Sayt test rejimida ishlamoqda

Остонов Шуҳрат Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза қатор ораларида кўндаланг пол ҳосил қиладиган қурилманинг технологик иш жараёни ва параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3354      
Илмий раҳбар: Ахметов Адилбек Агабекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02.
Расмий оппонентлар: Равшанов Ҳамроқул Амирқулович, техника фанлари доктори, доцент; Гаффаров Ҳасан Равшанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қилиш қурилмасининг конструксияси ва параметрларини асослаш орқали кўндаланг пол ҳосил қилишда энергиятежамкорлик ва юқори иш сифатини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроқуюмлагичлар ва эгаточкичлардан ташкил топган ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қиладиган қурилманинг конструксияси ва технологик иш жараёни талаблар даражасида сифатли пол ҳосил қилиш ва минимал тортишга қаршиликни таъминланишини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
 тупроқуюмлагичнинг қамраш кенглиги ва ишчи сиртининг эгрилик радиуси ғўза кўчатларига зарар етказмасдан тупроқни талаб даражасида уюмлашни таъминлаш шарти асосида тупроқнинг физик-механик хоссалари ва қатор оралиғига боглиқ ҳолда аниқланган;
 эгаточгичнинг ишлов бериш чуқурлиги тупроқни унинг олдида уюмланмаслиги ва ғўза ниҳолларини кўмилмаслигини таъминлаш шартидан ғўза қатор оралиқлари ва қаторлар орасида жойлашган тупроқ юзасининг ботиқлиғига боғлиқ ҳолда асосланган;
 тупроқуюмлагич ва эгаточгич орасидаги бўйлама масофа қурилманинг иш жараёнида эгаточгич таъсирида деформацияланган тупроқни тупроқуюмлагич билан эгаточгич орасида тиқилмаслиги шарти асосида тупроқнинг физик-механик хоссалари ва тупроқуюмлагич уюмлаётган кўндаланг пол баландлигига боглиқ ҳолда  аниқланган;
тупроқуюмлагичнинг  ишлов бериш чуқурлигини барқарорлиги унинг ўрнатиш бурчагига боглиқлигининг моҳияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ғўза қатор ораларида кўндаланг пол ҳосил қилиш қурилмасининг технологик жараёни ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
агрегатнинг бир ўтишида ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қиладиган қурилманинг техник ечимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Агрегатнинг бир ўтишида ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қилувчи қурилма”, № ФАП 02144, 2022 й.). Натижада, ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қилишда иш сифати ва унумини ошириш ҳамда энергия-материалҳажмдорликни камайтириш имкониятига эга бўлган қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
 ишлаб чиқилган ғўза қатор ораларида кўндаланг пол ҳосил қилиш қурилмаси “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ўқув-илмий марказида (Когон тумани), Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент ва Когон туманлари фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 18-декабрдаги 07/22-05/6441-сон маълумотномаси). Натижада ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қилишда фойдаланиш харажатлари 35,3 фоизга камайган;
 ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қиладиган қурилмани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техник топшириқ, дастлабки талаблар, техник шартлар ва чизмалар) ва ҳисоблаш усуллари “БМКБ-Агромаш” АЖга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил                 18-декабрдаги 07/22-05/6441-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза қаторлари ораларига кўндаланг пол ҳосил қиладиган қурилманинг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish