Хакимова Зулхумор Каримовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эпидемиология, факторы риска и инновационные аспекты профилактики заболеваний органа зрения у долгожителей в условиях Узбекистана”, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт, 14.00.08- Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. DSc /Tib730.
Илмий маслаҳатчилар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Холиджан Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/04.03.2022Tib.95.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирсайдуллаев Мирмахмуд Миршахидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Имшенецкая Татьяна Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белорусия); Исламов Зиёвуддин Садриддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси айрим худудларида узоқ умр кўрувчилар орасида кўз касалликлари эпидемиологияси ва хамрох турли хил хавф омилларида уларнинг ривожланишини ўрганиш, хаёт ва тиббий хизмат сифатини бахолаш, шунингдек офтальмо континуумни самарали инновацион дастурларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси узоқ умр кўрувчиларида кўз касалликларини эпидемиологик аниқлашда янгича методик ёндашувлар ва профилактик алгоритмлар ишлаб чиқилган;
янгича методик ёндашув ва алгоритм асосида, шахар ва қишлоқ, эркак ва аёл узоқ умр кўрувчилар (УУК) орасида кўз касалликларини тарқалиши, ва тўр парданинг патологиялари орасида турли даражадаги гипертоник ретинопатия даражаси аниқланган;
кўз касалликлари бўлган УУК ни электрон назорати, диспансеризацияси ишлаб чиқилган усул ёрдамида амалга оширилган, ва шаклланиш хусусиятлари ва уларни қиёсий таққосланиши, касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари ўрганилган ва аниқланган;
асосий умумсоматик касалликлар ва кўз хасталикларини ривожланишида уларнинг коморбидлиги ва бошқа минтақаларга қараганда сезиларли даражада ахамияти асосланган;
аналитик проспектив тадқиқот йўли билан УУКда кўз касалликларини ривожланишига таъсир этувчи асосан унинг атрофияси шаклида асосий омиллар исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 27 июньдаги 06/14 сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йилда 31 сентябрдаги №06 I -3 /х –сон билан хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасидаги узоқ умр кўрувчиларнинг кўриш органи касалликларини эпидемиологик аниқлаш бўйича янги услубий ёндашувлар ва профилактика алгоритмлари ишлаб чиқилди. Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиалида 2023 йил 19 июньдаги 80-сонли, Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Наманган филиалида 2023 йил 19 июньдаги 204-А/Ф-сонли ва Андижон вилояти кўз касалликлари шифохонасида 2023 йил 19 июньдаги 11-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона водийси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида олиб борилган эпидемиологик тадқиқотлар натижасида узоқ умр кўрувчиларда энг кўп учрайдиган кўз касалликлари аниқланди ва натижада офтальмолог шифокорлар учун кўз касалликларини эрта аниқлаш ва асоратларини олдини олиш учун профилактик алгоритм ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона водийси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи УУК да кўз касалликларидан кўз ёрдамчи аппарати касаллиги, гавҳар касаллиги, рефракция аномалиялари ва гипертония касаллигидаги кўздаги ўзгаришлар асосий кўз касалликлари эканлигини эпидемиологик аниқланиши офтальмолог шифокорлар учун кўз касалликларини эрта аниқлаш ва асоратларини олдини олиш учун профилактик алгоритм ишлаб чиқилишига асос бўлди. Натижада ушбу касалликларни эрта аниқлаш,даволаш ва улардан келиб чиқадиган асоратларни олдини олишдан 2050000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: Фарғона водийси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи узоқ умр кўрувчиларда кўриш аъзоси касалликларидан кўз ёрдамчи аппарати касаллиги, гавҳар касаллиги, гипертония касаллигидаги кўздаги ўзгаришлар, рефракция аномалиялари асосий кўз касалликлари эканлиги аниқланди ва натижада уларни олдини олиш профилактик алгоритми ишлаб чиқилди ва бу билан кўрлик ва ногиронликни самарали профилактикасига эришилди. Тўғри ва вақтида клиник ташхис қўйишга ва даволашга, профилактикасига эришилиши 1 нафар узоқ умр кўрувчини бир марта кўз бўлимида қайта ётиб даволаниши учун ўртача (ҳозирги кунда клиникамизда офтальмология бўлимида 1 кун ётиш 75000 сўм, дори-дармонга 23000 сўм) ўн кун ётиб даволанишдан 980 000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: узоқ умр кўрувчиларда илк бора энг кўп учрайдиган асосий умумий терапевтик касалликлар ва уларнинг ўзаро коморбидлиги, кўрув аъзоси касалликларини ривожланишидаги роли аниқланди. Бу янгилик Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиалида 2023 йил 19 июньдаги 80-сонли, Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Наманган филиалида 2023 йил 19 июньдаги 204-А/Ф-сонли ва Андижон вилояти кўз касалликлари шифохонасида 2023 йил 19 июньдаги 11-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрганилган регионларда яшовчи узоқ умр кўрувчиларда бош мия қон томирларини атеросклерози, гипертония, юрак ишемик касалликлари, ошқозон ичак тракти касалликлари, таянч харакат тизими касалликлари ва анемия каби умумсоматик касалликларини кўз ёрдамчи аппарати касалликлари, гавҳар касалликлари, гипертония касаллигидаги кўздаги патологик ўзгаришларни ривожланишидаги хиссасини билиш натижасида кўз касалликларини даволашда, асоратларини олдини олишда муҳим кўрсаткич эканлигини билишга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўз касалликларидан кўз ёрдамчи аппарати касалликлари, гавҳар касалликлари, гипертония касаллигидаги кўздаги патологик ўзгаришлар умумий касалликлардан бош мия қон томирлари атеросклерози, гипертония, ва бошқа умумий касалликлар билан коморбидлик даражасини офтальмолог ва умумий амалиёт шифокорларини билишларидан, беморларда кўз касалликларидан ва умумий касаллигидан келиб чиқадиган асоратларни, ногиронлик ва кўрликнинг олдини олишга ва беморларни кўз ёрдамчи аппарати касалликларидан 34,9% ҳолатда тузалиб кетишига олиб келди, 26,2% ҳолларда яхшиланишга; гавҳар касалликларида мос равишда 56,2% тузалиш ва 16,0% ҳолатда яхшиланишга олиб келди. Натижада жами 1 576 000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: УУК да учрайдиган асосий умумий касалликлар ва уларни кўз касалликларни ривожланишидаги ролини билиш натижасида, беморларда кўз касалликларидан ва умумий касаллигидан келиб чиқадиган асоратларни, ногиронлик ва кўрликнинг олдини олишга олиб келди. Натижада жами 1 576 000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилди.
учинчи илмий янгилик: кўрув аъзоси касалликларини олдини олишнинг илмий асос берувчи хавф омиллари концепцияси ишлаб чиқилди. Регионларда энг кенг тарқалган хавф омили бу юқори инсоляция (18,09%) ва касалликни наслдан наслга ўтиши омили ҳам ҳудудларда асосий омиллардан эканлиги, кейинги ўринларда чекиш (7,5%) ва аксарият углеводли овқатланиш (13,95%) каби хавф омиллари аниқланди. Рефракция аномалияларида энг кўп хавф омили бу алкоголизм (8,57%) ва аксарият углеводли овқатланиш (6,98%) эканлиги аниқланди. Ушбу янгилик Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиалида 2023 йил 19 июньдаги 80-сонли, Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Наманган филиалида 2023 йил 19 июньдаги 204-А/Ф-сонли ва Андижон вилояти кўз касалликлари шифохонасида 2023 йил 19 июньдаги 11-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўз касалликларига сабаб бўлувчи хавф омилларини аниқлаш ва уларни хавфлилик даражасини ва бир неча хавф омилининг биргаликда кечишини офтальмолог ва умумий амалиёт шифокорларининг билишлари, бу ёшдаги аҳолини кўз касалликларини ривожланишини, кўрлик ва ногиронлик ҳолатининг олдини олишга хизмат қилди ва кўп факторли профилактик чора-тадбирларни қўллаш зарурлигини кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлди: 1) Узоқ умр кўрувчиларда кўриш аьзоси касалликлари учун хавф омилларини камида 50% га камайишига эришилди; 2) Узоқ умр кўрувчиларни 100 фоизини зарур юқори сифатли профилактик ёрдам / офтальмологик назорат билан таъминланишига эришилди; 3) офтальмологик "охирги нуқталар" нинг камида 15%, максимал 20% ни камайтиришга (ногиронлик ва эрта кўрлик) эришилди. Натижада 1 нафар узоқ умр кўрувчини бир марта кўз бўлимида қайта ётиб даволаниши учун ўртача (ҳозирги кунда клиникамизда офтальмология бўлимида 10 кун ётиш 1 420 000 сўм, дори-дармонга 550000 сўм) 1 970 000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: Кўз касалликларининг ривожланишига олиб келувчи юқори инсоляция, наслий омил, чекиш, алкоголь истеъмол қилиш, аксарият углеводли овқатланиш тартиби каби хавф омилларини билиш орқали кўрлик ва ногиронликни 30% олдини олишга эришилди.
тўртинчи илмий янгилик: Ўзбекистоннинг турли иқлимий географик худудларида яшовчи узоқ умр кўрувчиларининг орасида кўз касалликлари туфайли ногиронланиш хусусиятлари ўрганилди. Бу янгилик Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиалида 2023 йил 19 июньдаги 80-сонли, Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Наманган филиалида 2023 йил 19 июньдаги 204-А/Ф-сонли ва Андижон вилояти кўз касалликлари шифохонасида 2023 йил 19 июньдаги 11-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ умр кўрувчиларни кўз касалликлари ва бир вақтдаги умумий касалликлари туфайли ногиронланиш кўрсатгичларини билиш соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинидаги офтальмолог ва умумий амалиёт шифокорларига узоқ умр кўрувчилардаги ногиронликка сабаб бўлувчи омилларини бартараф этишда ва олдини олишда профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрганилган регионлардаги кўз касалликлари бўлган узоқ умр кўрувчиларни кўз касалликлари туфайли ногиронланиш кўрсаткичларини билиш натижасида 20% га олдини олишга эришилди, ўз вақтида даво муолажаларини белгилашга имкон яратди ва натижада узоқ умр кўрувчиларда шифохонада ётиб даволаниш ва даволанишга сарфланадиган иқтисодий харажатларни 50% ҳолатда кўз касалликларининг ривожланиб кетишини тўхтатишга сабаб бўлди. Бир беморни 10 кун стационар даволанишидан 1 970 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: узоқ умр кўрувчиларни кўз касалликлари ва бир вақтдаги умумий касалликлари туфайли ногиронланиш кўрсатгичларини билиш соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинидаги офтальмолог ва умумий амалиёт шифокорларига узоқ умр кўрувчилардаги ногиронликка сабаб бўлувчи омилларини бартараф этишда ва олдини олишда профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилди ва натижада бир беморни 10 кун стационар даволанишидан 1 970 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: узоқ умр кўрувчи аҳолиси орасида кўриш аъзоси касалликларини кузатиш, диспансеризацияси, бошқариш, даволаш ва олдини олиш алгоритми ва электрон дастури ишлаб чиқилди ва амалиётга Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиалида 2023 йил 19 июньдаги 80-сонли, Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари микрохирургияси илмий амалий маркази Наманган филиалида 2023 йил 19 июньдаги 204-А/Ф-сонли ва Андижон вилояти кўз касалликлари шифохонасида 2023 йил 19 июньдаги 11-сонли буйруқлар билан жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яратилган алгоритм бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида кўз шифокори ва оилавий шифокорнинг клиник кўрикдан ўтказиш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва узоқ умр кўрувчиларда кўрик аъзоси касалликларини олдини олиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: профилактик тиббий кўрик алгоритмидан фойдаланиш бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида кўз касалликларини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ва ўз вақтида даволаш имконини берди; узоқ умр кўрувчиларда ҳолати 3,5 баробарга яхшиланди, 89% ҳолларда кўз касалликларининг ривожланишини тўхтатишга олиб келди. Бу Фарғона водийсида кузатувда бўлган 60 та узоқ умр кўрувчилар даволанишига 3 миллион 360 минг сўм маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида кўз касалликларини клиник кўрикдан ўтказиш, ўз вақтида ташхислаш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм касалликни барвақт аниқлаш, ташхис қўйиш ва ўз вақтида даволаш имконини берди ва бунинг натижасида узоқ умр кўрувчиларда холатини 3,5 баробарга яхшилади, кўрув аъзолари касалликларини 89% ҳолларда ривожланишини тўхташига эришилди.