Sayt test rejimida ishlamoqda

Свайкосов Сакен Омаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автомобил ёқилғиларини детонацион ва фазавий барқарорлигини яхшилаш учун этанол асосида қўндирмалар ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2453. 
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё, DSc.02.30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшидинхоʼжа Мухторович, техника фанлари доктори, доцент; Кодиров Орифжон Шарипович, кимё фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобил ёқилғиларини детонацион ва фазавий барқарорлигини яхшилаш учун этанол асосида қўндирмалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭС, ИБ ва ММА лардан ўзаро нисбатлари турлича бўлган автомобил бензинларини фазавий ва детонацион хоссаларини яхшиловчи оптимал концентрацияга эга Октан-С-6 (ЭС 50%:ИБ 20%:ММА 30%) янги таркибли композицион қўндирмалар ишлаб чиқилган;
Октан-С-6 антидетонацион қўндирмасини маҳаллий АИ-80 автомобил бензинига 2 % ва АИ-92 автомобил бензинига 0,4 % миқдорда қўшиш орқали АИ-95 автомобил бензинлари олинди ва уларнинг экологик хоссалари яхшиланиши илмий асосланган;
АИ-80 ва Октан-С-6 ҳамда АИ-92 ва Октан-С-6 асосида олинган АИ-95 бензини автомобил двигателларида синаб кўрилганда, (тирсакли вални айланиш частотаси нмин) ажралиб чиқувчи углерод оксиди газлари 1,7 ва 1,4 % га, углеводород буғлар талаб даражасидан 1250 ва 1155 ппм га ҳамда (тирсакли вални айланиш частотаси нмакс) ажралиб чиқувчи углерод оксиди газлари 1,0 ва 0,7 % га ва углеводород буғлари талаб даражасидан 535 ва 480 ппм га камайгани аниқланган;
Октан-С-6 ва АИ-80 бензини асосида олинган бензин намунасида смолалар миқдорининг 100 см3 бензинда 1140 мг дан 980 мг гача, Октан-С-6 ва АИ-91 асосида олинган бензин намунасида эса 1170 мг дан 1010 мг гача камайгани илмий асосланган;
Октан-С-6 антидетонацион қўндирмаси ва маҳаллий бензин компонентлари асосида, юқори октанли, таркибида кислород сақлаган АИ-95 автомобил бензинини олишни компаундлашнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Автомобил ёқилғиларини детонацион ва фазавий барқарорлигини яхшилаш учун этанол асосида қўндирмалар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЭС, ИБ ва ММА асосида автомобил бензинлари учун антидетонацион қўндирмаларни ишлаб чиқиш усули “Тахиатош нефт базаси” МШЖ Қўнғирот филиалида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтегаз” АЖнинг 2024 йил 12 февралдаги 03-18-8-133-сонли маълумотномаси). Натижада, АИ-80 бензинига 2 % ва АИ-91 бензинига 0,4 % миқдорда қўшиб АИ-95 автомобил бензини ишлаб чиқиш имконини берган;
кислород сақловчи бирикмалар асосида олинган оксигенатли қўшимчалар ва бензинни компаундлаш технологияси «Ўзнефтегазинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасида амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2024 йил 12 февралдаги 03-18-8-133-сонли маълумотномаси). Натижада, Октан-С-6 қўндирмасидан 0,4 % АИ-92 бензинига қўшиш орқали бензиннинг октан сони 4,3 пунктга ортиши натижада 95,6 октан сонли бензин олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish