Sayt test rejimida ishlamoqda

Миршаева Камола Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёллар томонидан ғараз мақсадларда зоърлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu497.
Илмий раҳбар: Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Тургунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади аёллар томонидан ғараз мақсадларда зоърлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада криминологик чора-тадбирларни самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари оъз ваколатлари доирасида аёллар томонидан такрорий зоъравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни профилактик суҳбатдан оътказиш ва зоъравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан оътиш боъйича ваколатли органга юбориш каби махсус чора-тадбир коъриши зарурлиги асосланган;
оилавий (маиший) зоъравонлик – бу хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир роъзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга боълган шахсни доъппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилияти йоъқолиши эканлиги асослаб берилган;
оилавий (маиший) зоъравонлик жиноятида оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ғаразли ниятларда содир этиш мотивини киритиш зарурлиги асосланган;
таъқиб этиш бу – жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик коърсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қоъллаш йоъли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, оъқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида оъз хавфсизлиги учун хавотирлик қоъзғатадиган ҳаракатлар эканлиги асослаб берилган;
тазйиқ ва зоъравонлик ёки уларни содир этиш хавфи бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зоъравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул боълган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш боъйича жиноят ишлари боъйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Тадқиқот иши доирасида олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
ички ишлар органлари оъз ваколатлари доирасида аёллар томонидан такрорий зоъравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни профилактик суҳбатдан оътказиш ва зоъравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан оътиш боъйича ваколатли органга юбориш каби махсус чора-тадбир коъриши зарурлиги ҳақидаги таклиф Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган ““Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қоъллаб-қувватлаш тартиби тоъғрисида” низомнинг қирқинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 10-июндаги 12-15-33-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши аёллар томонидан ғараз мақсадларда зоърлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг профилактикаси боъйича махсус чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
оилавий (маиший) зоъравонлик – бу хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир роъзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга боълган шахсни доъппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилияти йоъқолиши эканлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Оъзбекистон Республикасининг ОъРҚ-829-сон Қонунинг 3-моддаси оън тоъртинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қоъмитасининг 2023-йил 14-июлдаги 04/2-10/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши оилавий (маиший) зоъравонлик жинояти ва уни моҳиятини аниқлашга хизмат қилган;
оилавий (маиший) зоъравонлик жиноятида оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ғаразли ниятларда содир этиш мотивини киритиш зарурлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Оъзбекистон Республикасининг ОъРҚ-829-сон Қонунинг 3-моддаси оън тоъртинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қоъмитасининг 2023-йил 14-июлдаги 04/2-10/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши оилавий (маиший) зоъравонлик жиноятини ғаразли ниятларда содир этиш учун жавобгарликни белгилашга хизмат қилган;
таъқиб этиш бу – жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик коърсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қоъллаш йоъли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, оъқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида оъз хавфсизлиги учун хавотирлик қоъзғатадиган ҳаракатлар эканлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Оъзбекистон Республикасининг ОъРҚ-829-сон Қонунинг 12-моддаси биринчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қоъмитасининг 2023-йил 14-июлдаги 04/2-10/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши таъқиб этиш тушунчасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
тазйиқ ва зоъравонлик ёки уларни содир этиш хавфи бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зоъравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул боълган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш боъйича жиноят ишлари боъйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф 2023-йил 11-апрелдаги Оъзбекистон Республикасининг ОъРҚ-829-сон Қонунинг 12-моддаси бешинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қоъмитасининг 2023-йил 15-майдаги 3184-ИВ-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши тазйиқ ва зоъравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish