Sayt test rejimida ishlamoqda

Тугизова Дилдора Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратониниг эрта диагностика усулларини такомиллаштириш ва олиб бориш тактикаси» 14.00.14 – Онкология; 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3. PhD/Tib1427.
Илмий раҳбарлар: Джураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори; Каримов Ахмаджон Хошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратони ривожланишининг хусусиятларини эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратонига хос бўлган белгилар юқори аниқликда топилганда бачадон бўйнини кўзгуларда кўриш ва цитологик тадқиқотнинг хавфсизлиги асосланган;
ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратони жараёнини морфологик тузилишини ташхислашда кольпоскопик тадқиқот ва биоптат материал олиш орқали текширииш натижасини қўллаш хавфсизлиги исботланган;
бачадон бўйни сартаонида ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигидан бошлаб кимёвий даволаш тартибида токсиклик даражаси пастлиги ҳомила органогенезига салбий таъсир қилмаслигини инобатга олган ҳолда усулнинг самарадорлиги исботланган;
бачадон бўйни саратонида кимёвий даволаш тартибининг самарадорлигини баҳолашда ҳомиладорликнинг 2 чи уч ойлигидан 3 чи уч ойлигигача магнитрезонанс томографик ҳамда 3чи уч ойлигидан бошлаб трансвагинал ультратовуш текширувининг ўрни ва аҳамиятини инобатга олган тартибида даволаш стандартига киритиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарканда давлат тиббиёт университети Эксперт Кенгашига 2024 йил 12 мартдаги 22-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратонига хос бўлган белгилар юқори аниқликда топилганда бачадон бўйнини кўзгуларда кўриш ва цитологик тадқиқотнинг хавфсизлиги асосланган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот мобайнида бачадон бўйни саратонини билан касалланган ҳомиладор аёлларни ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш минимал вақт сарфи билан диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши «Бачадон бўйни саратони билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш тактикаси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган) ва «Ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 13-сонли қарори билан тасдиқланган). Ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш ва даволаш учун терапевтик ва диагностика тадбирларига қаратилган. РИО ва РИAТМ Тошкент шаҳар филиали, РИО ва РИAТМ Навоий филиали ҳамда РИО ва РИAТМ Самарқанд филиали клиник амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш, онкология билан боғлиқ акушерлик патологияларнинг хавфини камайтиради, аёлларнинг онкологик яшовчанлигини оширади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Бачадой бўйни саратонини скрининг қилиш учун ишлаб чиқилган алгоритм амалиётда соғлиқни сақлашга татбиқ этиш учун тавсия этилади, бу кольпоскопияга бўлган эҳтиёжни 4,65 баравар камайтиради ва шу билан бирга рак олди ва рак касалликларини эрта босқичда самарали аниқлайди.
Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ташхис қўйиш учун комплекс текшириш бюджет ҳисобидан бир бемор учун 280 000 сўм ва бюджетдан ташқари 320 000 сўмни тежашга имкон берди.
Тугизова Дилдора Исмоиловнанинг “Бачадон бўйни саратони билан ҳомиладорларга эрта ташхис қўйиш усуллари ва даво тактикасини ишлаб чиқиш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт Кенгашига 2024 йил 12 мартдаги 22-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратони жараёнини морфологик тузилишини ташхислашда кольпоскопик тадқиқот ва биоптат материал олиш орқали текширииш натижасини қўллаш хавфсизлиги исботланган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Агарда хомиладор аёлларда камида биттадан объектив ва субъктив белгилар аниқланса, бачадон бўйни саратонига шубха бўлса, ташхисни тасдиқлаш учун кольпоскопия текширувини ўтказиш тавсия этилади ва қўшимча цитологик ва патоморфологик текширувлар ўтказилиши шарт.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши «Бачадон бўйни саратони билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш тактикаси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган) ва «Ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 13-сонли қарори билан тасдиқланган). Ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш ва даволаш учун терапевтик ва диагностика тадбирларига қаратилган. РИО ва РИAТМ Тошкент шаҳар филиали, РИО ва РИAТМ Навоий филиали ҳамда РИО ва РИAТМ Самарқанд филиали клиник амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
Ҳомиладор аёлларда кольпоскопия барча ҳолатларда бачадон бўйни саратонини аниқлаш, гистологик ва цитологик текшириш учун материал тўплаш имконини беради. Трансвагинал ультратовуш ва кичик чаноқ аъзоларининг МРТ текшируви ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратони босқичларини аниқлаш учун информатив ва хавфсиз диагностика усули ҳисобланади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ҳомиладор аёлларни гинекологик текшириш, 100% ҳолатларда бачадон бўйни саратони симптом ва белгиларини, шунингдек, 60% ҳолатларда эса - бачадон бўйни фон ва предрак патологияларининг анамнестик белгиларини аниқлаш имконини беради.
Хулоса: Ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш, онкология билан боғлиқ акушерлик патологияларнинг хавфини камайтиради, аёлларнинг онкологик яшовчанлигини оширади.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: бачадон бўйни сартаонида ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигидан бошлаб кимёвий даволаш тартибида токсиклик даражаси пастлиги ҳомила органогенезига салбий таъсир қилмаслигини инобатга олган ҳолда усулнинг самарадорлиги исботланган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Илмий тадқиқот натижалари ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратони диагностикаси ва даволаш бўйича замонавий тавсиялар билан тақдим этилган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши «Бачадон бўйни саратони билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш тактикаси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган) ва «Ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 13-сонли қарори билан тасдиқланган). Ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш ва даволаш учун терапевтик ва диагностика тадбирларига қаратилган. РИО ва РИAТМ Тошкент шаҳар филиали, РИО ва РИAТМ Навоий филиали ҳамда РИО ва РИAТМ Самарқанд филиали клиник амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш, онкология билан боғлиқ акушерлик патологияларнинг хавфини камайтиради, аёлларнинг онкологик яшовчанлигини оширади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволашнинг янги усулларини жорий этишда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатлари қисқаришининг иқтисодий самараси ҳисоблаб кўрилганда олинган иқтисодий самара: Э вақ = (90-30) х (26923,1+13333,4)х 40-0,15 х 171938400=24178100
Хулоса: хавф омилларини аниқлаш натижасида даво муолажаларини тавсия қилиш ва амалиётга жорий қилиш орқали беморларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатлигини йўқотиш ҳолатини камайтириш оқибатида 24 178 100 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти бачадон бўйни саратонида кимёвий даволаш тартибининг самарадорлигини баҳолашда ҳомиладорликнинг 2 чи уч ойлигидан 3 чи уч ойлигигача магнитрезонанс томографик ҳамда 3чи уч ойлигидан бошлаб трансвагинал ультратовуш текширувининг ўрни ва аҳамиятини инобатга олган тартибида даволаш стандартига киритиш асосланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Таклиф этилаётган алгоритмни қўллаш онкологик ўлимни, аборт ва саратон билан боғлиқ акушерлик патологияларни камайтиришга ҳисса қўшади ва бу ишлаб чиқилган алгоритмни соғлиқни сақлаш амалиётига тавсия қилиш имконини беради. Ижтимоий аҳамияти соғлиқни ва ижтимоий ҳаётни эрта тикланиши, шунингдек, соғайишнинг дастлабки босқичларида бачадон бўйни саратони билан касалланган ҳомиладор аёлларнинг яшовчанлик даражасини ошиши билан боғлиқ.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Бачадон бўйни саратони билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш тактикаси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган) ва «Ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.04.2023 йилдаги 13-сонли қарори билан тасдиқланган). Ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта ташхислаш ва даволаш учун терапевтик ва диагностика тадбирларига қаратилган. РИО ва РИAТМ Тошкент шаҳар филиали, РИО ва РИAТМ Навоий филиали ҳамда РИО ва РИAТМ Самарқанд филиали клиник амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш ҳомиладор аёлларда бачадон бўйни саратонини самарали ва тез ташхислаш, полихимиотерапияни ўз вақтида бошлаш ўсманинг ривожланиши ва регрессиясини олдини олиш имконини беради. Таклиф этилаётган алгоритмни қўллаш онкологик ўлимни, аборт ва саратон билан боғлиқ акушерлик патологияларни камайтиришга ҳисса қўшади ва бу ишлаб чиқилган алгоритмни соғлиқни сақлаш амалиётига тавсия қилиш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволаш алгоритми ишлаб чиқиш орқали даволашдан кейинги узоқ муддатларда касалликнинг қайталаниш даражасини 6 тадан 1 тагача камайтиришга эришилган. Таклиф қилинаётган алгоримнинг татбиқ қилиниши натижасидаги иқтисодий самарадорлик беморларнинг касаллик туфайли ногиронлик даражасини камайтириши билан изоҳланади, яъни ногиронлик туфайли жисмоний лаёқатсиз беморлар сони мазкур татқиқот доирасида 5 тага, яъни 3,5 мартагача  камайган.
Хулоса:1 нафар ногиронга тўланадиган нафақа миқдори 648 000 сўм («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Қонуни, 7.10.2022 й.) эканлигидан келиб чиқилса, татбиқ доирасида 1 бемор хисобидан йиллик умумий 8 376 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish