Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбоев Абдували Овлақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар давлат тизими ва унинг минтақа барқарорлигидаги ўрни”, 07.00.01 –  Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: Б2017.2.PhD/Tar97.
Илмий раҳбар: Холиқов Ишқобил тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.  
Расмий оппонентлар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор; Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.                        .         
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар давлат тизими ва унинг минтақа барқарорлигидаги ўрни масаласига оид олиб борилган ишларни тарихий нуқтаи-назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш қадимдан бошлаб маълум бир анъана, урф-одат ва қонун қоидаларга асосланганлиги, бу ишлар эса ҳукмдорлар ва халқ томонидан амалга оширилганлиги, улар аҳолини табиий ва техноген кўринишдаги фавқулодда вазиятларга олиб келувчи сабабларга қарши курашда, табиий офат ва ҳалокатларнинг оқибатларини енгиб ўтишда муҳим бир восита сифатида қўлланилганлиги исботланган;
 инсониятни табиатга нисбатан таъсирининг кескин ортиши техноген, табиий ҳамда экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг ҳам кўпайиб, трансчегарали хусусиятга эга бўла бошлади ва оқибатда дунё миқёсида фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этиш ва ундан муҳофазаланиш энг асосий муаммолардан бирига айланганлиги далилланган;
мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг таркибий бир қисми сифатида аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, йирик миқдордаги талофатларни олдини олишда фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш, унга тайёргарлик даражасини ошириш, фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш сабаблари,  оқибатлари тарихий нуқтаи-назардан исботланган;
 Ўзбекистоннинг табиий офатлар хавфидан холи бўлиши минтақа мамлакатларида шу соҳага оид ишларнинг олиб борилиши билан ҳам боғлиқлиги, минтақа ҳамда халқаро миқёсда ҳамкорлик ишларини самарали йўлга қўйиш ва бу мақсадларни амалга оширишда юксак инсонпарварлик ғояларига, беғараз ва бетарафлик тамойилларига таяниш мамлакатларнинг ушбу соҳадаги фаолиятларида муҳим омил бўлиб хизмат қилганлиги ҳам таҳлил этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг ривожланиш тарихини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:
    Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш қадимдан бошлаб ма‟лум бир анъана, урф-одат ва қонун қоидаларга асосланганлиги, бу ишлар эса ҳукмдорлар ва халқ томонидан амалга оширилганлиги, улар аҳолини табиий ва техноген кўринишдаги фавқулодда вазиятларга олиб келувчи сабабларга қарши курашда, табиий офат ва ҳалокатларнинг оқибатларини енгиб ўтишда муҳим бир восита сифатида қўлланилганлиги ҳақидаги натижалардан “АХСИКЕНТ” Халқаро илмий–тадқиқот бирлашмаси томонидан нашр этилган “Исоқхон Ибрат Ахсикент тадқиқотчиси”, “Буюкларга бешик бўлган Ахсикент ёхуд Фарғона алломалари”, “Янги Ахсикент: тарихшунослик таҳлили” каби асарларни тайёрлашда, “Ўзбек давлатчилиги тарихида Ахсикент шаҳрининг ўрни” мавзусидаги ИИ Халқаро илмий амалий анжуманни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Наманган шаҳар “АХСИКЕНТ” Халқаро илмий–тадқиқот бирлашмаси 2021-йил 16-апрелдаги №25/04-21 сонли маълумотномаси). Натижада фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш қадимдан бошлаб маълум бир анъана, урф-одат ва қонун қоидаларга асосланганлиги аниқланди;
инсониятни табиатга нисбатан таъсирининг кескин ортиши техноген, табиий ҳамда экологик тусдаги фавқулодда вазиятларни кўпайиб, улар трансчегарали хусусиятга эга бўла бошлагани ва оқибатда дунё миқёсида фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этиш энг асосий муаммолардан бирига айланганлиги ҳақидаги натижалар Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасига тақдим этилган ва ундан “Ўзбекистонда мустақиллик йилларида фавқулодда вазиятлар ва улардан муҳофазаланиш борасидаги қонунчилик тизими маъмурчилигининг такомиллашуви, Олий та‟лим муассасаларида билим олаётган талаба-ёшлар, умумтаълим мактаблари ҳамда профессионал таълим ўқувчилари билимларини ошириш, шунингдек, уларда хавфсизлик маданиятини шакллантиришда фойдаланиш мумкин” деган хулосага келинган (Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси 2021-йил 15-июл 25/21 сонли маълумотнома). Натижада техноген, табиий ҳамда экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар ҳақидаги материлларга эга бўлинди;
  мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг таркибий бир қисми сифатида аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, йирик миқдордаги талофатларни олдини олишда фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш, унга тайёргарлик даражасини ошириш, фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари тарихий нуқтаи-назардан исботланган маълумотлар қўлга киритилди (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021-йил 15-декабр № 02-02/3077-сонли далолатнома). Натижада аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича маълумотларга эга бўлинди;
        Ўзбекистоннинг табиий офатлар хавфидан холи бўлиши минтақа мамлакатларида шу соҳага оид ишларнинг олиб борилиши билан ҳам боғлиқлиги, шу сабабдан минтақа ҳамда халқаро миқёсда ҳамкорлик ишларини самарали йўлга қўйиш ва бу мақсадларни амалга оширишда юксак инсонпарварлик ғояларига, беғараз ва бетарафлик тамойилларига таяниш мамлакатлар сиёсатида муҳим омил эканлиги асосланганлиги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аслида қандай?” кўрсатувида бир қатор мавзулар сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021-йил 30 июлдаги 02-40-1249–сон маълумотномаси). Натижада табиий офатлар хавфидан холи бўлиш, минтақа ҳамда халқаро миқёсда ҳамкорлик ишларини самарали йўлга қўйиш муҳим омил эканлиги маълум бўлди.
     

Yangiliklarga obuna bo‘lish