Sayt test rejimida ishlamoqda

Усенов Азамат Бакир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Доривор ўсимликларни экстракциялашда ултратовушли қурилмани такомиллаштириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/2620.
Илмий раҳбар: Султанова Шахноза Абдувахитовна, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/31.03.2023.Т.66.05.
Расмий оппонентлар: Каримов Икромали Тожиматович, техника фанлари доктори, профессор; Нарзиев Мирза Саидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ултратовушлардан фойдаланган ҳолда, ўсимлик хомашёсидан юқори консентрацияли экстракт олиш ва сокслет экстракорини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ялпиз (Мéнтҳа) ўсимлигини экстракциялаш жараёнида диффузия ва консентрация ўзгариши ўртасидаги муносабатнинг математик модели ишлаб чиқилган ва тўғридан-тўғри экстракциялаш жараёни жадаллаштирилган;
диффузия коеффициентининг қиймати Д=0,7∙10-11 м2/с га тенг бўлганда, экстракция жараёнининг давомийлиги 9000 сония, ялпиз экстрактининг умумий миқдори эса 35% дан 14% гача камайганлиги аниқланган;
ўсимлик хомашёсига частотаси 30-50 кҲз бўлган ултратовушлар таъсир эттирилганда хомашё ҳужайралари соҳаларида турбулентлик кавитацияси самарадорлиги энг юқори эканлиги аниқланган;
Прандтл критерийси  =235 ҳамда ишчи камеранинг эквивалент диаметри        бўлганда, экстракторнинг асосий ишчи қисми баландлиги ҳ=0,53 м эканлиги аниқланган.
доривор ўсимликларни экстракциялаш учун энергиятежамкор ултратовушли қурилма такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Доривор ўсимликларни экстракциялашда ултратовушли қурилмани такомиллаштириш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
ўсимлик хомашёларини экстракциялаш учун энергия тежамкор технология “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази”да ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 05/38-7576-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали технологиядан фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш 1,3 баробар кўпайиши ва хомашё йўқотилишини 11% камайтириш имконини берган;
ўсимлик хомашёларини экстракциялаш усули “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази”да ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 05/38-7576-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали усулдан фойдаланиш ҳисобига якуний маҳсулотнинг консентрациясини ошириш имконини берган;
ўсимлик хомашёларини экстракциялаш бўйича ишлаб чиқилган техника ва технология “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази”да ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 05/38-7576-сон маълумотномаси). Натижада, ултратовушлардан оқилона фойдаланиш орқали экстракциялаш вақти қисқарган, энергия сарфи камайган ва юқори консентрацияли экстракт олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish