Sayt test rejimida ishlamoqda

Исоков Юсуф Хориддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Гидрометаллургия эритмаларидан рангли металларни ажратиш учун фаоллантирилган кўмир олиш ва қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T3435.
Илмий раҳбар: Ёдгоров Нормахмат, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Хурмаматов Абдуғоффор, техника фанлари доктори, профессор; Эшметов Расулбек Жумязович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидрометаллаургия эритмаларидан ноёб металларни ажратиб олиш учун маҳаллий хомашё ресурслари асосида углеродли селектив адсорбент олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ёнғоқ, ўрик, шафтоли, аччиқ бодом каби дарахтларнинг данаклари чиқиндисини пиролиз усулида куйдириб хосил бўлган махсулотни 800-9000С ҳароратда сув буғи ва термокимёвий қайта ишлаб фаоллаштирилган кўмир адсорбентлари (ФЁК, ФЎК-136, ФЎК-111, ФШК-78, ФШК-98, ФШК-158, ФШК-74,5, ФЎК-Аr-74,5, ФЎК-Аr-136) олинган ва мақбул шароити ишлаб чиқилиб технологик тизими яратилган;
фаоллаштириб олинган адсорбентларнинг таркиби, тузилиши, куллилик даражаси, ғоваклилиги ва сирт хоссалари хамда термик барқарорлиги замонавий физик - кимёвий усуллар ИҚ, СЭМ. ЭА, ДТА ёрдамида аниқланган;
нодир ва рангли металларнинг цианидли комплексларини харорат концентрацияга боғликлигини тизимли ўрганиш билан фаоллаштирилган кўмир адсорбентларини металларни танлаб ютиш хусусияти хамда сорбция жараёнининг мувозанат кўрсаткичлари комплекснинг координацион сони асосида селективлик кетма-кетлик қатори (0,014-0,024 ммоль/л NaCN) учун Au > Ag > Hg > Ni > Zn ~ Cd ~ Cu аниқланган;
шафтоли, ўрик меваси данагидан олинган, фаоллаштирилган кўмирнинг йод, бензол, этанол ва сув буғини ютиш жараёнини асосий қонуниятлари асосида сорбентлар юзасидаги мезо-ҳамда макро ғовакларнинг миқдори аниқланган ҳамда адсорбция қонуниятлари, уларнинг бензолга нисбатан фаоллиги 22,5% ёки 115,2 м2/г; йодга нисбатан эса 75% ни ва сирт юзаси 1025,8 м2/г га ортганлиги аниқланган;
термик ва сув буғи асосида фаоллантириш усулларининг адсорбентларни адсорбциялаш ҳусусиятларига таъсири, уларнинг структура-адсорбцион кўрсаткичлари ҳамда ғоваклар ҳажми микроғоваклар ҳажмий тўйиниш назарияси тенгламалари ёрдамида асосланган;
мева донаклари (шафтоли) асосида олинган углеродли адсорбентлар Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбахо ва рангли металларни ютишда қўллаш мақбул шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий мевали дарахтлар ёнғоқ, ўрик, шафтоли, аччиқ бодом данак пўчоқлари асосида олинган фаоллаштирилган кўмир сорбентларини адсорбцион хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мевали дарахт данаклари асосида олинган ФШК-98 маркали фаоллаштирилган кўмир адсорбенти Навоий кон-метуллургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-метуллургия комбинати АЖнинг 2024 йил 9 апрелдаги 23/01-01-07/154-сон маълумотномаси) Натижада, қимматбаҳо металларни ажратиб олишга қаратилган кўмир адсорбентининг йодни ютувчанлиги бўйича кўрсаткичлари АСТМ ва ГОСТ 6217-54 талабларига мос келишини аниқлаш имконини берган;
ФШК-98 маркали олинган кўмир адсорбентлари ёрдамида қимматбахо металлар сорбциясида Навоий кон-метуллургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-метуллургия комбинати АЖнинг 2024 йил 9 апрелдаги 23/01-01-07/154-сон маълумотномаси) Натижада, NaCN концентрацияси 4,1-41,0 ммоль/г гача бўлганда пульпа эритмаcи таркибида Au, Ag, Hg, Ni, Zn, Cu, Cd металларининг сорбциялаш кетма кетлигини (Au>Ag>Hg>Ni>Zn>Cu>Cd) аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish