциал узатиш механизми турли диаметрли валикли машинада қўлланилиши ишчи валларнинг синхрон айланишини таъминлаши ва ишчи валлар қопламаларининг умрбоқийлигини ортиши ҳамда ишчи валлар билан ишлов берилаётган чарм маҳсулоти орасидаги геометрик сирпанишни йўқотиш орқали маҳсулот сифати 3-5% оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish