Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсубов Жалолиддин Кадамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Наср Форобий маънавий-ахлоқий таълимотининг Шарқ ва Ғарб маданий сивилизациясига таъсири”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданиятшунослик ва маданият фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Fal136.
Илмий маслаҳатчи: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алтаев Жакипбек Алтаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ўрақова Ойсулув Жамолиддиновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абу Наср Форобий маънавий-ахлоқий таълимотининг Шарқ ва Ғарб маданий сивилизациясига таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Абу Наср Форобий илмий-фалсафий меросининг тарихий ретроспектив, сивилизациявий, аксиологик жиҳатлари, алломанинг маданият фалсафасига оид индуктив ва дедуктив новаторлик қарашлари ва ўзаро инновацион тараққиёт тамойиллари контексти барқарор замонавий жамият характерига мослиги ҳамда инсон қадрига оид гуманистик моҳияти очиб берилган.
қадимги юнон ижтимоий-фалсафий тафаккурининг Абу Наср Форобий маънавий-ахлоқий таълимотига ўзаро таъсирини ижтимоий-маданий трансформацион хусусиятлари, тизимли синкретик боғлиқлик, ислом фалсафаси парадигмасига оид алломанинг янги методологик ёндашуви ҳамда унинг Шарқ ва Ғарб сивилизацияси, маданий жараёнларининг эволюцион, кумулятив, синергетик тенденсияларига ўзаро сивилизацион таъсири асослантирилган;
Абу Наср Форобийнинг давлат ҳокимияти “халқ ишончи”га, “халқ ҳокимияти”га ва “қонунларнинг халқ манфаатига хизмат қилиши”га таяниши давлат ва жамиятда демократик жараёнларнинг эҳтиёж сифатида англанадиган, идрок этиладиган, амалиётга татбиқ қилинадиган маданиятлараро мулоқот, давлат бошқарув тизимида ўзаро ҳамкорликнинг самараси замонавий ижтимоий-фалсафий назарияларнинг консептуал ривожланишига боғлиқлиги далилланган;
Қадимги юнон файласуфлари томонидан илгари сурилган империатив-ахлоқий, конструктив-фалсафий ғояларнинг Абу Наср Форобийни фалсафа, маънавият, ахлоқ, санъат ва маданият ҳақидаги инновацион қарашларига таъсири ҳамда ўзаро фарқли жиҳатлари илмий асосланган; 
Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида илгари сурилган инсоният жамиятига хос ижтимоий ҳаёт институтлари, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги “адолат”, “жамиятнинг табиий ҳолати”, “ижтимоий тенглик” каби назариялар негизида қарор топиши, бугунги демократик жамиятнинг ҳамда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг олий қадрияти, тамойили эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Абу Наср Форобий маънавий-ахлоқий таълимотининг Шарқ ва Ғарб маданий сивилизациясига таъсирини ўрганиш асосида: 
Абу Наср Форобий илмий-фалсафий меросининг тарихий ретроспектив, сивилизациявий, аксиологик жиҳатлари, алломанинг маданият фалсафасига оид индуктив ва дедуктив новаторлик қарашлари ва ўзаро инновацион тараққиёт тамойиллари контексти барқарор замонавий жамият характерига мослиги ҳамда инсон қадрига оид гуманистик моҳиятига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича дастурининг “Тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар” режасининг В устувор йўналишида белгиланган мутафаккирлар меросини тарғиб қилишдаги тадбирларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 9-июндаги 03-22/562-сонли маълумотномаси). Натижада, марказнинг чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.
қадимги юнон ижтимоий-фалсафий тафаккурининг Абу Наср Форобий маънавий-ахлоқий таълимотига ўзаро таъсирини ижтимоий-маданий трансформацион хусусиятлари, тизимли синкретик боғлиқлик, ислом фалсафаси парадигмасига оид алломанинг янги методологик ёндашуви ҳамда унинг Шарқ ва Ғарб сивилизацияси, маданий жараёнларининг эволюцион, кумулятив, синергетик тенденсияларига ўзаро сивилизацион таъсирига оид илмий хулосалардан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкилий тузилмасини ҳамда функсионал фаолиятини интеграциялаштиришда фойдаланилган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 
2023-йил 14-июндаги 14-07-692-сонли маълумотномаси). Натижада, қўмита томонидан ўтказилган тадбирларни илмий фактлар билан бойишига хизмат қилган; 
Абу Наср Форобийнинг давлат ҳокимияти “халқ ишончи”га, “халқ ҳокимияти”га ва “қонунларнинг халқ манфаатига хизмат қилиши”га таяниши давлат ва жамиятда демократик жараёнларнинг эҳтиёж сифатида англанадиган, идрок этиладиган, амалиётга татбиқ қилинадиган маданиятлараро мулоқот, давлат бошқарув тизимида ўзаро ҳамкорликнинг самараси замонавий ижтимоий-фалсафий назарияларнинг консептуал ривожланишига боғлиқлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг тузилмалари, ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларида ёш кадрларни танлаш, уларни турли бошқарув тизимга йўналтиришга оид тизимли ва манзилли ишларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 13-июндаги 4-13-21-1641-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшларни Абу Наср Форобийнинг маънавий-ахлоқий қарашлари билан яқиндан таништириш имконини берган;
антик давр фалсафасига хос империатив-ахлоқий, конструктив-фалсафий ғояларнинг Абу Наср Форобийнинг қарашлари билан қиёсий таҳлилида фалсафа, маънавият, ахлоқ, санъат ва маданият йўналишларидаги ўзаро боғлиқлик жиҳатлари замонавий ахлоқий тарбиядаги “комилликка етишиш” умумий ғоясига таянилишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 7-июндаги 06-28-9/8 сонли маълумотномаси). Натижада, ёшлар ҳамда кенг жамоатчиликда Абу Наср Форобийнинг илмий-фалсафий меросига оид билим манбаларининг кенгайишига, уларда ижобий ахлоқ сифатларининг такомиллашишига хизмат қилган;
Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида илгари сурилган инсоният жамиятига хос ижтимоий ҳаёт институтлари, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги “адолат”, “жамиятнинг табиий ҳолати”, “ижтимоий тенглик” каби назариялар негизида қарор топиши, бугунги демокқратик жамиятнинг ҳамда инсон хақ-ҳуқуқларининг олий қадрияти, тамойили эканлигига оид илмий янгиликлардан “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг “Оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган консепсияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишни илмий методологик асосларини шакллантириш” номли режасининг 2 ва 3 бандларини ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 6-июндаги 01-09/1495-сонли маълумотномаси). Натижада, жамиятда оила институтининг барқарорлашувига, уларда тотувлик, ижтимоий-иқтисодий фаровонликни ошишига маънан хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish