Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Дилбар Ганиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Вафелли ва ҳалқа-тукли газламаларни ўрилиш турларини уларнинг физик-механик хоссаларига таъсирини органиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.4.DSc/Т722
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Валиев Гулом Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Улуғбек Тўланбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Кауймов Абду-малик Ҳамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳалқа тукли матоларда ҳалқани маҳкамлаш мустаҳкамлигини ошириш мақсадида янги ўрилиш турини таклиф этиш ва ҳалқа маҳкамлаш мустаҳкамлигини назарий ва амалий аниқлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вафел ўрилиши тўқимасининг тузилишига танда ва арқоқ йўналишида марказдаги қопламлар қаторини алмаштириш натижасида гигроскопиклик хусусияти юқори бўлган вафелли тўқима матонинг ўрилиш шакли ўзгартирилган турини ишлаб чиқилган;  
ҳалқа тукли матоларни арқоқ бўйича қопланишлар сонини кўпайтириш ҳисобига ҳалқа тукли матолардаги ҳалқа маҳкамлаш мустаҳкамлиги юқори бўлган ҳалқа тукли мато ассортиментини янги ўрилиш тури яратилган;
ҳалқа тукли матоларнинг якка ҳалқа маҳкамлаш мустаҳкамлигини аниқлашда ип қайишқоқлиги, ишқаланиши, чўжилиши ва сиқилиш холатларини инобатга олган ҳолда сиқиш шароитида материалларнинг қаишқоқлик хусусиятлари аниқланган;
ҳалқа тукли матоларнинг ҳалқа маҳкамлаш мустаҳкамлигини аниқлашнинг назарий ҳисоблаш формулалари тавсия этилган ва шу асосда ҳалқа мустаҳкамлигини ошириш учун тахтлаш параметрларини мақбул қийматлари аниқланган;
яратилган янги ҳалқа тукли матоларни ишлаб чиқаришда замин, ҳалқа танда ва арқоқ ипларни деформацияси таъсири остида ишлаши ва сиқиш шароитида материалларнинг қайишқоқлик хусусиятларини аниқлаш асосланган;
ҳалқа тукли матоларнинг тўқиш параметрлари ўрилиш, ип чизиқий зичлиги, тўқима зичлиги ҳисобига ҳалқанинг баландлигини ва узунлигини аниқлаш ифодаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳалқа тукли матоларнинг ҳалқа маҳкамлаш мустаҳкамлигига таъсир этувчи омиллар ўрганилди ҳамда ҳалқа мустаҳкамлиги юқори бўлган ўрилиш тури жорий қилиниши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Янги турдаги ҳалқа тукли мато ўрилиш тури ва ҳалқа маҳкамлаш  мустаҳкамлигини аниқлашнинг такомиллашган усулини “Арт Софт ТЕХ” МЧЖ корхонасининг “Чаманзор” филиалида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 01-ноябирдаги №03/25-2297сонли маълумотномаси). Натижада янги ассортиментдаги ҳалқаси мустаҳкамги икки баробарга юқори бўлган тукли сочиқбоп мато ишлаб чиқарилган, ҳамда 50000 дона ишлаб чиқариладиган сочиқдан 52.140.000,0  сўм миқдорда ипни тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish