Анарова Шаҳзода Аманбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мураккаб конфигурацияли стерженларнинг фазовий юкланиш масалаларининг чизиқли ва геометрик ночизиқли математик моделлари ва ечиш алгоритмлари», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/T123.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Таджимат, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Усманов Ришат Ниязбекович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Исматулло Кушаевич, техника фанлари доктори; Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб конфигурациялифазовий юкланишлардаги статик ва динамик чизиқли ва геометрик ночизиқли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати масалалари- нинг тадқиқоти учун математик модель, ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эластиклик деформацияси ва Власов-Джанелидзе-Кабуловлар томонидан аниқлаштирилган назарияларга асосан фазовий юкланишлардаги стерженлар бўйлама, кўндаланг, буровчи кучларнинг биргаликда таъсиридаги тебранишларининг статик ва динамик, чизиқли ва геометрик чизиқсиз жараёнларини умумлашган математик модели Остроградский Гамильтон вариацион тамойили ёрдамида ишлаб чиқилган;
фазовий юкланишлардаги стерженларнинг кўндаланг эгилишини, қисилган буралишини ҳисобга олган ҳолда статик ва динамик, чизиқли ва геометрик чизиқсиз деформацион жараёнларининг математик моделлари ишлаб чиқилган;
фазовий юкланишлардаги стерженларнинг статик ва динамик, чизиқли ва геометрик чизиқсиз масалаларини ечиш учун чекли айирмалар усули асосида ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
R-функция (RFM) ва кетма-кет яқинлашиш усулларидан биргаликда фойдаланиб турли шаклдаги коваклари билан кўндаланг кесими ихтиёрий призматик жисмларнинг қисилган буралиш масалаларини ечиш учун тақрибий-аналитик алгоритм ишлаб чиқилган;
R-функция (RFM) ва кетма-кет яқинлашиш усулларини биргаликда қўллаш орқали мураккаб конфигурацияли призматик жисмларнинг чизиқли масалаларини ечиш ва ҳисоблаш тажрибаларини бажариш учун дастурлар мажмуи тузилмаси такомиллаштирилган;
фазовий юкланишлардаги стерженларнинг статик ва динамик, чизиқли ва геометрик чизиқсиз масалаларини чекли айирмалар усулида ечиш ва ҳисоблаш тажрибаларини бажариш учун дастурлар мажмуи тузилмаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мураккаб конфигурацияли стерженларнинг фазовий юкланишлардаги масалаларининг чизиқли ва геометрик чизиқсиз математик моделлари ва ечиш алгоритмлари, дастурий мажмуалар бўйича олинган натижалар асосида:
эластиклик деформацияси ва Власов-Джанелидзе-Кабуловлар томонидан аниқлаштирилган назариялар асосида фазовий юкланган стерженлар бўйлама, кўндаланг, буровчи тебранишлардаги нуқталарининг кўчишини чизиқли ва геометрик чизиқсиз жараёнларини умумлашган математик модели, ҳисоблаш алгоритми ва дастурлар мажмуи «Қашқадарё Пармалаш ишлари» акциядорлик компаниясига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 33-8/2238-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган дастурий таъминот мураккаб шаклли стерженларнинг чидамлилик сифатини 10%га ошириш, автоматлаштирилган ҳисоблаш жараёнининг вақтини 4-5 мартага камайтириш имконини берган;
мураккаб конфигурацияли стерженларнинг фазовий юкланишлардаги масалаларининг чизиқли ва геометрик чизиқсиз математик моделлари ва ечиш алгоритмлари асосида яратилган «Мураккаб конфигурацияли эластик призматик жисмларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоб-китоб қилувчи автоматлашган тизим» номли дастурий таъминот «Uzbekneftgaz» миллий холдинг компанияси «Uztransgaz» акциядорлик компанияси, «Transgazinjiniring» Унитар корхонасида Ер ости газни сақлаш «Газли» объектининг №841, №842 қудуқларини конструкцион-лойиҳалаш жараёнида қўлланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 33-8/2238-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида бурғулаш ускуналарининг стерженли тизимларини ишлаш жараёнини автоматлаштириш, мураккаб конфигурацияли стерженли тизимларни кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш орқали ишлаб чиқариш 15%га ошириш ва компьютерда ҳисоблаш ишларини самарадорлигини ошириш ҳисобидан ишчи кучини 5-7 мартага камайтириш имконини берган;
эластиклик деформацияси ва Власов-Джанелидзе-Кабуловлар томонидан аниқлаштирилган назариялар асосида фазовий юкланган стерженлар бўйлама, кўндаланг, буровчи тебранишлардаги нуқталарининг кўчишини чизиқли ва геометрик чизиқсиз жараёнларини математик моделлари ва ҳисоблаш алгоритмлари асосида яратилган «Эластик призматик жисмларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини буралиш масаларида ҳисоб-китоб қилиш» номли дастурий таъминот «Геология давлат қўмитаси»нинг «Геотехтаъминот» давлат корхонасида геологоразведка экспедицияларидаги бурғулаш колонналари ишларидаги маълумотларни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштиришга имкон яратган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 33-8/2238-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида экспериментларни ўтказиш тезлигини 5-6 мартага ошириш имконини берган;
мураккаб конфигурацияли стерженларнинг фазовий юкланишлардаги масалаларининг чизиқли ва геометрик чизиқсиз математик моделлари ва ечиш алгоритмлари «Нефть ва газ саноати Ўзбекистон илмий муҳандислик жамияти»га бурғулаш ускуналаридаги стерженли тизимларнинг ишлаш жараёнига ва стерженли конструкцияларни лойиҳалашга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 33-8/2238-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мураккаб шаклли стерженларнинг чидамлилик сифатини 10%га ошириш, ҳисоблаш вақтини 5-6 мартага камайтириш имконини берган.