Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусханова Камила Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрит касалликларида пародонт яллиғланиш касалликларини стоматологик статусини ўзига хослиги ва уни даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1953.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори. профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлар доктори; Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлар доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: И.К.Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади Ревматоид артрит фонида пародонт касалликларга чалинган беморларни даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, ревматоид артрит билан оғриган беморларда пародонтитни даволаш самарадорлигини ошириш учун, маҳаллий препаратларни қўллаган холда  Бикозен дента малхами билан ультратовуш терапияси ўтказиш, хамда  умумий давога қушимча Гемофузол препарати қўллаш оркали даволаш усули такомиллаштирилган;
ревматоид артрит билан оғриган беморларда триггер омиллар таъсирида пародонт тўқимасини ялиғланиши РА оғирлигига мувофиқ равишда пародонт холати ялиғланиш кўрсаткичларининг ортиши аниқланган;
илк бор, ревматоид артритли беморларда пародонтит ривожланганда Staphylococcus aureus, Streptococcus mutans, энтерококклар элиминациясига кўмаклашишда ва нейтрофилларнинг фагоцитар фаолликни оширишда махаллий тарзда “Бикозен дента” малҳамини ультрафонофорез ва Гемофузол препаратини комплекс қўллашнинг клиник самарадорлиги исботланган;
турли  оғирлик даражаги ревматоид артритли беморларда касаллик клиник ҳолатнинг оғирлиги,  анаэроб микрофлора томонидан ажратилган токсин ва ферментлар таъсири, маҳаллий ҳимоя омилларнинг ўзгариши, иммун толерантликни йўқолиши ва пародонт тўқимасидаги ялиғланиши жараёни орасида патогенетик боғлиқлик аниқланган.
 IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
 Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2022 йилдаги 07 декабрь 652-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 15 ноябрь 12955-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор ревматоид артрит билан оғриган беморларда пародонтитни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича, маҳаллий препаратларни қўллаган холда  такомиллаштирилган даволаш алгоритми ишлаб чиқарилди. Такомилаштирилган даво схемасида  махаллий даволаш учун Бикозен дента малхами билан ультратовуш терапияси ўтказилди, шу билан биргаликда  умумий давода базавий давога қушимча Гемофузол препарати қўлланилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ревматоид артрит фонида  пародонтит билан оғриган беморлар учун пародонт тўқимасини яллиғланиш касалликларини даволашда терапевтик ва профилактик чора-тадбирлар, шу жумладан асосий касалликни даволаш усуллари, бириктирувчи тўқиманинг метаболизмига умумий қабул қилинган таъсирлар мажмуаси таклиф қилиш оркали беморларда касаллик белгиларини қисқа вактда ремиссияга ўтиши кузатилди.  Шунингдек  пародонт яллиғланиш жараёнларини РА беморларда  қисқа вакт ичида бартараф этилиши  фон касалликни эрта ремиссия босқичига ўтишига хам ёрдам берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент давлат стоматология институти Терапевтик стоматология кафедраси бўйича 05.10.2022 йилдаги 53/1-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси 28.09.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: РА фонида  пародонт патологияларини  даволаш учун ишлаб чиқилган алгоритмидан фойдаланиш қабул қилинган даволашдан ўртача умумий клиник самарадорлиги ишончли даражада  пародонтитнинг енгил даражасида 80,1% га, ўрта оғирликда 62,5% га ошиши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:РА фонида  пародонт патологияларини  даволаш булган беморларда даволаш стандартига таклиф килинган фармакологик тавсиялар беморларни амбулатор даволаниш кунини 2 дан 5 кунгача қисқарган. Такомиллаштирилган даволаш  жами  1.192.000 сўм иқтисод қилиш имконини берган, препарат нисбатан арзонлиги ва бу комлекс даволаш усулни қўллаш самарадорлиги юқорилиги сабабли.  Хулоса: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махаллий препаратларни комплекс қўллаш натижасида, таъсири оғиз бўшлиғини  яллиғланиш жараёнларини бартараф этишга хамда ревматоид артрит касаллиги  клиник белгиларини ўткир стадиядан ремиссия қисқа вакт ичида олиб келиши исботланган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ревматоид артрит касалликларида пародонт яллиғланиш касалликларини стоматологик статусини ўзига хослиги ва уни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15 ноябрь 12955-сонли хат юборилган.
 иккинчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан оғриган беморларда триггер омиллар таъсирида пародонт ялиғланиш оғирлигига мувофиқ ялиғланиш кўрсаткичларининг ортиши аниқланган; Тадқиқод давомида текширилган ревматоид артритли беморларнинг 96% ида  пародонт статусида патологик ўзгаришлар борлиги кузатилди. РА фонида СТП билан оғриган беморларнинг даволашдан олдин пародонтологик статусида 87% қониқарсиз гигиеник холат, 45%ида енгил ва 54% да ўрта оғирликдаги пародонтит борлиги аниқланган. CPITN қийматлари юқори бўлган, СТПЕД гурухида  код 2,6га, СТПЎД  код 3,7га тенг эканлиги аниқланган.  Илмий янгиликнинг аҳамияти:  Бу эса РА фонида беморларда пародонтологик холатини, барвақт профилактикаси, яъни уларга оғиз бушлиғини гигиенасини ўргатиш ва назорат килиш кераклигини, уларни даволаш  чораларини қўллашда пародонт касалликни ўрта ва оғир кечиш даражаларини инобатга олган холда, нафақат терапевтик балки  хирургик ва ортопедик даволаш чораларини комплекс қўллаб  даволаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент давлат стоматология институти Терапевтик стоматология кафедраси бўйича 05.10.2022 йилдаги 53/1-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси 28.09.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: РА фонида пародонтит билан оғриган беморларнинг оғиз бўшлигини    касалликларини тўгри ташхислашда,  беморларнинг ўз вактида даволаниш олиш натижасида, уларнинг кундалик ҳаёт сифатини ва фаолияти яхшилананишига, асосий фон касаллигини асоратларини олдини олишга, уни  эрта ремиссияга ўтишига, рецедивларини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: РА фонида пародонтит билан огриган беморларнинг амбулатор даволаниши таклиф қилинган такомиллаштирилган алгоритм билан даволанганда, юқори самарадорликка эришган беморларимизда,  даволаш  курси ўртача 2 дан 5 кунгача қискарган. Гурухларда иқтисодий самрадорликни хисоблаш натижаларига кўра, тадқиқот давомида анъанавий даволашга кўра  такомиллаштирилган даволаш  жами  1.192.000 сўмга арзонроқ бўлган.  Хулоса: РА фонида пародонтит билан оғриган беморларда тўгри ташхислаш ва даволаш-профилактик чора тадбирларни қўллаш, уларда пародонтит касалликларини даволаш натижасида, беморларнинг кундалик ҳаёт сифатини ва фаолияти яхшилананишига, асосий фон касаллигини асоратларини олдини олишга, уни  эрта ремиссияга ўтишига, рецедивларини камайтиришга имкон беради. Шунингдек ревматолог шифокорлар, доимий равишда стоматолог пародонтологлар билан биргаликда бу касалликларни даволашга эътибор қаратишлари кераклигини  ахамиятини кўрсатди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ревматоид артрит касалликларида пародонт яллиғланиш касалликларини стоматологик статусини ўзига хослиги ва уни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15 ноябрь 12955-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: клиник тадқиқотлар ёрдамида Staphylococcus aureus, Streptococcus mutans, Streptococcus faecalis (яъни энтерококклар), Esherihiyaни элиминациясига кўмаклашишда ва нейтрофилларнинг фагоцитар фаолликни оширишда махаллий тарзда “Бикозен дента” малҳамини ультрафонофорез ва Гемофузол препаратини комплекс қўллаш клиник самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: РА фонида пародонтит билан оғриган беморларда микробиологик текширувлар натижасида пародонтитнинг турли даражасига мос дисбиотик ўзгаришлар кузатилди. РА фонида енгил пародонтит билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғида дисбиотик ўзгаришларида, анаероб микроблар (6,60±0,01 КОЕ/мл), пептострептококклар (6,49±0,01КОЕ/мл) сонининг кескин кўпайиши, нормада топилмайдиган тилла ранг стафилококклар пайдо бўлиши кузатилди. РА фонида пародонтитларни енгил даражасига нисбатан ўрта даражаси билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғида дисбиотик ўзгаришлар кучлирок кузатилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:Тошкент давлат стоматология институти Терапевтик стоматология кафедраси бўйича 05.10.2022 йилдаги 53/1-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси 28.09.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Даволашдан сўнг, қиёсий самарадорлик натижаларига кўра, такомиллаштирилган даво олган яни 2 гуруҳларда 1-гуруҳга нисбатан,  даволаш самараси сезиларли яҳшиланди, микрофлоранинг уммумий миқдори 4,6*106 КОЕ/ мл  дан 1,1*106 КОЕ/ мл га,  ва сифат кўрсаткичлари ҳам нормага яқинлашгани аниқланган. Оғиздаги микробиотанинг сифат ва тур жихатидан ахамияти  асосий фон касаллигиниг кечишига боғликлиги борлиги сабабли, беморларга оғиз бўшлигини гигиенасини ўргатиш ва назорат килиш даволаш чора тадбирларини бир кисми бўлиб колади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гурухларда иқтисодий самрадорликни хисоблаш натижаларига кўра, тадқиқот давомида анъанавий даволашга кўра  такомиллаштирилган даволаш  арзонроқ бўлган, даволаш самарадорлиги эса  юқори бўлган. Хулоса: РА фонида беморларда пародонтологик холатини, барвақт профилактикаси, яъни уларга огиз бушлигини гигиенасини ўргатиш ва назорат килиш кераклигини, уларни даволаш  чораларини қўллашда пародонт касалликни ўрта ва оғир кечиш даражаларини инобатга олган холда даволаш чораларини комплекс қўллаш кераклиги шубхасиздир. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ревматоид артрит касалликларида пародонт яллиғланиш касалликларини стоматологик статусини ўзига хослиги ва уни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15 ноябрь 12955-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: турли  оғирлик даражаги ревматоид артритли беморларда пародонт тўқимасидаги ялиғланиши жараёни орасида патогенетик боғлиқлик аниқланган: клиник ҳолатнинг оғирлиги,  анаэроб микрофлора томонидан ажратилган токсин ва ферментлар таъсирида, маҳаллий ҳимоя омилларнинг ўзгариши, иммун толерантликни йўқотилиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бу эса ушбу беморларда касаллик кечиш давомийлигини ва клиник кечиш хусуиятларини эрта аниқлаш, РА фонида беморларда пародонтологик холатини, барвақт профилактикаси уларни кундалик ҳаёт фаолияти яхшилаши, касаллик асоратларини олдини олиш, рецедивларини камайтиришга имкон беради. Шунингдек ревматолог шифокорлар, доимий равишда стоматолог пародонтологлар билан биргаликда бу касалликларни даволашга эътибор қаратишлари кераклигини  ахамиятини кўрсатади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент давлат стоматология институти Терапевтик стоматология кафедраси бўйича 05.10.2022 йилдаги 53/1-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси давлат унитар корхонаси 28.09.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқод иммунологик текширувлар таҳлилига кўра СТП ни турли даражасига мос равишда, иммунологик  ўзгаришлар қайд этилди. Даволашдан сўнг, беморлар оғиз бўшлиғидаги, такомиллаштирилган даво олган 2- гуруҳларда лизоцим титри 12,8±0,3 mg/ml, ФАН 50,2±0,2%, IgA миқдори 1,3±0,1га кўтарилган, 1-гурухга нисбатан иммунотанқислик кўрсаткичларини меъёрлашган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гурухларда иқтисодий самрадорликни хисоблаш натижаларига кўра, тадқиқот давомида анъанавий даволашга кўра  такомиллаштирилган даволаш  жами 1.192.000 сўмга арзонроқ бўлган. Хулоса: Беморларни тўгри  ташхислаш ва даволаниш натижасида  беморларнинг кундалик ҳаёт фаолияти яхшиланади, касаллик устидан тўлиқ назоратга эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ревматоид артрит касалликларида пародонт яллиғланиш касалликларини стоматологик статусини ўзига хослиги ва уни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15 ноябрь 12955-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish