Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Иззатбек Тўлқин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон жадидлари илмий-маънавий меросининг хориж олимлари томонидан ўрганилиши (Франция, АҚШ ва Туркия олимлари мисолида) 09.00.07 – “Маънавият тарихи ва назарияси” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal925
Илмий раҳбар: Хўжаев Мўминжон Исохонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти     
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01. 
Расмий оппонентлар: Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Йўлдошева Фарида Хужамкуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Туркистон жадидлари илмий-маънавий меросининг хориж олимлари томонидан ўрганилиши ва ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини, хорижда яратилган илмий-бадиий асарларда акс этишини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда маънавий етук, замон талабларига мос равишда жавоб берадиган истиқболли, креатив фикрлайдиган кадрларни тарбиялаш стратегияси жадидлар илмий меросининг асосини ташкил қилувчи маърифатпарварлик ғояларининг илмий-инновацион ва дунёвийлик принципларига кўра ҳамоҳанг эканлиги очиб берилган; 
Франция, АҚШ ва Туркия олимларининг илмий-маънавий меросида жадидларнинг ғоявий-маънавий дунёқарашини ошириш, мавжуд таълим тизимини Эвропа таълим стандартлари асосида такомиллаштириш, ижтимоий-ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, билимсизликка, онгсизликка ва мустамлакачиликка қарши курашиш каби устувор мақсадлари очиб берилган ҳамда шу асосда Туркистонда жадидлар ҳаракатининг фаолият горизонти ҳудудларнинг ижтимоий-маърифий географиясидан келиб чиқиб йўналтирилганлиги далилланган;
Туркистон жадидлари маърифатпарварлик ғояларининг ижтимоий-фалсафий ҳамда маънавий-маърифий ахборотга доир илмий меросидан ХХ асрнинг 20–30-йилларида Туркияда таълим соҳасини замонавийлаштиришга қаратилган ислоҳотларда самарали фойдаланилгани, бу борада матбуотнинг очиқлик, ошкоралик, тезкорлик ва холислик принциплари асосидаги фаолияти ижобий натижа бергани очиб берилган;
жадидлар илмий-маънавий меросида миллий таълим тизимини модернизациялаш (шахснинг онги, қобилиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш)га қаратилган ислоҳотлар ютуғи бугунги кундаги каби рақобатбардош, яратувчан кадрларни тарбиялашга бевосита, ижтимоий муҳитни тартибга солувчи маънавий-ахлоқий нормаларга билвосита боғлиқлиги мантиқий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туркистон жадидлари илмий-маънавий меросининг хориж олимлари томонидан ўрганилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда маънавий етук, замон талабларига мос равишда жавоб берадиган истиқболли, креатив фикрлайдиган кадрларни тарбиялаш стратегияси жадидлар илмий меросининг асосини ташкил қилувчи маърифатпарварлик ғояларининг илмий-инновацион ва дунёвийлик принципларига кўра ҳамоҳанг эканлиги ифодаланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида фойдаланилган. (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 27-февралдаги 02-03/1294-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш марказида бош имом-хатиблар, диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда отинойилар учун ташкил этилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги малака ошириш курслари ўқув дастурлари, маъруза матнлари ва тезисларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган;
Франция, АҚШ ва Туркия олимларининг илмий-маънавий меросида жадидларнинг ғоявий-маънавий дунёқарашини ошириш, мавжуд таълим тизимини Эвропа таълим стандартлари асосида такомиллаштириш, ижтимоий-ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, билимсизликка, онгсизликка ва мустамлакачиликка қарши курашиш каби устувор мақсадлари ифодаланган илмий таклиф ва хулосаларидан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 21-февралдаги 08/17-167-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази музейи консепсиясини тайёрлашда, шунингдек, 6 та китоб-албом, 1 та монография, илмий адабий журналнинг 4 ва 5-сонларини ҳамда “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” китоб-фотоалбомини тайёрлашга хизмат қилган;
Туркистон жадидлари маърифатпарварлик ғояларининг ижтимоий-фалсафий ҳамда маънавий-маърифий ахборотга доир илмий меросидан ХХ асрнинг 20–30-йилларида Туркияда таълим соҳасини замонавийлаштиришга қаратилган ислоҳотларда самарали фойдаланилгани, бу борада матбуотнинг очиқлик, ошкоралик, тезкорлик ва холислик принциплари асосидаги фаолиятига оид илк бор далиллар асосида исботланган илмий-назарий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-майдаги 48-992-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” ва “Ҳамма учун” кўрсатувлари ссенарийларини ёзишда Франция, АҚШ, Туркия олимларининг Туркистон жадидлари илмий-маънавий меросига бағишланган тадқиқотларини махсус ҳамда яхлит тарзда тадқиқ этишга ижобий таъсир кўрсатган;
Жадидлар илмий-маънавий меросида миллий таълим тизимини модернизациялаш (шахснинг онги, қобилиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш)га қаратилган ислоҳотлар ютуғи бугунги кундаги каби  рақобатбардош, яратувчан кадрларни тарбиялашга бевосита, ижтимоий муҳитни тартибга солувчи маънавий-ахлоқий нормаларга билвосита боғлиқлиги мантиқий асосланганлигидан келиб чиқиб, жадидлар илмий-маънавий меросини ўрганишнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятига доир илмий хулоса ва таклифлар Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятига татбиқ этилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан берилган 2023-йил 2-мартдаги 71-сонли далолатнома). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда буюк аждодларимиз мероси асосида ўқувчиларда илмий дунёқарашни ривожлантириш усулларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish