Sayt test rejimida ishlamoqda

Қорабаев Шерзод Аҳмаджоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пневмомеханик йигириш машиналарида ипнинг шаклланиш жараёнлари назарияси ва амалиёти” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.3.DSc/Т675
Илмий раҳбар: Бобажанов Хусанхон Тохирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Жахонгир Адхамович, техника фанлари доктори, профессор; Шарибоев Носиржон Юсупжанович, физика математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмомеханик йигириш машиналари ишчи қисмларини такомиллаштириш ва мақбуллаш асосида машина унумдорлигини ошириш ҳамда хоссалари юқори бўлган рақобатбардош ип ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмомеханик йигириш машинасида дискретланган толаларни роторга узатиб берувчи конфузорнинг қиялик бурчаги ва чиқиш юзаси профилини ўзгартирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
пневмомеханик йигириш машинаси роторида шаклланган ипнинг бурамларини бир хилда тақсимловчи, юза қисмини қўзғалмас бурам интенсификатор мосламаси ўрнига айланувчан роликли интенсификатор мосламасининг конструкцияси ишлаб чиқилган;
пневмомеханик йигириш машинаси воронкаси сирти бўйлаб ипнинг ҳаракат траекториясидан келиб чиқиб, ипдаги бурамларни бир хилда тақсимловчи интенсификаторнинг ўйиқли ва текис юзали профили ишлаб чиқилган;
такомиллашган конфузордаги толаларни йигириш камерасига узатишда бир тўғри чизиқли толалар оқимини ҳосил қилиш орқали ҳаво тезлиги ва қиялик бурчакларини танлаб ОХ ва ОЙ декарт кординаталар ўтказилган ҳамда толага таъсир этувчи ташқи кучлар ҳаракатини дефференсиал тенгламаси тузилиб уни интеграллаш орқали ҳаракат тенгламаси олинган;
кўп омилли эксперимент натижалари асосида пневмомеханик йигириш машинасини ротор тезлиги, такомиллаштирилган конфузор мосламасининг чиқиш юзалари диаметри ҳамда конфузор ичидаги ҳаво тезликларининг мақбул параметр қийматларини Адекват регрессион тенгламаси олинган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пневмомеханик йигириш машиналарида ипнинг шаклланиш жараёнларига таъсир қилувчи янги конструксияли бурам интенсификатори ва конфузор қурилмалари параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
янги конструксияли конфузор ва бурам интенсификатор мосламаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига қарашли Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «ФТ ТЕХТИЛЕ ГРОУП» МЧЖ тўқимачилик корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 01 ноябрдаги №03/25-2296 сон маълумотномаси). Натижада чизиқли зичлик бўйича вариация коеффисиенти 11% га, нисбий узилиш кучи 5% га, нисбий узилиш кучи бўйича вариация коеффисиенти 8% га, бурамлар сони бўйича вариация коеффисиенти 25% га яхшиланган ва ип сифати ошишига эришилган ҳамда корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадолик 2 436 290 000 (икки миллиард тўрт юз ўттиз олти миллион икки юз тўқсон минг) сўмни, бир тонна ипга эса 215581 (икки юз ўн беш минг беш юз саксон бир) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish