Sayt test rejimida ishlamoqda

Зуфаров Ахмад Марсовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Контрабанданинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1073.
Илмий раҳбар: Неъматов Жасур Аминжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Хасанов Темур Холмаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади миллий, хорижий ва халқаро аҳамиятга эга илмий-назарий манбалар таҳлили асосида контрабанданинг жиноят-ҳуқуқий асосларига оид илмий қарашларни ҳамда унга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий воситаларининг самарадорлигини ва таъсирчанлигини ошириш юзасидан жиноят қонуни, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий ва амалий жиҳатдан асослантирилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контрабанда ашйоларини ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмаслиги, шунингдек, шахс контрабанда предмети бўлган ашйолар билан бир қаторда ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни ҳам божхона чегараси орқали ўтказиш билан боғлиқ жиноятни содир эца, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозимлиги асослантирилган;
божхона чегарасидан диний материалларни ноқонуний олиб ўтган шахснинг ҳаракатларига тўғри ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суд-диншунослик экспертизаси тайинлаш орқали диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари тарғиботи мавжуд йоки мавжуд эмаслигини аниқлаш, агар экспертиза натижаларига кўра ушбу материалларда юқоридаги ғоялар тарғиботи мавжудлиги аниқланса, шахснинг ҳаракатларини ЖК 246-моддаси бўйича квалификация қилиш лозимлиги, шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланган ҳолда божхона чегарасидан контабанда предметлари ўтказилганида, қилмиш ЖК 2444 йохуд 2481-моддаси билан жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозимлиги асослаб берилган;
олиб кириш йоки олиб чиқиш қонунчиликка мувофиқ тақиқланган йоки чекланган товарларни “яшил” йўлакда оғзаки декларациялаштириш мумкин эмаслигини, шахс “яшил” йўлак бўйича божхона чегараси орқали олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган йоки чекланган товарларни олиб ўтайотгани гумон қилинганда йохуд бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, божхона органининг мансабдор шахси бундай шахсга нисбатан божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назоратини қўллаш зарурати асослаб берилган;
“яшил” йўлак орқали ўтадиган йоки жўнаб кетадиган шахсда олиб кириш йоки олиб чиқиш тақиқланган йоки чекланган товарлар борлиги аниқланганда йохуд “қизил” йўлак орқали ўтадиган шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, йозма равишда декларациялаштириши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланганда, бундай шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Контрабанданинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
божхона чегараси орқали ЖК 246-моддаси 1-қисмида қайд этилган контрабанда ашйоларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмаслиги, шунингдек, агар шахс ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш билан бир қаторда контрабанда жиноятини содир эца, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалийоти тўғрисида”ги 2-сонли Қарорининг 17-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 27-мартдаги ПЛ-14-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар контрабандани тўғри квалификация қилишга, мазкур жиноятга қарши курашни самарали ташкил этишга, бу борадаги ҳуқуқни қўллаш амалийотидаги камчиликларни бартараф этишга, контрабанда учун жавобгарликка оид жиноят ишларини кўришда қонун нормаларини турлича талқин қилиш ва қилмишларга нотўғри ҳуқуқий баҳо бериш каби хатоликларнинг олдини олишга хизмат қилган;
диний материаллар божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда олиб ўтилган ҳар бир ҳолатда шахснинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиш учун уларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари тарғиботи мавжуд йоки мавжуд эмаслиги масаласини аниқлаш мақсадида суд-диншунослик экспертизаси тайинлаш, агар экспертиза натижаларига кўра материалларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари тарғиботи мавжудлиги аниқланса, шахснинг ҳаракатларини ЖК 246-моддаси бўйича квалификация қилиш, шунингдек, божхона назоратини четлаб, контрабанда ашйоларини учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланилган ҳолда божхона чегарасидан ўтказилганида, ЖК 2444 йохуд 2481-моддаси билан жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалийоти тўғрисида”ги 2-сонли Қарорининг 18 ва 19-бандларини таййорлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 27-мартдаги ПЛ-14-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар контрабанда учун жиноий жавобгарликни қўллашда қонунийлик ва одиллик принципларига риоя этилишини ҳамда мазкур жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлиги принципини таъминлашга хизмат қилган;
олиб кириш йоки олиб чиқиш қонунчиликка мувофиқ тақиқланган йоки чекланган товарларни “яшил” йўлакда оғзаки декларациялаштириш мумкин эмаслиги, шахс “яшил” йўлак бўйича божхона чегараси орқали олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган йоки чекланган товарларни олиб ўтайотганида йохуд бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, божхона органининг мансабдор шахси бундай шахсга нисбатан божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назоратини қўллаш ҳуқуқига эгалигига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 11-октабрдаги 814-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошисини ва 15-бандини шакллантиришда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 6-апрелдаги 12-15-9-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш ҳамда контрабанда жиноятларининг олдини олишга хизмат қилган.
“яшил” йўлак орқали ўтадиган йоки жўнаб кетадиган шахсда олиб кириш йоки олиб чиқиш тақиқланган йоки чекланган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда йохуд “қизил” йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, йозма равишда декларациялаштириши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилишини белгилаб қўйишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 11-октабрдаги 814-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16 ва 20-бандларини шакллантиришда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 6-апрелдаги 12-15-9-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар божхона тартиб-таомилларини амалга оширишда контрабанда жиноятларига қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish