Элов Ботир Болтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «SMART технологиялар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш», 05.01.10–Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T67.
Илмий раҳбар: Алоев Рахматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01 илмий кенгаш асосида бир марталик ИК.
Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Зокирович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Зайниддинов Хакимжон Насриддинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: SMART технологиялар асосида ўқув жараёни бошқарув тизимини таҳлил қилиш, лойиҳалаштириш, моделлаштириш, алгоритмларини яратиш ва MVC технологиялари асосида дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
BPMN методлари ва моделларини тавсифлаш асосида LMS бизнес-жараёнларининг моделлари яратилган ва оптималлаштирилган ҳамда LMS архитектураси шакллантирилган;
LMS структурланган маълумотларининг концептуал, матниқий ва жисмоний моделлари IDEF методологияси асосида ERD схемалар шаклида яратилган;
LMS маълумотлар базаси тузилмаси Э.Кодднинг 1,2,3-нормал формалари асосида оптималлаштирилган;
ERD схемалар асосида SQL Server 2012 R2 маълумотлар базаси бошқарув тизимида жадваллар, кўринишлар, транзакциялар, триггерлар, роллар ва фойдалананувчи функциялари ишлаб чиқилган;
LMS тақсимланган ахборот ресурсларида маълумотларни тавсифлаш форматлари ва ахборот излаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
LMS тақсимланган ахборот ресурсларида класслар ва объектлар диаграммалари, ролли моделлар ёрдамида SSL сертификатлари, маълумотларни шифрлаш ва хэшлаштириш асосида ўқув жараёни маълумотларини ҳимоялаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
SMART технологиялар орқали ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш ахборот тизими моделлари, алгоритмлари ва дастурий мажмуалари бўйича олинган натижа асосида:
ахборот тизимидаги бизнес-жараёнларнинг BPMN моделлари, маълумотларнинг IDEF методологияси асосида ERD схемалари, SQL Server 2012 R2 маълумотлар базаси бошқарув тизимидаги жадваллар, кўринишлар, транзакциялар, триггерлар, роллар ва фойдалананувчи функциялари TAD INDUSTRIS, Texno-soft МЧЖларга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 33-8/4101-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши маълумотлар базасида амалга оширилувчи сўровларни қайта ишлаш тезлигини 7%га ошириш, ахборот тизимининг реляцион модели ва бизнес жараёнларини моделлаштириш усули маълумотлар базасида амалга оширилувчи транзакцияларни қайта ишлаш тезлигини 10%га ошириш имконини берган;
ахборот тизимидаги конфеденциал маълумотларни ҳимоялаш усуллари, ахборот тизимининг маълумотлар базасида ролли хавфсизлик модели ALP CRYPTO, SMART SOFTWARE МЧЖларга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 33-8/4101-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши BPMN моделлар асосида маълумотлар базасининг реляцион моделини ва ERD схемаларини ишлаб чиқиш, ахборот тизимини ҳимоялаш модели маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш ва маълумотлар базасида амалга оширилувчи сўровларни қайта ишлаш тезлигини 7%га ошириш имконини берган;
SMART LMS ахборот тизими, электрон ҳукумат маълумотлар базаларидаги ахборотларни ҳимоялаш усуллари «UNICON.UZ» ДУКга татбиқ қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 33-8/4101-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши электрон ҳукумат тизимидаги “Таълим” ахборот тизими мажмуасининг компоненти сифатида фойдаланиш ва уни жорий қилиш орқали юқори самарадорликка эришиш ҳамда маълумотларнинг махфийлигини ва яхлитлигини таъминлаш ҳамда маълумотлар базасида амалга оширилувчи транзакцияларни қайта ишлаш тезлигини 10%га ошириш имконини берган имконини берган;
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёни реляцион ERD модели КА5-001 “Академик лицей ва касб ҳунар колледжларида электрон таълим муҳитини яратиш” амалий лойиҳасида электрон таълим муҳитининг бизнес жараёнларининг моделларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 89-03/1209-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида академик лицей ва касб ҳунар коллежларида электрон таълим муҳити ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда маълумотлар базасида амалга оширилувчи сўровларни қайта ишлаш тезлигини 7%га ошириш имконини берган.