Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдашев Кўпалбой Раззақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм вилоятидаги коммунал ва қишлоқ хўжалик корхоналари оқова сувларида юксак сув ўсимликларини кўпайтириш ва сувни тозалаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.3.PhD/B372.
Илмий раҳбар: Бўриев Сулаймон Бўриевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Ажиев Алишер Бахтибаевич, биология фанлари доктори, доцент; Мамутов Низаммадин Караммадинович, биология фаналари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятидаги коммунал ва қишлоқ хўжалик корхоналари оқова сувларида юксак сув ўсимликларини кўпайтириш ва сувни тозалашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор эйхорния ва азолла сув ўсимликларининг вилоят сув иқлим шароитига мосланиш хусусиятлари ўрганилди ва уларнинг оқова сувларда ўсиши, ривожланиши, кўпайиши ҳамда сувларни органо-минерал моддалардан тозалаш даражаларининг юқорилиги илмий асосланган;
коммунал ва паррандачилик корхоналаридан ажралиб чиққан оқова сувларда лаборатория шароитида эйхорния ўстирилганда 1м2 сув юзасида 150-200 дан 900-950 грамм гача биомасса тўплаши ҳамда органо-минерал моддалардан тозалаш даражаси 90-94% га, азолла ўстирилганда 1м2 сув юзасида 150-200 дан 403-750 грамм, сувдаги ҳар хил органо-минерал моддалардан тозаланиш даражаси 88-92% гача етиши илмий асосланган;
вилоят шароитида биологик ҳовузлардаги коммунал хўжалик оқова сувларда эйхорния ва азолла дала шаротида ўстирилганда, 8 кунлик натижага кўра ўсимликлар 200-760 г/м2 ва 200-485 г/м2 биомассаси ҳосил қилгани ҳамда сувни тозалаш даражаси кўрсаткичлар бўйича 88-90 % етганлиги аниқланган;
паррандачиликда тежамкор технолгияларни жорий қилиш асосида азолла ўсимлиги биомассасидан бройлер жўжаларини боқишда қўшимча озуқа сифатида фойдаланиш мумкинлиги ва асосий озуқа (ҳар 1000 бош жўжага) 25-30% га, сарфланадиган маблағ 18-22% га тежалиши амалда исботлаган;
вилоят шароитида юксак  ўсимликлар таъсирида биологик тозаланиб чиққан оқова  сувлардан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда қайта фойдаланиш ва ғаллачиликда (шоличилик) қўллаш асосида тоза сув миқдорини тежаш самарадорлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм  вилоятидаги коммунал ва қишлоқ хўжалик корхоналари  оқова  сувларида юксак  сув ўсимликларини кўпайтириш ва сувни тозалаш бўйича олинган натижалар асосида:
коммунал ва қишлоқ хўжалик корхоналари оқова сувларида юксак  сув ўсимликларини кўпайтириш ва сувни тозалаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Хоразм вилоятидаги “Полвонбек Сардорбек”, “Бойқозоқ балиғи”, “Турсинбой ўғли Жамолбек”, “Жонибек Жуманиёз ўғли” фермер хўжаликларида амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 02/022-2232-сон маълумотномаси). Натижада, ифлосланган сув ҳавзаларини биологик тозалаш ҳамда оқова сувларни тозалаш жараёнида  ҳосил бўлган юксак ўсимликлар биомассасидан паррандачилик ва балиқчиликда қўшимча озуқа сифатида фойдаланиш имконини берган;
коммунал хўжалик корхоналари оқова сувларидан қайта фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Хоразм сув таʼминоти” МЧЖ, Боғот туманидаги “Нойман балиғи”, “Бойқозоқ балиғи”, “Турсинбой ўғли Жамолбек”, Хонқа тумани ҳудудида жойлашган “Жонибек Жуманиёз ўғли”, Хива туманидаги “Хива файзли воҳа” фермер хўжаликларининг оқова сув ҳавзаларида ва биологик ҳовузларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 сентябрдаги ИЛ71024237-сон маълумотномаси). Натижада биологик тозаланган коммунал хўжалик оқова сувларидан қишлоқ хўжалиги экинларини (ғалла) суғоришда  қайта фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish