Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашова Шахноза Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кушинг синдромининг асоратларини ташхислашда замонавий ёндашув ва уларнинг профилактикаси”, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1637.
Илмий раҳбар: Наримова Гулчехра Джуманиязовна, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Анна Валеревна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кушинг синдромида углевод алмашинуви ва суяк-метаболик асоратлари тарқалиш даражасини аниқлаш ҳамда уларни даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АКТГ-БКC билан оғриган беморларда углевод алмашинуви (31,9%) ва суяк минерал зичлиги бузилишининг (81,9%) юқори частотаси аниқланган, шунингдек қайтмас углевод алмашинуви бузилишлари  касаллик фаоллиги давомийлигига ва унинг агрессив кечишига боғликлиги исботланган;
суяк минерал зичлигидаги ўзгаришлар касаллик фаоллик даражасига тўғридан-тўғри боғлиқлиги исботланган ва ремиссияга эришилганда беморларнинг 2/3 (62,2%) да бу ўзгаришлар тикланмаслиги аниқланган;
депрессия (r=-0,42), хавотир (r=-0,24) ва ҳаёт сифати даражаси (r=0,32) билан корреляциядаги ўзгаришлар орқали КС билан оғриган беморларда депрессия ривожланишида BDNF ўрнининг аҳамияти исботланган;
мослаштирилган  CushingQol  сўровномаси ёрдамида КС билан оғриган беморларнинг хаёт сифати ва даволаш самарадорлигини баҳолаш орқали унинг кўрсаткичлари билан гиперкортицизм давомийлиги ўртасида юқори манфий корреляцияси аниқланган (r=-0,62).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2024- йил 20-мартдаги 55-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023-йил 11-майдаги 5-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: АКТГ-БКC билан оғриган беморларда углевод алмашинуви (31,9%) ва суяк минерал зичлиги бузилишининг (81,9%) юқори частотаси аниқланган, шунингдек қайтмас углевод алмашинуви бузилишлари  касаллик фаоллиги давомийлигига ва унинг агрессив кечишига боғликлиги исботлангани академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 64-Т-сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 24-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдромли беморларда углевод алмашинуви ва суяк-минерал алмашинуви кўрсаткичларини ўз вақтида аниқлаш ва баҳолаш касаллик асоратларини эрта босқичларда аниқлашга ва бу асоратлар ҳолатини баҳолашга имкон беради. Бу эса касаллик асоратларини эрта босқичларда даволаш, оғир шаклларининг олдини олиш ва беморлар умр кўриш давомийлигини узайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: КС билан хасталанган беморларда глюкоза ва суяк-минерал алмашинуви бузилишининг касаллик эрта босқичларда аниқланиши орқали касаллик асоратларини эрта босқичларда аниқлаш имконини беради ҳамда бу асоратларнинг оғир шакллари олдини олиш орқали уларни бартараф қилиш учун керак бўладиган  сарф-харажатларнинг тежаб қолинишига олиб келади.  Хулоса: Kушинг синдромли беморларда углевод ва суяк-минерал алмашинуви кўрсаткичларини текшириш ўз навбатида касаллик асоратларини эрта босқичларда аниқлашга имкон беради ва бу орқали 1 нафар бемор ҳисобига бир маротаба кўрикдан ўтиш давомида 480000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: суяк минерал зичлигидаги ўзгаришлар касаллик фаоллик даражасига тўғридан-тўғри боғлиқлиги исботланган ва ремиссияга эришилганда беморларнинг 2/3 (62,2%) да бу ўзгаришлар тикланмаслиги аниқлангани академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 64-Т-сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 24-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдромли беморларда суяк-минерал ҳолатини динамик кузатиш муҳим аҳамиятга эга  бўлиб, ремиссия даврида суяк метаболик асоратлари мавжуд беморларга антирезорбтив даво тавсия қилиниши суяк минерал зичлигининг яхшиланишига ва тикланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида бемор ҳаёт сифати даражасининг яхшиланишида  муҳим аҳамиятга эга. Даво самарадорлигини баҳолашда Beta crosslaps ўзгаришини баҳолаш даво самарадорлигини эрта баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: КС билан хасталанган суяк алмашинуви бузилиш асорати мавжуд ремиссия давридаги беморларда антирезорбтив даво қўллаш орқали суяк синишларининг олди олиниб қуйидаги иқтисодий самарага эришиш мумкин. Агар битта беморга бир кун касалхонада даволаниш учун тача ҳисобланганда 450000 сўм бўлса, ўн кунга 4500000 сўмни, бир йилда 2 маротаба даволанса ушбу харажат 9000000 сўмни ташкил қилади. Ўз вақтида олиб борилган монанд ташхислаш ва даволаш ишлари ҳар бир бемор ҳисобига 4500000 дан 9000000 сўмгача пул маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: КС билан хасталанган суяк-минерал алмашинуви бузилиш асорати мавжуд ремиссия давридаги беморларда антирезорбтив даво қўллаш орқали беморларда турли патологик синишларни даволаш ва олдини олиш беморларнинг касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини ҳамда даволаш учун сарфланадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара берган;
учинчи илмий янгилик: депрессия (r=-0,42), хавотир (r=-0,24) ва ҳаёт сифати даражаси (r=0,32) билан корреляциядаги ўзгаришлар орқали КС билан оғриган беморларда депрессия ривожланишида BDNF ўрнининг аҳамияти исботлангани академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 64-Т-сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 24-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: КС ли аксарият беморларда нейропсихологик бузилишлардан депрессия ва хавотир яққол кузатилади. Ремиссияга эришилганда ҳам депрессия симптомлари бартараф бўлмаслиги бевосита бош миядаги пластик жараёнларнинг қайтмас ўзгаришлари билан боғлиқ. BDNF миқдорининг ўзгариши билан беморлар ҳаёт сифати даражаси орасидаги корреляцион боғлиқликларни ўрганиш бу омилнинг пластик жараёнлар тикланишида аҳамияти муҳимлигини кўрсатди ва даво чораларин тўғри танлаш имконини беради. Ушбу чора тадбирларни амалга ошириш беморларнинг ҳаёт сифати ҳамда умр кўриш давомийлигига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: BDNF миқдорини текширув натижаларини баҳолаш асосида КС билан оғриган беморларда нейропсихологик бузилишларни даволашга тўғри ёндашувни таъминлайди. Натижада беморларнинг стационар даволаниш кунининг қисқаришига (10 кундан 8 кунга) ва йил давомида даволаниш сонининг камайишига (2 маротабадан 1 маротабага) олиб келади. Бу бир бемор учун 900000 мингдан 4500000 сўмгача тежаш имконини беради.  Хулоса: КС билан оғриган беморларда мия трофик омилини (BDNF) текшириш нейропсихологик бузилишлардан депрессия ва хавотирни асослашга ёрдам беради ва BDNF миқдорини аниқлаш касаллик асоратини ташхислаш ва даволанишни енгиллиштириш орқали ижтимоий ва иқтисодий самарага эришишга олиб келган.
тўртинчи илмий янгилик: мослаштирилган  CushingQol  сўровномаси ёрдамида КС билан оғриган беморларнинг хаёт сифати ва даволаш самарадорлигини баҳолаш орқали унинг кўрсаткичлари билан гиперкортицизм давомийлиги ўртасида юқори манфий корреляцияси (r=-0,62) аниқланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё вилояти филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 64-Т-сон ҳамда Самарқанд вилояти филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 24-и-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: КС билан оғриган беморларда ҳаёт сифати даражасини CushingQoL сўровномаси ёрдамида баҳолаш мумкин. Бунда беморлар ҳаёт сифати даражаси, унинг касалликда динамик ўзгаришини баҳолаш ҳамда ремиссияга эришилмаганлиги ва қайталаниш эҳтимолини  эрта башорат қилиш имконини беради. Бу эса даво чора-тадбирларини оптималлаштириш орқали асосий касалликнинг авжланишини, асоратларининг оғирлашишини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Кушинг синдроми билан оғриган беморларда ҳаёт сифати даражасини ва даволаш самарадорлигини баҳолашда CushingQoL сўровномасининг қўлланиши бу беморларда касаллик кечишини тўғри баҳолаб, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сонини камайтириш орқали ҳар бир бемордан 4500000 сўм миқдорда пул маблағлари тежашга имкон беради. Хулоса: КС билан оғриган беморларда ҳаёт сифати даражасини CushingQoL сўровномаси ёрдамида баҳолаш натижасига кўра даво муолажаларини оптималлаштириш касалликни даволаш учун сарфланадиган маблағ ва вақтни тежашга имкон беради. Бу маблағ бир нафар бемор ҳисобига ўртача 4500000 сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish