Sayt test rejimida ishlamoqda

Кодиров Собир Мамадиёровичнинг
фалсафа доктор (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Иқлим ўзгариши шароитида Чотқол дарёси гидрологик режимининг ўзига хос хусусиятлари, 11.00.03 – “Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.2.PhD/Т2997
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
техника фанлари доктори, профессор Гаппаров Фуркат Ахматович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Эшев Собир Саматович (07.09.07), география фанлари доктори доцент Тургунов Дониёр Маннапжанович (11.00.03)
Етакчи ташкилот – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқлим ўзгариши шароитида Чотқол дарёсининг гидрологик режимини ўзига хос хусусиятларини баҳолашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Иқлим ўзгариши шароитида гидрометеорологик ва гидрологик кўрсатгичларнинг кўпйиллик ўзгаришлари Чотқол дарёси ҳавзаси мисолида баҳоланган;
Оқимнинг йил ичида тақсимланашини аниқлаш усули кўпсувли, камсувли ва ўртача сувли йиллар гуруҳлари бўйича гидрологик параметрларни ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Турли таъминланганликдаги ўртача кўпйиллик сув сарфларини аниқлаш усуллари Гумбель тақсимотидан фойдаланиб такомиллаштирилган;
Чотқол дарёси сувлилигининг ўзгаришини баҳолаш учун HBV гидрологик модели асосида иқлим сценарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чотқол дарёсининг гидрологик режимини ўзига хос томонларини ўрганиш орқали олинган илмий натижалари асосида:
Чотқол дарёсининг гидрологик режими элементлари аниқлаштириш ва турли таъминланганликдаги сув сарфларини аниқлашнинг такомиллаштирилган усули Чирчиқ дарёси хавзаси хариталарини янгилаш фаолиятига татбиқ қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Картография марказининг 2022 йил 22 январдаги № 25/66-сон далолатномаси). Натижада, ўз вақтида тоғолди дарёлари гидрологик характеристикалари маълумотлари билан тезкор таъминлаш имконияти яратилди.
Чирчиқ дарёсининг энг йирик ирмоғи Чотқол дарёси ҳавзасида шаклланадиган ер ости ва ер усти сув ресурсларини баҳолаш бўйича олинган асосий гидрологик характеристикаларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Навигация-геоахборот тизими бошқармаси фаолиятига татбиқ қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 7 апрелидаги № ю/626-сон маълумотномаси). Натижада дарё ҳавзаларини хариталарини тузишда гидрологик характеристикаларни ҳисобга олиш имконияти яратилган.
Илмий ишда олинган натижалар асосида қўшинларни ўз вақтида замонавий ва энг сўнгги махсус топогеодезик маълумотлар билан таъминлаш, бошлиқлар томонидан махсус тактик ўқув машқларини режалаштиришда оптимал (энг мақбул) қарорларни қабул қилиш (дарё ҳавзасини қайси қисмидан кечувни амалга ошириш) ишлари Мудофаа вазирлиги Навигация-геоахборот тизими бошқармаси фаолиятига татбиқ қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 7 апрелидаги № ю/626-сон маълумотномаси). Натижада, махсус тактик ўқув машқларини режалаштиришда топографик хариталардан тезкор фойдаланиш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish