Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмаджонов Акром Абдухакимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кварц қуми -микрокремнезём” композицияси асосида шиша ҳосил бўлиш жараёнининг ўзига хослиги, шаффоф ва рангли шиша синтези», 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/K710.
Илмий раҳбар: Кадирова Зулайхо Раимовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.K/T.35.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Руми Марина Христафоровна, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Томди кварц қуми-микрокремнезем” композициясида шиша ҳосил бўлиш жараёнларининг ўзига ҳослигини аниқлаш ҳамда шаффоф ва рангли шиша синтезидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли мақсадлардаги шишаларни синтез қилиш учун Тамди кони кварц қуми, “Ўзметкомбинат” АЖ микрокремнеземли чиқиндиси, Деҳқонобод доломити билан фойдаланиш имкониятлари асосланган;
паст ҳароратли қайнатиш жараёнида шиша суюқланмасини шаклланишининг ўзига хослиги ва ундаги кремнеземни полиморф кўринишларига  фазавий ўтишлари аниқланган;
шиша ҳосил бўлишининг физик-кимёвий жараёнлари ва “кварц қуми-доломит”, ‘кварц қуми-сода”, ‘доломит-сода”, “микрокремнезем-доломит”, ‘микрокремнезем-сода” иккиламчи системаларининг фазавий ўзаро муносабат қонуниятлари асосланган;
“кварц қуми-доломит-сода” ва “микрокремнезем-доломит-сода” учламчи системалари асосида шиша намуналарининг янги таркиблари синтез қилинган ва рангсиз, ҳамда кварц қумини микрокремнезем билан алмаштиришда турли гамма рангларига эга шиша намуналари олишнинг мақбул параметрлари аниқланган;
микрокремнеземдан фойдаланиб, қайнаш хароратига боғлиқ  ҳолда шиша массасининг “таркиб-структура-хосса” функционал боғлиқлиги ўрнатилган ва ўрганилаётган учламчи системалардаги шиша мақбул таркибларининг соҳалари ва эриш ҳароратининг эвтетик нуқталари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Суюқланма ҳосил килувчи қўшимчалар билан Томди кварц қуми ва микрокремнезем асосида синтез қилинган шишаларнинг физик-кимёвий ва ўзига хос ҳусусиятларини аниқлаган ҳолда шиша ҳосил бўлиш жараёнларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кварц қуми, микрокремнезем, доломит асосидаги иккиламчи ва учламчи системаларда юқори ҳароратда борадиган қаттиқ фазали реакциялари, шиша суюқланмасининг ҳосил бўлишдаги фазавий ўзгариш қонуниятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар “Қурилиш ва техник мақсадлардаги силикат ва функционал материалларнинг энергия ва ресурстежамкор таркиблари ва олиш технологияларини ишлаб чиқиш” бюджет мавзуси бўйича тадқикотларни бажаришда қўлланма материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 17 январдаги 4/1255-107-сонли маълумотномаси). Натижада, паст ҳароратда шиша ҳосил бўлиш жараёнлари бўйича илмий асосланган, фундаментал маълумотлар олиш имконини берган;
ноанъанавий юқори кремнеземли хомашё компонентлари асосида ишлаб чиқилган шиша массасининг таркиби “ASL OYNA” МЧЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати“га киритилган («O’zsanoatqurilishmateriallari» уюшмасиинг 2024 йил 26 январдаги 05/ 15-198-сонли маълумотномаси). Натижада, талаб даражасидаги шиша идишлар учун шиша маҳсулотларини олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish