Sayt test rejimida ishlamoqda

Бафоева Зарнигор Орифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «СOVID-19 ўтказган, гепатобилиар тизими бузилишлари бўлган ёш беморларни реабилитация қилиш хусусиятлари» 14.00.05-Ички касалликлар; 14.00.12-Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3. PhD /Тib3761.
Илмий раҳбарлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Тib30.02. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муминов Даврон Кадирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СOVID-19 ни ўтказган, жигар ва ўт йўллари дисфункцияси бўлган ёш беморлар учун реабилитация усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил ва ўрта даражадаги СOVID-19 ни ўтказган беморларда жигар функционал ҳолатининг цитолитик синдром ва оқсил синтези фаоллигининг ортиши бирга келиши асосланган;
СOVID-19 ни ўтказган ёш беморларда метоболик ўзгаришларнинг яққол намоён бўлиши ва жигар яллиғланиш жараёнининг фаоллиги ўртасидаги корреляцион боғлиқлик асосида реабилитация маршрутизация шкаласи аниқланган;
СOVID-19 ни ўтказган беморларда жигар функционал бузилишларини башорат қилувчи омиллар сифатида анамнезида кам ҳаракатлик, нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн ҳамда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги бўлиши асосланган;
мобил қурилмалар асосида ишлаб чиқилган дифференциаллашган рақамли реабилитация мажмуасидан фойдаланиш СOVID-19 ни ўтказган ёш беморларни реабилитация муддатини қисқартиришга ёрдам бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 26 февралдаги 02/079 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: енгил ва ўрта даражадаги СOVID-19 ни ўтказган беморларда жигар функционал ҳолатининг цитолитик синдром ва оқсил синтези фаоллигининг ортиши бирга келиши асосланган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: енгил ва ўрта даражадаги СOVID-19 ни ўтказган беморларда жигар функционал ҳолатини аниқлаш, эрта дифференциялашган реабилитация қўллашга ҳамда постковид асоратларни олдини олишга ёрдам беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий–амалий тиббиёт марказида ва Чинобод санаторийсида тадбиқ қилинди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СOVID-19 билан оғриган беморларда постковид синдромларни аниқлаб, ўз вақтида даволаш ва реабилитацияни бошлаш, беморлар орасида ногиронликни камайтиришга олиб келади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Постковид асоратлар натижасида касалхонада ётиб даволаниш курсини 50% камайтиради ва 38 млн сўм иқтисод қилинади.
Хулоса: енгил ва ўрта даражадаги СOVID-19 ни ўтказган беморларда жигар функционал ҳолатининг цитолитик синдром ва оқсил синтези фаоллигининг ортиши бирга келиши асосланган ҳолда реабилитация чора тадбирларини ишлаб чиқилган. Беморларда постковид синдромларни аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва реабилитацияни бошлашга сабаб бўлади. Бу ўз ўрнида касалхонада ётиб даволаниш курсини 50% камайтиради ва 38 млн сўм иқтисод қилинади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш:  “СOVID-19 ўтказган, гепатобилиар тизими бузилишлари бўлган ёш беморларни реабилитация қилиш хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 09 октябрдаги 10-23/41-х сонли маълумотномаси.
иккинчи илмий янгилик: СOVID-19 ни ўтказган ёш беморларда метоболик ўзгаришларнинг яққол намоён бўлиши ва жигар яллиғланиш жараёнининг фаоллиги ўртасидаги корреляцион боғлиқлик реабилитация маршрутизация шкаласини аниқлашга имкон беради;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: СOVID-19 ни ўтказган ёш беморларда метоболик ўзгаришларнинг яққол намоён бўлиши ва жигар яллиғланиш жараёнининг фаоллиги ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган. Бу гуруҳ беморларга медикаментоз ва жисмоний реабилитациянинг комплекс қўлланилиши юқори самарали бўлиши исботланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий–амалий тиббиёт марказида ва Чинобод санаторийсида тадбиқ қилинди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СOVID-19 билан оғриган беморларнинг стационар ва эрта реабилитация босқичида гепатобилиар тизими дисфункциясига хос ўзгаришларни эрта аниқлаш даволаш ва профилактика чоралари самарадорлигини оширишга бевосита таъсир қилади. Бу эса беморларда постковид асоратлар ҳолатлари улушини ва ногиронлик фоизини камайтиради, шунингдек, реабилитация даврида беморларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшилайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: агар кутилаётган иқтисодий самарадорликни "тахминий харажатлар ва уларнинг самарадорлиги" кўрсаткичи бўйича ҳисобласак, муқобил реабилитация усулини оқилона танлаш қўшимча касалхонада даволанишни бартараф этиши аниқ бўлади, бу эса беморларнинг маблағларини сезиларли даражада тежаш (4-5,5 млн. сўмгача) имконини беради.
Хулоса: СOVID-19 билан оғриган беморларнинг шифохона ва эрта реабилитация босқичида гепатобилиар тизими дисфункциясига хос ўзгаришларни эрта аниқлаб, унинг натижасида ўз вақтида бошланган медикаментоз ва жисмоний реабилитация касаллар орасида ногиронликни камайтиришга олиб келади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш:  “СOVID-19 ўтказган, гепатобилиар тизими бузилишлари бўлган ёш беморларни реабилитация қилиш хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 09 октябрдаги 10-23/41-х сонли маълумотномаси.
учинчи илмий янгилик: СOVID-19 ни ўтказган беморларда жигар функционал бузилишларини башорат қилувчи омиллар сифатида анамнезида кам ҳаракатлик, нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн ҳамда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги бўлиши асосланган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: СOVID-19 ни ўтказган беморларда жигар функционал бузилишларини башорат қилувчи омиллар сифатида анамнезида кам ҳаракатлик, нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн ҳамда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги бўлиши аниқланган. Бу беморларга реабилитация усулини танлашга ёрдам беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий–амалий тиббиёт марказида ва Чинобод санаторийсида тадбиқ қилинди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистонда СOVID-19 билан касалланган беморларда, гепатобилиар тизим зарарланиш белгилари асосан ўрта ва ёш беморларга тўғри келди. Уларнинг барчасида кам ҳаракатлик, нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн ҳамда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги борлиги аниқланди. Ушбу беморларга дифференциялашган, индивидуаллашган реабилитация ташкил қилинди. ЭҲМ дастури ишлаб чиқилиши ва бу кейинчалик беморларимизга реабилитация босқичини аниқлаб бериш имконини яратади.  Олинган натижалар даволаш ва профилактика чоралари самарадорлигини оширишга бевосита таъсир қилади, бу эса беморларда постковид асоратлар ҳолатлари улушини ва шу тарзда ногиронлик фоизини камайтиради, шунингдек, реабилитация даврида беморларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшилайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморнинг 1 ётоқ кунига барча харажатларни шу билан бирга дори-дармонлар харажати ўртача 650 минг сўмни ва касалхонада қолишнинг ўртача давомийлиги 8-10 ётоқ кунини ташкил этади. СOVID-19 билан касалланган беморларда оқилона танланган реабилитация босқичи, постковид асоратлар натижасида касалхонада ётоқ кунлари сонини камайтириши, бу эса беморнинг моддий маблағларини сезиларли даражада тежаш имконини беради.
Хулоса: реабилитация йўналиши шкаласи СOVID-19 билан касалланган беморларнинг функционал бузилишларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштирилган ва унинг асосида кузатув пайтида мониторинг талаб қиладиган юқумли жараённинг асосий патогенетик кўринишлари аниқлаш аҳоли орасида ногиронликкни камайтиришга олиб келади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш:  “СOVID-19 ўтказган, гепатобилиар тизими бузилишлари бўлган ёш беморларни реабилитация қилиш хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 09 октябрдаги 10-23/41-х сонли маълумотномаси.
тўртинчи илмий янгилик: мобил қурилмалар асосида ишлаб чиқилган дифференциаллашган рақамли реабилитация мажмуасидан фойдаланиш СOVID-19 ни ўтказган ёш беморларни реабилитация муддатини қисқартиришга ёрдам бериши асосланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Мобил қурилма уй шароитида жисмоний реабилитацияни узлуксиз олиб бориш учун қулай шароит яратади. Реабилитация комплексидан фойдаланиш ёш, меҳнатга лаёқатли, СOVID-19 ни ўтказган беморларда қайта тикланиш муддатини қисқартиришга имкон беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий –амалий тиббиёт марказида ва Чинобод санаторийсида тадбиқ қилинди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Биз томонимиздан яратилган даволовчи жисмоний машқлар комплексли мобил қурилмалар асосида ишлаб чиқилган дифференциялашган рақамли реабилитация комплексидан фойдаланиш ёш, меҳнатга лаёқатли, СOVID-19 ни ўтказган беморларда реабилитация муддатини қисқартириш, ногиронлар сонини камайтиришга олиб келади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мобил иловалар беморнинг йўл харажатлари (ўртача 50 минг сўм), даволовчи жисмоний тарбия инструктор (200 минг сўм) харажатларини тежашга ва реабилитациянинг узлуксиз давом этишига ўз ҳиссасини қўшади.
Хулоса: мобил қурилмалар асосида ишлаб чиқилган дифференциялашган рақамли реабилитация комплексидан фойдаланиш ёш, меҳнатга лаёқатли, СOVID-19 ни ўтказган беморларда реабилитация муддатини қисқартиришга имкон берганлиги исботланган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш:  “СOVID-19 ўтказган, гепатобилиар тизими бузилишлари бўлган ёш беморларни реабилитация қилиш хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 09 октябрдаги 10-23/41-х сонли маълумотномаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish