Sayt test rejimida ishlamoqda

Турабекова Дилором Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Баcиллус тҳурингиенсис энтомопатоген бактерияси асосида Фусариум пролифератум замбуруғига қарши биопрепарат олиш технологиясини такомиллаштириш», 03.00.12 – Биотехнология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B896.
Илмий раҳбар: Хўжамшукуров Нортожи Абдихоликович, биология фанлари доктори, профессор.. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03.30.12.2019.B.72.02
Расмий оппонентлар: Муродова Сайёра Сабировна, биология фанлари доктори, профессор; Алиқулов Бегали Сайдуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сирдарё вилояти мисолида токзорларда учровчи фузариоз касалликлари мониторинги, Баcиллус тҳурингиенсис энтомопатоген бактерияси асосида Фусариум замбуруғига қарши биопрепарат олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирдарё вилояти токзорларида замбуруғли ва бактериал касалликларнинг тарқалиш динамикаси ток ўсимлиги навларига боғлиқ ҳолда аниқланган ҳамда токларнинг навларга боғлиқ ҳолда замбуруғли касалликларга чидамлилиги асосланган;
маҳаллий шароитда токзорларда учровчи замбуруғли касалликлар мониторинги ўтказилиб, Фусариум пролифератум, Стрептомйcес виолаcеорубер, Стрептомйcес бадиус турларига мансуб бўлган замбуруғ ва бактериал соф културалар ажратиб олинган, уларнинг токсономик ўрни аниқланган.
Антифунгал фаоллиги паст бўлган маҳаллий Баcиллус тҳурингиенсис бактерияси асосида «Антибаc-Уз Дис» биопрепарати олиш технологияси ишлаб чиқилган.
«Антибаc-Уз Дис» суюқ биопрепаратининг антифунгал фаоллигини ошириш учун културал суюқликдаги делта-эндотоксинларни парчлаш ҳамда тикловчи сифатида НаҲСО4 қўшиш орқали эришши мумкинлиги исботланган.
Баcиллус тҳурингиенсис култураси асосида биопрепарат тайёрлаш учун озуқа муҳити (г/л: соя уни - 50,0; гидролизланган крахмал -40; КҲПО4 - 1,77; К2ҲПО4 - 4,53; пҲ-7,0), мазкур озуқа муҳитида ўстирилган штаммнинг биомасса ҳосил қилиши (32,41±0,47 мг/мл), -эндотоксин ҳосил қилиши (6,14±0,18 мг/мл), спора-кристаллар нисбати (1:1,7) таркиби ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Баcиллус тҳурингиенсис энтомопатоген бактерияси асосида Фусариум пролифератум замбуруғига қарши биопрепарат олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сирдарё вилояти токзорларидан ажратилган Фусариум пролифератум НДЛ Уз-76 штамми АҚШ миллий биотехнология ахбарот марказида (НСБИ) МЗ147001.1 рақами билан рўйхатдан ўтказилган (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/нуccоре/МЗ147001.1). Натижада, Сирдарё вилояти токзорларида фузариоз замбуруғли касалликларининг молекуляр токсономик ўрни ўрнатилган, бу эса Фусариум замбуруғи турларини тадқиқ қилиш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишда минтақалараро миқёсида фойдаланиш имконини берган;
Ўзбекистон токзорларидан ажратилган Фусариум пролифератум, Стрептомйcес виолаcеорубер, Стрептомйcес бадиус авлодига мансуб учта штамм микологик тозаланиб, токсономик ўрни ўрнатилган ҳамда ЭМБЛ-ЭБИ европа нуклеотидлар архивида (РНАcентрал, Буюк Британия, Кембриж) рўйхатдан ўтказилган (ҳттпс://рнаcентрал.орг/рна/УРС0002251Б81/948311). Натижада, мазкур авлодга мансуб замбуруғларнинг янги турларини аниқлашда нуклеотидлар кетма кетлиги асосида аниқлашда минтақалараро фойдаланиш имконини берган.
Баcиллус тҳурингиенсис энтомопатоген бактерияси асосида Фусариум пролифератум тури замбуруғига қарши «Антибаc-Уз Дис» биологик препарати ишлаб чиқариш технологияси Сирдарё вилояти, Гулистон тумани боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўажликлари токзорларида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 2-февралдаги 01/03-0260 сонли маълумотномаси). Натижада, Фусариум замбуруғи билан 31,0% гача зарарланган токзорлардан 13,0-16,4% гача қўшимча ҳосил олиш имконини берган.
«Антибаc-Уз Дис» биологик препарати (4,5-5,0 л/га) Сирдарё вилояти, Гулистон тумани боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари токзорларида Фусариум пролифератум сп. замбуруғига қарши курашиш учун амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 2-февралдаги 01/03-0260-сонли маълумотномаси). Натижада, ток касалликларига қарши микробиологик курашиш имкони берган;
«Антибаc-Уз Дис» биопрепарати Сирдарё вилояти, Гулистон тумани боғдорчиликка ихтисослашган "Эрқул ота" МЧЖ ва "Алижон Қувончбек боғи" боғдорчилик фермер хўжаликларининг 10 гектар майдонлардаги токзорда фузариоз замбуруғи касалликларига қарши курашиш учун амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28-апрелдаги 05/05/1897-сонли маълумотномаси). Натижада, токзорларда фузариоз замбуруғини 86,6% гача камайтириш ва ўртача 42,2-46,8 с/га ҳосилдорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish