Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламов Зиявуддин Садриддиновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ретинобластоманинг клиник-патогенетик ривожланиши аспектлари, диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib56.

Илмий маслаҳатчи: Бахритдинова Фазилат Арифовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12. 2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Саакян Светлана Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдугафур Ахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ретинобластома билан оғриган беморларда кўриш аъзосининг клиник-функционал ва организмнинг молекуляр-генетик, иммунологик, биокимёвий кўрсаткичларини ўрганиш асосида патогенетик асосланган диагностика, даволаш ва реабилитация усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: илк бор панмикс ва имбридинг шароитида чақалоқларда ретинобластомаларнинг учраши 1:19335, авлоддан-авлодга ўтиши ва мойиллиги 22%ни, RB1 полиморф генлар ҳамда аддитив HLA-генлари билан кучли корреляцион ўзаро боғлиқлиги исботланган;

ретинобластома босқичларини допплерографик ва томографик кўз текширувида ўсманинг клиник кўринишлари ва касалликни эрта босқичида ташхислаш имконини бериши исботланган;

илк бор кўз ёш суюқлиги ва ўсма тўқимасидаги кислороднинг фаол шакли генерацияси интенсивлик даражаси, антипероксид ва антирадикал тизимлар ҳолати, жараённинг кечиши, касалликни эрта ва дифференциал ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган;

ретинобластоманинг турли шаклларини ривожланишини клиник-патогенетик мезонлари ишлаб чиқилган;

касалликни даволашдан кейинги босқичдаги реабилитацион жарроҳлик амалиёти кўзнинг кўриш фаолиятини ошириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш тартиби исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ретинобластоманинг клиник-патогенетик ривожланиши аспектлари, диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Кўз ичи ўсмаларида бирламчи хеморедукция самарадорлигини баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 13 февралдаги 8н-д/10-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда кўз ичи ўсмаларида бирламчи хеморедукцияни ўтказиш, унга қўйилган кўрсатмалар ва самарадорлигини баҳолаш имконини берган;

«Генетик скрининг, ретинобластомани эрта ташхислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 13 февралдаги 8н-д/10-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда учрайдиган ретинобластома касаллигини эрта ташхислаш ва даволаш алгоритмини яратиш ва уни амалиётга татбиқ қилиш имконини берган;

«Ретинобластома клиникаси ва ташхисотининг ўзига хос хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 13 февралдаги 8н-д/10-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда учрайдиган ретинобластома касаллигининг клиникаси ва ўзига хос хусусиятларни аниқлаш, касаликни баратараф этиш имконини берган;

ретинобластоманинг клиник-патогенетик ривожланиши аспектлари, диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси, Республика онкология илмий-амалий маркази клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 8н-з/119-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари болаларда учрайдиган ретинобластоманинг клиник-патогенетик ривожланиши касалликни эрта ташхислаш ва даволаш тизимини яратиш, касалликнинг илк босқичларида карбоплатинни ретробульбар юбориш 71% ҳолатда ўсманинг регрессияси ва жараённинг турғунлашувини, оператив амалиётлар сонини 2,1 марта қисқарганлигини, ишлаб чиқилган алгоритми нафақат касалликни илк даврда ташхислаш, болаларнинг ксалликка мойиллигини аниқлаш, унинг кечишини башорат қилиш, балки ўсма жараёнини тўхтатиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ўлим кўрсаткичини 1,4 марта камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish