Sayt test rejimida ishlamoqda

Адинаев Хайитали Файзуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Молибденит концентратини мавҳум қайновчи қатлам печида куйдириш ва унинг куйиндисини қайта ишлаш технологияси», 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементларнинг кимёвий технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/T4404.
Илмий раҳбар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари  доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, профессор; Якубов Махмуджон Мухамедович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мавхум қайновчи қатлам (МҚҚ) тажриба печини ишлаб чиқиш ва молибденит концентратини кулсиз органик боғловчилари асосида донадорлаб куйдириш ва молибден саноат махсулотини куйиндисини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каолинли боғловчига нисбатан куюндида молибден миқдорини  юқори таъминлайдиган мавхум қайновчи қатлам печида куйдиришга мос янги Мо концентратини донадорлаш боғловчиси ишлаб чиқилган;
Мо куюндисини янги "каолинсиз" ишлаб чиқариш технологияси синаш учун МҚҚ тажриба печи яратилган; 
анъанавий каолинли донадорлаш схемасига нисбатан каолинсиз Мо-концентрати боғловчисини қўллаганда молибден саноат ярим махсулоти молибден куйиндисининг молибден бўйича 5% га бойиши исботланган;
мавхум қайновчи қатлам печини барабан печига алмаштирилганда полимер боғловчили Мо-концентрати доналарини куйдириш жараёнининг тезлашиши аниқланган;
полимер боғловчиларнинг каолинга нисбатан Мо-концентрати куюндисида ғоваклироқ структурани ҳосил қилиш хусусияти аниқланган;
полимер боғловчилар асосида шакллантирилган Мо-концентрати куйиндиси доначаларидан каолин асосидаги аналоглардан фарқли равишда, рений етти оксиди кўпроқ даражада сублимация қилиниши ва куйиндини қайта ишлаш кеки олтин ва кумуш билан бойитилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кулсиз полимер боғловчилар билан донадорланган сульфидли молибденит концентратини МҚҚ печида куйдириб оксидлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
донадор сульфидли минералларни мавҳум қайновчи қатлам печи (МҚҚ печи) куйдириб оксидлаш тажриба реактор қурилмаси комбинатнинг НМ ва ККИЧ ИИЧБда жорий этилган ("ОКМК" АЖнинг 2023 йил 5 июлдаги 07-23/01-1203-сонли маълумотномаси). Натижада, жараённи оптималлаштириш учун Мо-концентратни куйдириш амалиёти бўйича статистик маълумотларни йиғиш имконияти яратилган;
Мо-концентрат гранулаларини полимер боғловчилар билан куйдириш даврида рений етти оксидини тутиб қолиш усули “Олмалиқ КМК” АЖ НМ ва ККИЧИИЧБ амалиётига жорий этилган ("ОКМК" АЖнинг 2023 йил 5 июлдаги 07-23/01-1203-сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд технология асосида 65,0% рений ўрнига, янги технология 98% ренийни ажратиб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish