Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзакулов Умиджон Журабаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полиакрил кислотаси ва маҳаллий бентонит гилмоялари асосидаги полимер композициялар», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/К436.
Илмий раҳбар: Маҳкамов Музаффар Абдуғаппорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.09.2020.К.82.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Махмуд Муратович, кимё фанлари доктори, доцент; Рафиков Адҳам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиакрил кислотаси ва турли хил маҳаллий бентонит гилмоялари асосида чокланган тузилишга эга полимер композициялар олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий ишқорий, ишқорий-ер, полигорскит карбонатли бентонит гилмоялари ва полиакрил кислотаси асосида чокланган тузилишга эга бўлган полимер композициялар олинган;
олинган композицияларнинг сувда бўкиш даражаси улар таркибига кирувчи бентонит гилмояси тури ҳамда миқдорига боғлиқ эканлиги аниқланган;
полиакрил кислотаси асосидаги гидрогеллар таркибига бентонит гилмоялари заррачалари киритилиши уларнинг сорбсия қилиш қобилитятини ортишига сабаб бўлиши исботланган;
полимер-бентонитли композицияларнинг сувли эритмалардан баъзи бир рангли металл ионларини сорбсия қилишини ўрганиш натижасида, композитнинг сорбсион қобилияти металл ионининг радиуси катталашиб бориши билан ортиб бориши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Полиакрил кислотаси ва маҳаллий бентонит гилмоялари асосида полимер композициялар олиш ҳамда уларнинг физик ва физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган натижалар асосида:
полимер композицион материаллар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ корхонаси амалиётига жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ корхонасининг 2021 йил 3 декабрдаги ХА-009868-сонли маʼлумотномаси). Натижада, технологик эритмалардан Cа2+, Мг2+, Cу2+ ионларини ажратиб олиш имкони берган; 
полимер композициялар “Элетрокимёзавод” ҚК АЖ кимёвий таҳлил лабораториясида синовдан ўтказилиб сорбент сифатида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Элетрокимёзавод” ҚК АЖ корхонасининг 2021 йил 4 июндаги 107-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган сувларни юмшатиш ҳамда корхона оқава сувлари таркибидаги пестицид консентрациясини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish