Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожонов Бунёд Бўжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини аниқлашнинг сорбсион-спектрофо-тометрик усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари). 
Диссертасция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/К528.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертасция бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.04.2022.К.78.05.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор; Касимов Шерзод Абдузаирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертасция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммобилланган органик реагентлар ёздамида хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини саноат, табиий обʼектларда аниқлашнинг сорбсион-спектрофотометрик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сулфо- ва гидроксил- гуруҳи тутган 4,5-дигидроксинафталин-2,7-дисулфо-кислотанинг динатрийли тузи ҳамда фенилфлуоронни толали сорбентларга иммобиллашнинг аналитик хоссалари квант-кимёвий ҳисоблашлар (ОРCА дастурининг Б3ЛЙП/деф2-ТЗВП усули) ёрдамида аниқланган;
толага иммобилланган 4,5-дигидроксинафталин-2,7-дисулфокислотанинг динатрийли тузи ҳамда фенилфлуорон билан хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларинини эритма муҳити кислотали бўлганда комплекс ҳосил қилишига ҳалақит берувчи ионларнинг таʼсири камайганлиги аниқланган;
 комплекс бирикмаларнинг барқарорлик константалари, комплекс таркиби эса Ме:Р=1:1 нисбатда реакцияга киришиши Асмуснинг тўғри чизиқлар, изомоляр сериялар, тўйинтириш усуллари ёрдамида исботланган; 
хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини аниқлашда иммобилланган 4,5-ди-гидроксинафталин-2,7-дисулфокислотанинг динатрийли тузи ҳамда фенилфлуорон ёрдамида сорбсион-спектрофотометрик усули ишлаб чиқилган; 
ишлаб чиқилган усул бинар, учламчи ва ундан мураккаб аралашмалар, табиий, оқава сувлар ҳамда кимё саноати чиқинди маҳсулотлари намуналарида хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини аниқлашда қўлланилган, натижада метрологик параметрлари юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат оқава сувларида хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини аниқлаш ва тозалашнинг янги сорбсион-спектрофотометрик усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
иммобилланган органик реагентлар ёрдамида хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини аниқлашнинг сорбсион-спектрофотометрик усули «МУБОРАК» газни қайта ишлаш заводининг «Марказий аналитик лабораторияси» амалиётига жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023 йил 27 мартдаги 134-ГК-03-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларда хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини экспресс аниқлаш имконини берган; 
хром (ВИ) ва молибден (ВИ) ионларини аниқлаш ва ажратиш усули «СПЗ-Беарингс» Узбекистон-Россия Қўшма корҳонаси «Марказий лабораторияси» амалиётига жорий қилинган (СПЗ-Беарингс 2023 йил 23 августаги 115/08-23-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувлар таркибидаги оғир металларнинг ионларини аниқлаш ва самарали тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish